Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси томонидан Хўжайли ва Нукус туманларидаги болалар ёзги дам олиш оромгоҳида «Солиқ ҳақида сиз нималарни биласиз?» мавзусида тадбир ташкиллаштирилди.
Тадбирда оромгоҳда ҳордиқ чиқараётган ўқувчи ёшларга солиқ хизмати ходимлари томонидан солиқлар, уларнинг турлари, иқтисодий ва ҳуқуқий аҳамияти, солиқ солиш ва солиққа тортиш тартиблари, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий манфаатлари ва солиқ хизмати ходимлари ва солиқ тўловчилар орасидаги муносабат маданияти борасида тушунчалар берилди.
Хўжайли туманидаги «Айдын жол» болалар ёзги дам олиш оромгоҳида ҳордиқ чиқараётган болаларнинг солиқ борасидаги эгаллаган билим даражалари ўтказилган викторина давомида яққол кўзга ташланди. Айниқса ўқувчиларнинг давлат олдидаги мажбурий тўловларини вақтида тўлаш билан боғлиқ мавзу доирасида тайёрлаган сахналик кўриниши бизларни ҳайратда қолдирди.
Болаларнинг зийрак ва билимга чанқоқлиги, солиқ соҳасига бўлган қизиқиши Нукус туманидаги «Гул бағ» болалар ёзги дам олиш оромгоҳида ўтказилган викторина давомида тўлиқ намойён бўлди. Биз ўқувчиларнинг солиқ ходимларининг махсус кийим боши, улардаги унвонлар даражаси бўйича қизиқиш билан берган бир қанча саволларидан келажакда уларнинг солиқчилик касбини эгаллашга бўлган иштиёқини англаб еттик.
Ўтказилган тадбирларда 500 нафардан ортиқ ўкувчи ёшлар иштирок этдилар. Тадбир давомида фаол иштирок этган ўқувчи ёшлар давлат солиқ бошқармаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
М.Чимбергенова
Қорақалпоғистон Республикаси
Давлат солиқ бошқармаси Ахборот
хизмати бош мутахассиси-бошқарма
бошлиғининг матбуот котиби.
Солиқлар бўйича тушинчалар берилди
Бугунги кунда, юртимизда эркин фуқаролик жамиятига асосланган очиқ демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш, халқнинг, айниқса, ёш авлоднинг ҳуқуқий онгини юксалтириш,...
Байрамга бағишланган турнир
Республикамиз солиқ органларида фаолият юритаётган хизматкорларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш мақсадида спорт соғломлаштириш тадбирлари орқали уларнинг саломатлагини мустахкамлашга...
Коллеж битирувчилари тадбиркорлик билан шуғулланса….
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қўлай шарт-шароит яратиш, тадбиркорлар, айниқса, ишбилармон ёшларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор...
Ҳуқуқий кафолат
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий таъминот тизими қарияларга пенсия, нафақалар (вақтинча меҳнатга лайоқатсизлиги, ҳомиладорлик ва бола тарбияси) кўп болали ва ёлғиз оналар, кам...
…Никоҳнинг салбий таъсири
Яқин қариндошлар орасидаги никоҳнинг кейинги авлодлар турмишидаги оғир оқибатларни келтириб чиқариши ҳам унинг зарари ҳақида илимий асосларда тўхталиб ўтадиган бўлсак,...