Ишқни олов, - дея ёздим,тўймадим.
Ажаб,ўша ловуллаган туйғуни
Онамнинг пойига тўшаб қўймадим.
Тонмадим ташвишнинг тошли йўлидан,
Юракда шижоат кўрсатса кучин.
Шиддатни бермадим отам ёнида
Елкадоши бўлиб юрмоғим учун.
Дўст,улфат ҳадисин ўргатиб дилга,
Менсиз ўтмай қўйди гўё тўй-ҳашам.
Кўкси куюкларим кўз тикса йўлга,
Керак бўлиб қолди сониялар ҳам.
Биргина самимий сўзни атасам,
Кўнгли ўсиб,дардин учирармиди?!
Бир дўппи,бир рўмол ғамлар бўяган
Оппоқ сочларини яширармиди?!
Заҳмат тиконларин босиб юрса-да,
Дилбандин баxтида xаёли,ақли.
Йилларнинг измида ота-ю она
Роҳат ҳам кўрмоққа ҳақлидир,ҳақли!
Бас,учмай бу дунё ёлғонларига,
Қайда юрсам,меҳр гулин тераман.
Жондан азизларим учун сўрида,
Ёзда бориб қовун кесиб бераман!
Аббос Раҳим. Элликқалъа, Бўстон.
Аҳд
Дунё иморатин битта ғишти кам, Бир кемтик ўрнида армон яралган. Бугуннинг бағрига сингиб кетсин ғам, Мен бугун шу ғамлар учун ёзаман....
Келгин
Кел,мунисим, ёнимга, Фироқ тегди жонимга, Оқшомлари ишқ майи Оғу қўшди қонимга....
Ўтинч
Ҳижрон карвонига қўшилганча жим, Бечора муҳаббат кетиб боряпти, Ортидан термулиб ёнмоқда ичим, Соғинчлар азадор бўлиб қоляпти....
Юртимда…
Юртимда,ҳар қишлоқда, Ким далада,ким боғда. Ёрин тўй бўлган чоғда, Излар экан йигитлар....
Қишлоғимга нигоҳ
Кўчаларда изғирин изғир, Кайфиятга бўлиб ҳукмрон. Тортқилайди анвойи ҳис бир Мени олис қишлоғим томон....