Ким далада,ким боғда.
Ёрин тўй бўлган чоғда,
Излар экан йигитлар.
Меҳнатдан чарчоқ бекор,
Бир табассум юз мадор,
Тўй сабаб ширин дийдор
Кўзлар экан йигитлар.
Соғинч босиб самосин,
Изласа сарвинозин,
Кўриб оппоқ либосин,
Бўзлар экан йигитлар .
Олиб ҳижрон шартини,
Ичга ютиб дардини,
Армонларга қаддини
Ростлар экан йигитлар.
Тоғда ёзиб ҳовурин,
Олса давралар тўрин,
Очиб гоҳо қалб қўрин,
Сўзлар экан йигитлар.
Юртимда,ҳар қишлоқда
Афсуслар кезиб боғда,
Ёрин тўй бўлган чоғда,
Эслар экан йигитлар...
Аббос Раҳим.
Элликқалъа, Бўстон.
Қишлоғимга нигоҳ
Кўчаларда изғирин изғир, Кайфиятга бўлиб ҳукмрон. Тортқилайди анвойи ҳис бир Мени олис қишлоғим томон....
Сени соғиниб…
Юрак сарҳадларининг энг олис нуқтасида, Армонлар макон қурган маҳзунликнинг пастида, Висол онлари кечган xотиралар қасдида, Соғиниб яшаяпман,сени жоним соғиниб…...
Оловлар ичра
Бу кўзлар аёвсиз қийнашар мени, Кулиб ўйнасалар,куйиб юраман. Мажруҳ юрагимдан талашар нени, Оловлар ичинда суйиб юраман....
Билсангиз ҳам сир берманг….
Инсон турмишида ўз-аро мулоқотда сир сақлаш қоидаларига риоя этиш муҳим аҳамият касб этади. Сирнинг асосий турлари – бу Давлат сири, оила сири, эр-хотинлар сири, дўстлар сири,...
Севилмоқ қийин
Булутдан чиққан қўёшдек куйдирдинг, Лайли Кайсин суйдиргандек суйдирдинг, Гохида бир ширин жондан тўйдирдинг, Севмоқ осон экан севилмоқ қийин....