Сўраш учун қўрқаман лек ўзингдан,
Ўзимни топайин қаро кўзингдан
Менинг керагимсан гўзалим Раъно.
Атиргул қизарган лабларинг кўриб,
Қўзғалмай қолибман жойимда туриб
Мажнун каби сенинг изингдан юриб,
Менинг тилагимсан гўзалим Раъно.
Изҳори дил қилсам нима бўларкан,
Билсамчи қувончдан кўнглим тўларкан,
Рад этсанг умидим гули сўларкан
Менинг юрагимсан гўзалим Раъно.
Сўзлар келмай қолар сени сўйласам,
Гоҳ менга бўлган меҳринг ўйласам,
Беҳосдан бўйингга бўйим бўйласам,
Менинг керагим, тилагим, юрагим Раъно.
*****************************
Алам қийнамоқда, алам қийнайди,
Шеър ёз дея мени қалам қийнайди
Мавзу тополмадим ҳасратни ёздим
Гоҳида Навоий ҳазратни ёздим.
Улгуролмай қолдим баъзан ишимга
Келолмай қоларман гоҳо ҳушимга
Ният қилдим энди барчаси учун
Қўлдаги шу қоғоз парчаси учун
Ёзиш учун тунги уйқудан кечдим
Бир пайтлар иғвогар сувидан ичдим
Қидирдим доимо қофияли сўзлар
Ниятим-да нурли чўққини кўзлар
Тилагим йўл бергин менга Аллоҳим
Илҳомни қилиб қўй доим ҳамроҳим
Аламни қийнайман алам қийналар
Шеър ёзай дейман-у қалам қийналар.
Алламбергенов Анвар
Ишон энди
Бундан олдин бунчалар ҳеч куймагандим, Дилда севги меҳр ҳиссин туймагандим, Ўзинг каби ўзгасини суймагандим, Бахтли қилай гапларимга ишон энди,...
Кел энди
Эй маҳбубим қаро кўзинг, Кўзинг каро дилим яро, Кел энди. Оҳ моҳвашим, паривашим,...
Жаллод кўзларинг
Суратингга термулиб сир борлигини билдим мен, Сенгга боққан кўзлардан қаттиқ рашклар қилдим, Чидолмай юрагимдан ҳаловатни олдим мен, Изласа дейман мени сени жаллод кўзларинг,...
Бу кун
Яна шеър ёзмоққа чоғландим бу кун, Сен билан хаёлий боғландим бу кун, Гумонлар ила хўп доғландим бу кун, Севгим-ла қаршимда оқландим бу кун....
Севгим
Юрагимда ишқ дафтарин очган ўзингсан, Сўнгра тутқич бермай яна қочган ўзингсан, Мен телбанинг сирларини сочган ўзингсан, Менинг учун азизсан, эй севгим, севгилим....