Шароб билан эмас ишққа девона,
Нечун севдим сени гўзал жанона,
Бўлдимку доимо сенга парвона,
Гул юзлигим, гўзал сўзлим, севгилим.
Зўр қайғулар тўшди менинг бошимга,
Душман тошлар отар еган ошимга,
Бир ошиқнинг сен парига саволи:-
Керакмиди мен телбанинг заволи?!
Гул юзлигим, гўзал сўзлим, севгилим.
Севишимни билмасмисан, ё билар,
Чақирганда келмасмисан, ё келар,
Келсанг шодланарман келмасанг ўлар
Рақиблар устимдан куларлар-кулар,
Гул юзлигим, гўзал сўзлим, севгилим.
Алламбергенов Анвар
Наврўз келди, янги тонг отди...
Айланади, чархи кажрафтор, Инояту-саховат билан Наврўз келар такрор ва такрор Гўзал шукуҳ тароват билан....
Айланди бошим
Хушимдан айрилиб бўлдим девона, Кичик бу кулбам ҳам бўлди ғамхона, Севги мухаббат-ла бўлдим мастона, Бошим айландия, айланди бошим....
Майлими
Бағрингда бўлсам гар йўкдир армоним, Кузда мўл бўлади доим сенла хирмоним, Ёлғизим, тенгсизим, борим, жаҳоним, Айт мен сени севсам майлими жоним....
Туйғулар исёни
Туйғулар исёни қийнайди нечун, Бир пари сифатни севганим учун. Бу дардимга ўзи эрур табибим, Бекаму кўст бахт берсайди ҳабибим....
Севгим
Юрагимда ишқ дафтарин очган ўзингсан, Сўнгра тутқич бермай яна қочган ўзингсан, Мен телбанинг сирларини сочган ўзингсан, Менинг учун азизсан, эй севгим, севгилим....