Кўзинг каро дилим яро,
Кел энди.
Оҳ моҳвашим, паривашим,
Сен биргина қилмай гина,
Кел энди.
Келгил дилим сенсан гулим,
Кўрсам кўзим, айтсам сўзим,
Кел энди.
Хумомисан ,самомисан,
Хўрсан гўё ёки рўё,
Кел энди.
Қилдингку зор, мен интизор,
Бўлдим адо киби гадо,
Кел энди.
Дардманд ўзим қани даво,
Сен ҳабибим ҳам табибим,
Кел энди.
Қилдим фарёд, оҳ ила дод,
Эшитгин эй паризод,
Кел энди.
Бўлиб ҳайрон, зор-у гирён,
Хушдан айро эй нигоро,
Кел энди.
Сенсан Лайло, сенсан Барно,
Менинг учун Гули Раъно,
Кел энди.
Ишқим тушди ҳушим ўчди,
Хаёлларим сени қучди,
Кел энди.
Тингла сен илтимосим,
Сенсан ўзинг менга мосим,
Кел энди.
Алламбергенов Анвар
Ишон энди
Бундан олдин бунчалар ҳеч куймагандим, Дилда севги меҳр ҳиссин туймагандим, Ўзинг каби ўзгасини суймагандим, Бахтли қилай гапларимга ишон энди,...
Cоғиндим
Нега кўнғироқ қилмайсиз энди, Соғинганим билмайсиз энди, Устимдан ҳеч кулмайсиз энди, Жоним сизни ёмон соғиндим....
Туйғулар исёни
Туйғулар исёни қийнайди нечун, Бир пари сифатни севганим учун. Бу дардимга ўзи эрур табибим, Бекаму кўст бахт берсайди ҳабибим....
Севгим
Юрагимда ишқ дафтарин очган ўзингсан, Сўнгра тутқич бермай яна қочган ўзингсан, Мен телбанинг сирларини сочган ўзингсан, Менинг учун азизсан, эй севгим, севгилим....
Раъно
Қирларни кезайму сенинг изингдан, Сўраш учун қўрқаман лек ўзингдан, Ўзимни топайин қаро кўзингдан Менинг керагимсан гўзалим Раъно....