Жумладан, Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг амалдаги солиқ ставкаси 2015 йилда 10 фоизга индексация қилиниб (2014 йилда 15фоизга индексация қилинган) яъни, базавий ставкаси 200 кв.метрдан ортиқ ва 500 кв.метргача бўлган турар жойлар ва квартиралар учун 1,6 фоизга, шаҳарларда жойлашган умумий майдони 500 кв.метрдан ортиқ бўлган турар жойлар ва квартиралар учун 2,2 фоиз қилиб белгиланди.
Шунинг билан бирга мол-мулкнинг инвентаризация қийматини бозор нархларига яқинлаштириш мақсадида жисмоний шахслар мол-мулкларини ялпи инвентаризациялаш кўзда тутилмоқда.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган айрим тоифадаги жисмоний шахслар яъни, ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор аёллар, нафақахўрлар шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари учун мол-мулк солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш мақсадида солиқ солинмайдиган майдон умумий майдоннинг 60 кв.метр ҳажмида белгиланган имтиёзи сақланиб қолди.
Фуқароларга қўлай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, жорий йилдан бошлаб мол-мулк солиғини Давлат солиқ хизмати органларига ёки банкка бормасдан «Clik» ва «Mbank» тўлов тизимлари ёрдамида мобил телефон ёки интернет орқали онлаин режимида тўлаш имконияти яратилди.
Ушбу тўлов тизимларидан фойдаланиш фуқаролар учун бепул ва амалга оширилган тўловлар учун комиссион тўлов олинмайди шунингдек, тўланган солиқлар ҳақидаги маълумотлар солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига автоматик равшда қайд қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 277-моддасига асосан жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби 15 октябрь санаси қилиб белгиланган.
М.Чимбергенова.
Болаларга – солиқ сабоқлари
Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси томонидан Хўжайли ва Нукус туманларидаги болалар ёзги дам олиш оромгоҳида «Солиқ ҳақида сиз нималарни биласиз?»...
Байрамга бағишланган турнир
Республикамиз солиқ органларида фаолият юритаётган хизматкорларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш мақсадида спорт соғломлаштириш тадбирлари орқали уларнинг саломатлагини мустахкамлашга...
Коллеж битирувчилари тадбиркорлик билан шуғулланса….
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қўлай шарт-шароит яратиш, тадбиркорлар, айниқса, ишбилармон ёшларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор...
Ҳуқуқий кафолат
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий таъминот тизими қарияларга пенсия, нафақалар (вақтинча меҳнатга лайоқатсизлиги, ҳомиладорлик ва бола тарбияси) кўп болали ва ёлғиз оналар, кам...
Ёш тадбиркорларга янада кенг йўл
Жорий йилнинг 15 май куни қабул қилинган «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя килишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йулидаги тусиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари...