Армонлар макон қурган маҳзунликнинг пастида,
Висол онлари кечган xотиралар қасдида,
Соғиниб яшаяпман,сени жоним соғиниб…
Бир кам дунё ичинда ярим тани йўкдайман,
Ҳижронларга отилган бир чорасиз ўқдайман,
Жоним азоб йўлларда,билмам қачон тўxтайман,
Соғиниб яшаяпман,сени жоним соғиниб.
Энг асов бўронларга кўксим қўйдим девона,
Саболарга айланди дардимдан ёна-ёна
Ва тўлғониб сен томон бўлган сайин равона,
Соғиниб яшаяпман,дилозорим соғиниб.
Xаёл бўлиб,туш бўлиб ҳузуримга кел энди,
Юзингни бос кўксимга,юз жойидан тилинди,
Ёмғирларда эзилдим,қадринг ёмон билинди,
Соғиниб яшаяпман,дилозорим соғиниб.
Сочларим орасига оқ азоблар тирмашар,
Милтирашиб минг юлдуз юрагимни тирнашар,
Гарчи сўнмас севгимиз вафо билан сирлашар,
Соғиниб яшаяпман,дилозорим соғиниб.
Аббос Раҳим.
Элликқалъа, Бўстон.
Қонликўллик Ф.га …
Армон сўзи янграб ишқнинг ноласида, Хаёлларим қирғоғидан тошар бир ҳис. Гўзал юртда гўзалларнинг орасида, Юрагимни қонга белаб яшар бир қиз....
Оловлар ичра
Бу кўзлар аёвсиз қийнашар мени, Кулиб ўйнасалар,куйиб юраман. Мажруҳ юрагимдан талашар нени, Оловлар ичинда суйиб юраман....
Ёмғир
Нолангни эшитиб, қалбим тиламен, Сени ҳаммадан ҳам яқин биламен, Сен йиғласанг, айт мен нима қиламен? Қўй йиғлама, йиғлоқи ёмғир....
Cоғиндим
Нега кўнғироқ қилмайсиз энди, Соғинганим билмайсиз энди, Устимдан ҳеч кулмайсиз энди, Жоним сизни ёмон соғиндим....
Майлими
Бағрингда бўлсам гар йўкдир армоним, Кузда мўл бўлади доим сенла хирмоним, Ёлғизим, тенгсизим, борим, жаҳоним, Айт мен сени севсам майлими жоним....