Айланади тўхтамасдан чархнинг тоши,
Умр ўтар ҳеч кимсага вафо қилмай,
Қолар лекин ҳар банданинг бир издоши.
Йигитман, деб кўксин кериб юрганларга
Баланд ғурур ва ҳамиша омад келсин.
Ота-она суянчиғи бўлганларга
Тоғдай таянч ҳам меҳрибон фарзанд берсин.
У ўғилми-қизми,Оллоҳ инояти,
Кулгу берар, бахт беради юракларга.
Ташвишлардан толиб борган чоғингизда,
Юзингизни босинг жажжи билакларга.
Кунлар ўтиб бўйингизга бўйлашади,
Ҳозир улар ушлаб юрар қўлингиздан.
Шу фарзандлар учун раҳмат айтиб ҳали,
Қанча мардлар чиқар сизнинг йўлингиздан.
Аё, дўстим ол қадаҳни қўймагил ҳеч,
Фарзанд борки, бахтнинг йўли ёпилмайди.
Ўғил бўлса,ундан яхши елкадош йўқ,
Қиз боладан меҳрибони топилмайди!
Аббос Раҳим. Элликқалъа, Бўстон.
Аҳд
Дунё иморатин битта ғишти кам, Бир кемтик ўрнида армон яралган. Бугуннинг бағрига сингиб кетсин ғам, Мен бугун шу ғамлар учун ёзаман....
Ота қадри
Мадад сино мадад бўлган темир жон, Ота қадрин билармисан соғайсанг, Икки дунё ўртасинда қилиб жанг, Ота қадрин билармисан,Темуржон!?...
Келгин
Кел,мунисим, ёнимга, Фироқ тегди жонимга, Оқшомлари ишқ майи Оғу қўшди қонимга....
Қишлоғимга нигоҳ
Кўчаларда изғирин изғир, Кайфиятга бўлиб ҳукмрон. Тортқилайди анвойи ҳис бир Мени олис қишлоғим томон....
Қонликўллик Ф.га …
Армон сўзи янграб ишқнинг ноласида, Хаёлларим қирғоғидан тошар бир ҳис. Гўзал юртда гўзалларнинг орасида, Юрагимни қонга белаб яшар бир қиз....