Сенгга боққан кўзлардан қаттиқ рашклар қилдим,
Чидолмай юрагимдан ҳаловатни олдим мен,
Изласа дейман мени сени жаллод кўзларинг,
Ишқнинг қаърига отди жоним сирли сўзларинг.
Кабул этгин севгимни рад этмасдан илтимос,
Изҳор этдим севгимни бу аҳир шоирга хос,
Раънодайсан гўзалим мендайин Анварга мос,
Изласа дейман мени сени жаллод кўзларинг,
Ишқнинг қаърига отди жоним сирли сўзларинг.
Кириб келди умримга мўжиза каби баҳор,
Қўлингдан тутганимда ҳаяжон босди илк бор,
Севганим исбот айлай шубха қилмагин зинҳор,
Изласа дейман мени сени жаллод кўзларинг,
Ишқнинг қаърига отди жоним сирли сўзларинг.
Саратонда бир дарахт сенга шамол бўлолсам,
Қора тунда йўлингга қани ҳилол бўлолсам,
Гар қайғу эргашсада унга малол бўлолсам,
Изласа дейман мени сени жаллод кўзларинг,
Ишқнинг қаърига отди жоним сирли сўзларинг.
Кўнглингдагин билмасдим мени дермисан малак,
Жавобинга интизор ўтларда колди юрак,
Гапим чиндир ишонгин килмасдан жонни халак,
Изласа дейман мени сени жаллод кўзларинг,
Ишкнинг каърига отди жоним сирли сўзларинг.
Алламбергенов Анвар
Наврўз келди, янги тонг отди...
Айланади, чархи кажрафтор, Инояту-саховат билан Наврўз келар такрор ва такрор Гўзал шукуҳ тароват билан....
Cоғиндим
Нега кўнғироқ қилмайсиз энди, Соғинганим билмайсиз энди, Устимдан ҳеч кулмайсиз энди, Жоним сизни ёмон соғиндим....
Майлими
Бағрингда бўлсам гар йўкдир армоним, Кузда мўл бўлади доим сенла хирмоним, Ёлғизим, тенгсизим, борим, жаҳоним, Айт мен сени севсам майлими жоним....
Ҳижрон
Нечун қилдинг мени маст-у мастона, Шароб билан эмас ишққа девона, Нечун севдим сени гўзал жанона, Бўлдимку доимо сенга парвона,...
Раъно
Қирларни кезайму сенинг изингдан, Сўраш учун қўрқаман лек ўзингдан, Ўзимни топайин қаро кўзингдан Менинг керагимсан гўзалим Раъно....