Бир кемтик ўрнида армон яралган.
Бугуннинг бағрига сингиб кетсин ғам,
Мен бугун шу ғамлар учун ёзаман.
Гох меҳр гулларин кетамиз термай,
Умрлар ўтяпти меҳрни билмай,
Эҳ, ўша отаю онасин кўрмай,
Қароғлари намлар учун ёзаман.
Кимларнинг усти бут,кимнинг қорни тўқ,
Кимларнинг орзуси юрагида чўғ,
Кўкрагига шамол теккани ҳам йўқ,
Хастаҳол оғамлар учун ёзаман.
Баландда бургутга ҳавасим кетар,
Оёғим остидан чумоли ўтар.
Бойга ҳам ғарибга бир хил тонг отар,
Ярим дил одамлар учун ёзаман.
Май ичдим оқарди кўнглимнинг кўзи,
Тенгсизлик безаган дунёнинг юзин,
Бахт – ҳозир шу ерда борликнинг ўзи,
Ўшал оний дамлар учун ёзаман.
Аббос Раҳим. Элликқалъа, Бўстон.
Фарзанд
Тун билан кун алмашади тиним билмай, Айланади тўхтамасдан чархнинг тоши, Умр ўтар ҳеч кимсага вафо қилмай, Қолар лекин ҳар банданинг бир издоши....
Азизларимга
Ҳамма шоир айтди ёр ҳақида сўз, Ишқни олов, - дея ёздим,тўймадим. Ажаб,ўша ловуллаган туйғуни Онамнинг пойига тўшаб қўймадим....
Сени соғиниб…
Юрак сарҳадларининг энг олис нуқтасида, Армонлар макон қурган маҳзунликнинг пастида, Висол онлари кечган xотиралар қасдида, Соғиниб яшаяпман,сени жоним соғиниб…...
Cоғиндим
Нега кўнғироқ қилмайсиз энди, Соғинганим билмайсиз энди, Устимдан ҳеч кулмайсиз энди, Жоним сизни ёмон соғиндим....
Туйғулар исёни
Туйғулар исёни қийнайди нечун, Бир пари сифатни севганим учун. Бу дардимга ўзи эрур табибим, Бекаму кўст бахт берсайди ҳабибим....