Лайли Кайсин суйдиргандек суйдирдинг,
Гохида бир ширин жондан тўйдирдинг,
Севмоқ осон экан севилмоқ қийин.
Бугун мени соғинтириб кўйдинг эй,
Каминани пичокларсиз сўйдинг эй,
Кутсам келмай бағрим ўйдинг эй,
Севмоқ осон экан севилмоқ қийин.
Менга мухаббат номасин битдингму,
Хайрлашмай олисларга кетдингму,
Мендан кечиб ўз бахтингга етдингму,
Севмоқ осон экан севилмоқ қийин.
Севгим билан гоҳ олов, гоҳ чўгдирман,
Сен учун бир девонача йўкдирман,
Юрагингга қадалган бир ўқдирман,
Севмоқ осон экан севилмоқ қийин.
Алламбергенов Анвар
Бу кун
Яна шеър ёзмоққа чоғландим бу кун, Сен билан хаёлий боғландим бу кун, Гумонлар ила хўп доғландим бу кун, Севгим-ла қаршимда оқландим бу кун....
Майлими
Бағрингда бўлсам гар йўкдир армоним, Кузда мўл бўлади доим сенла хирмоним, Ёлғизим, тенгсизим, борим, жаҳоним, Айт мен сени севсам майлими жоним....
Туйғулар исёни
Туйғулар исёни қийнайди нечун, Бир пари сифатни севганим учун. Бу дардимга ўзи эрур табибим, Бекаму кўст бахт берсайди ҳабибим....
Севгим
Юрагимда ишқ дафтарин очган ўзингсан, Сўнгра тутқич бермай яна қочган ўзингсан, Мен телбанинг сирларини сочган ўзингсан, Менинг учун азизсан, эй севгим, севгилим....
Раъно
Қирларни кезайму сенинг изингдан, Сўраш учун қўрқаман лек ўзингдан, Ўзимни топайин қаро кўзингдан Менинг керагимсан гўзалим Раъно....