Бечора муҳаббат кетиб боряпти,
Ортидан термулиб ёнмоқда ичим,
Соғинчлар азадор бўлиб қоляпти.
Бир бора тинглашга муштоқ бўлганим,
Мулойим сўзларинг энди азобим.
Биларсан,вужуднинг ғамга тўлганин,
Ҳижронла тугаган баxтга йўқ тобим.
Сен меники эмас,сўзлама ҳайҳот,
Овозинг эшитса,кар бўлсин бу жон,
Умр бўйи жизлар бир жойларим бот,
Сени узоқлардан кузатсам қачон.
На гулгун давралар, на бир шўx қўшиқ
Ёдимдан олмоққа тополмагай куч.
Тушларимда бўлсин,севгидан жўшиб,
Гулюзим,бир бора Аббосингни қуч.
Аббос Раҳим. Элликқалъа, Бўстон.
Келгин
Кел,мунисим, ёнимга, Фироқ тегди жонимга, Оқшомлари ишқ майи Оғу қўшди қонимга....
Савол
Кўнгил бермоқ шундай мураккаб ишми, Наҳот,етмас,эркам,сизга изҳорим? Ёки қалбингизда ёз эмас,қишми? Ўзимдан қизғонган, нозли дилдорим....
Сеҳргар рассом
Йўлим бор ўзимга аталган, Қаршилар қалашар қошимда. Омадим шаштимга қадалган, Тошлар ҳам кўринар ошимда....
Юртимда…
Юртимда,ҳар қишлоқда, Ким далада,ким боғда. Ёрин тўй бўлган чоғда, Излар экан йигитлар....
Қишлоғимга нигоҳ
Кўчаларда изғирин изғир, Кайфиятга бўлиб ҳукмрон. Тортқилайди анвойи ҳис бир Мени олис қишлоғим томон....