Дилда севги меҳр ҳиссин туймагандим,
Ўзинг каби ўзгасини суймагандим,
Бахтли қилай гапларимга ишон энди,
Ушбу шеърим чин севгидан нишон энди.
Сўлим боғлар ёкасида ўсди гулим,
Сен томонга талпинади менинг дилим,
Айтмасдан не илож қилсин менинг тилим,
Бахтли қилай гапларимга ишон энди,
Ушбу шеърим чин севгидан нишон энди.
Туҳмат қилма гулим менга бу гуноҳдир,
Ойдан сўра у мен учун гувоҳдир,
Дилдаги фарёдим шул ягона оҳдир,
Бахтли қилай гапларимга ишон энди ,
Ушбу шеърим чин севгидан нишон энди.
Алламбергенов Анвар
Кел энди
Эй маҳбубим қаро кўзинг, Кўзинг каро дилим яро, Кел энди. Оҳ моҳвашим, паривашим,...
Cоғиндим
Нега кўнғироқ қилмайсиз энди, Соғинганим билмайсиз энди, Устимдан ҳеч кулмайсиз энди, Жоним сизни ёмон соғиндим....
Майлими
Бағрингда бўлсам гар йўкдир армоним, Кузда мўл бўлади доим сенла хирмоним, Ёлғизим, тенгсизим, борим, жаҳоним, Айт мен сени севсам майлими жоним....
Севгим
Юрагимда ишқ дафтарин очган ўзингсан, Сўнгра тутқич бермай яна қочган ўзингсан, Мен телбанинг сирларини сочган ўзингсан, Менинг учун азизсан, эй севгим, севгилим....
Раъно
Қирларни кезайму сенинг изингдан, Сўраш учун қўрқаман лек ўзингдан, Ўзимни топайин қаро кўзингдан Менинг керагимсан гўзалим Раъно....