Айланади, чархи кажрафтор,
Инояту-саховат билан
Наврўз келар такрор ва такрор
Гўзал шукуҳ тароват билан.
Қалбларга кир эй дилбар фасл,
Майсаларни, гулларни уйғот.
Қувонч, севги умидлар асл,
Ҳар чечагинг Ватанга тўйхат.
Табиат ҳам бамисли она
Кўнгилларга улашар меҳр.
Мурувватга, савобга ўра
Дуоларда ҳикмат тўла нур.
Наврўз дейди:
"Ҳаёт бетакрор,
Ўз бахтинг қур ўз қўлинг билан
Тақдир таққан ҳикматли тумор,
Омон сақлар ўз элинг билан.
Юртни боққан ҳазрати деҳқон,
Янги куннинг уруғларин соч.
Менга бағрин очди Ўзбекистон
Сен ризқу-бахт йўлларини оч"
Наврўз келди, янги тонг отди,
Азиз халқим, азиз вақтинг бу.
Эркин, Озод янги ҳаётни,
Тиклаётган тилла тахтинг бу.
Наврўз келди,
Янги тонг отди...
Гулистон Матёқубова
12-may, 2014 jıl
Жаллод кўзларинг
Суратингга термулиб сир борлигини билдим мен, Сенгга боққан кўзлардан қаттиқ рашклар қилдим, Чидолмай юрагимдан ҳаловатни олдим мен, Изласа дейман мени сени жаллод кўзларинг,...
Cоғиндим
Нега кўнғироқ қилмайсиз энди, Соғинганим билмайсиз энди, Устимдан ҳеч кулмайсиз энди, Жоним сизни ёмон соғиндим....
Бу кун
Яна шеър ёзмоққа чоғландим бу кун, Сен билан хаёлий боғландим бу кун, Гумонлар ила хўп доғландим бу кун, Севгим-ла қаршимда оқландим бу кун....
Севилмоқ қийин
Булутдан чиққан қўёшдек куйдирдинг, Лайли Кайсин суйдиргандек суйдирдинг, Гохида бир ширин жондан тўйдирдинг, Севмоқ осон экан севилмоқ қийин....
Туйғулар исёни
Туйғулар исёни қийнайди нечун, Бир пари сифатни севганим учун. Бу дардимга ўзи эрур табибим, Бекаму кўст бахт берсайди ҳабибим....