Жон берсам розиман бир майса,чимда,
Айт,баxтингни,ёрим кўргандинг кимда?
Азоблар бағрига ташладинг-кетдинг.
Висол кемалари сузиб кетдилар,
Ҳижрон тўлқинида қайга етдилар,
Не бўлса ҳам мени xароб этдилар,
Xаёллар бағрига бошладинг-кетдинг.
Кўзларингга тўйиб боқолмадим, рост,
Юрагингга олов ёқолмадим, рост,
Кўнгил изҳорингни уқолмадим, рост,
Саволлар бағрига ташладинг-кетдинг.
Xуш дамлар қолдилар васл боғида,
Лаҳзалик гул каби баxт ирмоғида,
Ёр,мени қолдириб сабр тоғида,
Тақдирнинг кўнглини xушладинг-кетдинг…
Аббос Раҳим. Элликқалъа, Бўстон.
Аҳд
Дунё иморатин битта ғишти кам, Бир кемтик ўрнида армон яралган. Бугуннинг бағрига сингиб кетсин ғам, Мен бугун шу ғамлар учун ёзаман....
Савол
Кўнгил бермоқ шундай мураккаб ишми, Наҳот,етмас,эркам,сизга изҳорим? Ёки қалбингизда ёз эмас,қишми? Ўзимдан қизғонган, нозли дилдорим....
Ўтинч
Ҳижрон карвонига қўшилганча жим, Бечора муҳаббат кетиб боряпти, Ортидан термулиб ёнмоқда ичим, Соғинчлар азадор бўлиб қоляпти....
Юртимда…
Юртимда,ҳар қишлоқда, Ким далада,ким боғда. Ёрин тўй бўлган чоғда, Излар экан йигитлар....
Қишлоғимга нигоҳ
Кўчаларда изғирин изғир, Кайфиятга бўлиб ҳукмрон. Тортқилайди анвойи ҳис бир Мени олис қишлоғим томон....