Қабул қилинган ушбу Фармон билан тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий ҳимоя қилиш, улар фаолиятида асоссиз аралашувларни чеклаш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Айниқса, ушбу фармон билан тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланиш истагида бўлган ёшларга нисбатан солиқлардан имтиёзлар белгилаб қўйилганлигидан хабаримиз бор. Ҳукуматимиз томонидан коллеж битирувчиларига бир қанча имкониятлар яратилиб берилмоқда. Колллеж битирувчилари бантлигини таъминлаш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш, ёшларнинг ташаббусларини кўллаб-қўвватлаш ва уларни тадбиркорликга кенг жалб қилиш бугунги кунда юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган.
Яъни, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат руйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилиши белгиланган.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органлари томонидан 337 нафар коллеж битирувчиларига нисбатан имтиёз ва енгиликлар қўлланилганлиги натижасида 233,4 млн.сўм маблағлар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган касиб-ҳунар коллежлари битирувчилари иқтиёрига қолдирилди.
Жумладан, 2014 йил Нукус тиббиёт коллежини битириб, Нукус шаҳрида, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган Абдалова Дилором миллий ширинликлар, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш йўналишида, шу йил Нукус тумани Кердер саноат касб-ҳунар коллежини битириб давлат рўйхатидан ўтган ёш тадбиркор Айтбаева Азиза ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш бўйича, жорий йил Нукус тиббиёт коллежини битириб, давлат рўйхатидан ўтган Умирбекова Зульфия ҳудудлардаги деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги махсулотларини чакана сотиш, ҳудди шу йўналиш бўйича касб-ҳунар коллежини битириб, давлат рўйхатидан ўтган Тўрткул туманидан Худайназаров Алланазар, Юлдашев Давлетбай, Амударё туманидан Турсынбаева Юлдуз, Жуманиязов Иззат, Қазақбаева Фазилат сингари ёш тадбиркорлар давлатимиз томонидан яратилган имкониятлардан фойдаланиб, ўзларининг самарали фаолиятларини олиб бормоқда.
– «Биз ёш тадбиркорларга солиқдан берилаётган ушбу имтиёзлар юртимизда тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожалниши, айниқса ёшларни тадбиркорликга кенг жалб қилиш, ёшларнинг бандлигига кўмаклашишда катта аҳамият касб этади» – дейди Амударё туманида ўз фаолиятини йўлга қўйган ёш тадбиркор Иззат Жуманиязов.
Бир сўз билан айтганда, қабул қилинган ушбу Фармон республикамизда тадбиркорлик фаолиятининг изчил ривожланишида, уларнинг фаолиятларида руй бериши мумкин бўлган ҳар қандай тўсиқ ва ғовларнинг олди олинишида, айниқса юртимизда кичик бизнес фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари фаолиятининг кенгайишига ва қаратилган катта имкониятлардан бири бўлди.
М.Чимбергенова
Қорақалпоғистон Республикаси
Давлат солиқ бошқармаси Ахборот
хизмати бош мутахассиси-бошқарма
бошлиғининг матбуот котиби.
Билсангиз ҳам сир берманг….
Инсон турмишида ўз-аро мулоқотда сир сақлаш қоидаларига риоя этиш муҳим аҳамият касб этади. Сирнинг асосий турлари – бу Давлат сири, оила сири, эр-хотинлар сири, дўстлар сири,...
Беруний меҳнатлари ва ёшлар
Буюк шарқ мутаффакирларининг бири – Абу Райхон ал Берунийни дунёга танитган ёзма меҳнатларидан бири «Қадимий халқлардан қолган эсдаликлар» асаридир. У асарни Касбий денгизи соҳилидаги...
…Никоҳнинг салбий таъсири
Яқин қариндошлар орасидаги никоҳнинг кейинги авлодлар турмишидаги оғир оқибатларни келтириб чиқариши ҳам унинг зарари ҳақида илимий асосларда тўхталиб ўтадиган бўлсак,...
Телефондан тўғри фойдаланайлик
Асримизни техника асри деб бежиз айтишмайди. Техника тараққиёти шу даражада ривожланиб кетдики, масалан, қишлоқдаги оддий бир деҳқон ота чет давлатда ўқиётган фарзанди билан мўъжазгина...