Кўлам каби кўкармоқ учун.
Қўлларингдан кўкларни тутдим,
Кўнглим кўкка уланмоқ учун,
Азиз юртим, азиз ватаним,
Кўкламдайин бахтни берган - сен.
Кўклам бўлиб кетмоқда умрим,
Кўклам менинг отамдирсан сен.
Қадоқ қўллар кўкларни истаб,
Шайланмоқда далага аста.
Йўл-йўлакай гулзорлар гуллаб,
Салом берар отамга даста.
Яхшиликни улуғланг ҳар дам,
Шундай юртга ярашар - Наврўз.
Меҳр-шафқат биздан бирон дам.
Кўклам келди. Кетмасин ҳаргиз,
Кўклам узра ёйиб қанотин,
Қалдирғочим истаб келадир.
Кўкламдайин кўм-кўк ҳаёти -
Олам бизга бахтни берадир.
Қанча кутдим, шу қутлуғ онни,
Совуқларда жунжикиб ҳар ён.
Раббим кўкка ўра ҳаётни,
Фарзандлари тумор деб билсин!..
15.03.2015 Тошкент.
Хурсандбек ТЎЛИБОЕВ
Қорақалпоғистон.
Қутлуғ замон
Шоирларга илҳомбағшсан, Кўнгилларга зар-нақшсан, Юлдузларга еттим учсам, Сен деганда , Мустақиллик....
Ёмғир
Нолангни эшитиб, қалбим тиламен, Сени ҳаммадан ҳам яқин биламен, Сен йиғласанг, айт мен нима қиламен? Қўй йиғлама, йиғлоқи ёмғир....
Наврўз келди, янги тонг отди...
Айланади, чархи кажрафтор, Инояту-саховат билан Наврўз келар такрор ва такрор Гўзал шукуҳ тароват билан....
Cоғиндим
Нега кўнғироқ қилмайсиз энди, Соғинганим билмайсиз энди, Устимдан ҳеч кулмайсиз энди, Жоним сизни ёмон соғиндим....
Раъно
Қирларни кезайму сенинг изингдан, Сўраш учун қўрқаман лек ўзингдан, Ўзимни топайин қаро кўзингдан Менинг керагимсан гўзалим Раъно....