Кайфиятга бўлиб ҳукмрон.
Тортқилайди анвойи ҳис бир
Мени олис қишлоғим томон.
Ҳиссизлик ҳам кезар аёвсиз,
Давр,мода кўланкасида,
Мени кутар муштипар бир қиз,
Соғинчларнинг алангасида.
Кўзгу тутиб ҳар он умрга,
Машиналар зувлаб ўтади.
Шаҳар шовқин,ўйларим эса
Гулзорларга олиб кетади.
Тикилади бетон бинолар
Каминанинг қадамларига,
Минг раҳмат-ей,минг тасаннолар
Қишлоғимнинг одамларига.
Келгин, - дейди телефонни отам,
Ушлаб қадоқ қўллари билан,
Кутиб олар маконим борсам,
Мени тупроқ йўллари билан.
Азим шаҳар кўчаларида
Туйғуларга чўмилган чоғим,
Кўзларимдан кетмас бир лаҳза
Олисдаги азиз қишлоғим.
Аббос Раҳим.
Элликқалъа, Бўстон.
Сени соғиниб…
Юрак сарҳадларининг энг олис нуқтасида, Армонлар макон қурган маҳзунликнинг пастида, Висол онлари кечган xотиралар қасдида, Соғиниб яшаяпман,сени жоним соғиниб…...
Қонликўллик Ф.га …
Армон сўзи янграб ишқнинг ноласида, Хаёлларим қирғоғидан тошар бир ҳис. Гўзал юртда гўзалларнинг орасида, Юрагимни қонга белаб яшар бир қиз....
Оловлар ичра
Бу кўзлар аёвсиз қийнашар мени, Кулиб ўйнасалар,куйиб юраман. Мажруҳ юрагимдан талашар нени, Оловлар ичинда суйиб юраман....
Телефондан тўғри фойдаланайлик
Асримизни техника асри деб бежиз айтишмайди. Техника тараққиёти шу даражада ривожланиб кетдики, масалан, қишлоқдаги оддий бир деҳқон ота чет давлатда ўқиётган фарзанди билан мўъжазгина...