Bul mobil menyu orni/ testing....


    Солиқлар бўйича тушинчалар берилди
    Солиқлар бўйича тушинчалар берилди

    Бугунги кунда, юртимизда эркин фуқаролик жамиятига асосланган очиқ демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш, халқнинг, айниқса, ёш авлоднинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, иқтисодий билимларини ошириш давлат миқёсидаги масалалардан ҳисобланади.

    Республикамизнинг иқтисодий соҳада юксалишида сўзсиз, солиқларнинг ўрни беқиёс. Шундай экан, эртанги келажагимиз бўлган ёш авлоднинг солиқлар ҳақидаги дунёқарашини бойитиб бориш, солиқ қонунчилиги ва маданияти бўйича тушунчалар бериш уларнинг ҳар тамонлама ўсиб улғайиши, камол топиши ва иқтисодий билимларининг ортиб боришида катта аҳамият касб этади. Сабаби-бугунги ёш авлод-эртанги солиқ тўловчи ёки ертанги солиқ ходими.

    Ўтган давр мобойнида Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ идоралари мутасадди ходимлари томонидан болаларга солиқлар ва уларнинг аҳамияти, мақсади ва вазифалари, Ҳукуматимиз ва Президентимиз томонидан солиқ соҳасига оид қабул қилинган қатор қарор ва Фармонлар асосида Республикамизда юритилаётган солиқ сиёсати тўғрисида кенг тушинтиришлар бериш мақсадида жойларда бир неча бор тадбирлар, кўрик танловлар ва
    ўқув-семинар машғулотлари ўтказилди. Ўтказилган тадбирларда республика бўйича жами 5000 дан ортиқ ўқувчи ёшлар иштироки таъминланди.
    Мана шундай тадбирлардан бири куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси томонидан Тўрткул ва Элликқалъа туманларидаги «Лочин» ва «Орол болалари» дам олиш оромгоҳида бўлиб ўтди.

    Биз бир жамоа бўлиб эрталабдан Тўрткул туманларидаги «Лочин» болалар дам олиш оромгоҳига етиб бордик. У ерда дам олаётган ўқувчи ёшлар ва уларнинг тарбиячилари бизни қувонч билан кутиб олишди. Эрталабдан тадбирнинг биринчи бўлими, яъни ўқув-семинар бошлаб юборилди. Семинарда бошқарманинг мутахассислари томонидан ўқувчи ёшларга солиқлар ва уларнинг турлари, аҳамияти, республикамизинг иқтисодий ривожланишида солиқларнинг тутган ўрни ҳақида батафсил тушинтиришлар берилди.

    Бундан кейин оромгоҳда савол-жавоб тариқасида давра суҳбати ўтказилиб, унда ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар олишди.

    Куннинг иккинчи ярмида ва Элликқалъа туманларидаги «Орол болалари» дам олиш оромгоҳида бўлиб у ерда ҳам ҳордиқ чиқараётган болаларга солиқ мавзусида кенг тушинтиришлар бердик. Тадбирда ормгоҳда дам олаётган
    200 нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар иштирок этди.

    Ўтказилган тадбирдан болажонларнинг қандай тасуротларга эга бўлганлиги ва олган билимлари бошқарманинг Ахборот хизмати томонидан Тўрткул ва Элликқалъа туман «Камолот» ЁИҲ билан биргаликда ўтказган викториналарида кўзга ташланди. Ҳар хил мавзуларда олиб борилган викториналарда болаларнинг билим савияси, эпчиллиги, ақлий етуклиги ва солиқ бўйича олган билим даражалари намоён бўлди.

    Тадбир сўнгида энг фаол иштирок этган ўқувчи ёшлар Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармасининг махсус Фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

    Президентимиз таъкидлаб ўтганидек, «Болаларимиз бизлардан кўра ақилли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлмоғи керак». Кун давомида кўтаринки рухда ўтказилган тадбир давомида болаларимиз онгида солиқ тушунчасининг ва солиқлар борасидаги билимларининг ортганлиги бизда эртанги кунга умид ва яна бир карра ишонч уйғотди.

    Ўқувчи ёшларнинг билим олишлари учун барча шароитларни яратиб бериш, уларнинг сиёсий, иқтисодий, маънавий-маданий, миллий-мафкуравий билимларини орттириш, улар орасида учраб турадиган ҳар хил жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, соғлом мухитни тўғри шакиллантириш, уларнинг дўстона муносабатларини кучайтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшларимизни хар тамонлама етук, Ватанга мухаббат, садоқат рухида тарбиялаш ҳар бир соҳа вакилларининг бош мақсад ва вазифасига айланиши керак.


    М.Чимбергенова
    Қорақалпоғистон Республикаси
    Давлат солиқ бошқармаси Ахборот
    хизмати бош мутахассиси-бошқарма
    бошлиғининг матбуот котиби.

    Megablog bo'limi | 24-iyul, 2015 jıl
    Bul bet 2153 ret ko'rildi.


    Reyting: Maqala unadima? Baha beriw sizin' qolın'ızda!
    +1


    Болаларга – солиқ сабоқлари

    Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси томонидан Хўжайли ва Нукус туманларидаги болалар ёзги дам олиш оромгоҳида «Солиқ ҳақида сиз нималарни биласиз?»...

    Байрамга бағишланган турнир

    Республикамиз солиқ органларида фаолият юритаётган хизматкорларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш мақсадида спорт соғломлаштириш тадбирлари орқали уларнинг саломатлагини мустахкамлашга...

    «Бир фарзандга уч китоб» акцияси

    Яқинда пойтахтимизда янги технологиялар билан таъминланган, барча имкониятлар яратилган замонавий Болалар кутубхонаси болаларга совға тариқасида топширилган эди. Ушбу кутубхона фойдаланишга топширилган кундан...

    Коллеж битирувчилари тадбиркорлик билан шуғулланса….

    Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қўлай шарт-шароит яратиш, тадбиркорлар, айниқса, ишбилармон ёшларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор...

    …Никоҳнинг салбий таъсири

    Яқин қариндошлар орасидаги никоҳнинг кейинги авлодлар турмишидаги оғир оқибатларни келтириб чиқариши ҳам унинг зарари ҳақида илимий асосларда тўхталиб ўтадиган бўлсак,...

Зейин интеллектуал ойыны
   Логикалық сораўлар
    Logikalıq soraw #65
       Juwaplar sani: 6

    Logikalıq soraw #65

    Yapon tilinde "Toģiz"-"Kyu", "Úsh"-"San". Soraw : Yaponlardiñ zamanagòy SMSlerinde 39 sanı qanday mánisti ańlatadı?...

    Logikalıq soraw #64
       Juwaplar sani: 3

    Logikalıq soraw #64

    Men ol dostım menen 16 jasımda tanıstım ha'm sol doslıg'ımız 10 jılg'a sozıldı biraq 10 jıldan son' qısqa waqıt ayralıqta jasadıq. Son' azg'ana mu'ddetten ja'ne...

    Logikalıq soraw #63
       Juwaplar sani: 5

    Logikalıq soraw #63

    Bul kásip iyeleri jumıs waqtında hesh qashan aq reńdegi kiyimlerdi kiymeydi. Siz bul kiyimlerdi jumıs waqtında kiyip ju'riwge biypul bersen'iz de olar bul usınastan bas tartadı. Sebebi bul olar ushın...


 

 Поэзия әлеми
   Поэзиялық қосық қатарлары
  • Дард … (Суриялик гўдак ҳақида)

    Ерни суйиб ётган юзингдан сенинг,
    Қисматинг бағримни ёқди, болажон.
    Баxтни кўролмаган кўзингда сенинг,
    У малъун кимсалар йўқ бўлар қачон?

      
    27-noyabr, 2015 jıl. 1772 ret ko'rildi


  • Сағындым

    Туўылып өскен ата-журтым Шымбайдың
    Сол баяғы соқпақларын сағындым,
    Бирге ойнап,бирге гүбелек қуўған,
    Көшемиздиң ул-қызларын сағындым.

      
    01-avgust, 2014 jıl. 2526 ret ko'rildi


  • Аўыл ҳаққында айтыс

    ―Аҳўалың қалай алыстағы аўыллас,
    Қаладағы жерлесиңе хабарлас,
    Мен сорайын аўылдың күн көрисин,
    Айтып берши аўылыңның турмысын.

      
    01-noyabr, 2015 jıl. 2271 ret ko'rildi


  • Ол перзент, ол ҳаял, ол анаң

    Көз ашып туңғыш рет көргениң анаң,
    Меҳир мухаббаттың нағыз тулғасы,
    Анаңның тербеткен бесиги Кабааң,
    Сен жүзик болсаң ол оның қасы.

      
    20-noyabr, 2015 jıl. 1731 ret ko'rildi


  • Өмир жолы

    Таң атты қуяштан дәрек жоқ бирақ,
    Кеўлимди қорқыныш жаўлап баратыр,
    Қуяшты пүткиллей тосып тур бир дақ,
    Басымда түрли ой ғаўлап баратыр.

      
    04-dekabr, 2015 jıl. 2227 ret ko'rildi


  • Men jigirma jastaman!

    Erkinlikten elim jaynap-jasnag’an,
    Basınan hesh baxıt qusı ushpag’an,
    Usınday bir g’arezsizlik zamanda,
    Doslar, bu’gin men jigirma jastaman!

      
    27-may, 2014 jıl. 2011 ret ko'rildi


 

 Ашық жүрек
   Поэзиялық қосық қатарлары
  • Қыялдағы сулыўға

    Неге түслериме тез тез енесең,
    Мүмкин аңсадым мен ақ дийдарыңды,
    Сонша күттим ушырасыўға келмесең,
    Қурғыр жүрек шыдатпайды сабырымды.

      
    20-noyabr, 2015 jıl. 1868 ret ko'rildi


  • "Ey banda"

    Armon ushalmagan orzu deysan,
    Dardim ko‘p davosi yo‘q deysan,
    O‘tgan umrimda sho‘x navo yo‘q deysan,
    Buncha noshukrsan-a ey banda.

      
    19-dekabr, 2015 jıl. 2293 ret ko'rildi


  • Кел энди

    Эй маҳбубим қаро кўзинг,
    Кўзинг каро дилим яро,
    Кел энди.
    Оҳ моҳвашим, паривашим,

      
    22-aprel, 2013 jıl. 2574 ret ko'rildi


  • Muhabbat- kewilge miyman

    O’zimnen o’zgege ha’rgiz isenbey,
    U’nsiz qıyallarım boldı da’rtlesim,
    Ha’tte tu’slerime sa’wlesi enbey,
    Bir ko’rip, bilgenim boldı sha’rtlesim.

      
    16-oktyabr, 2015 jıl. 1779 ret ko'rildi


 




Allayar Logikalıq soraw #64
Joqari oqiw ornilari
Logikalıq soraw #65
Ha'mmen'izdi qutliqlaymiz juwap: "Thank you yaki Raxmet"
Logikalıq soraw #65
Juwap jazdi: Bawirjan g'a
Duris san kyu degen soz joq. Birsq usi 2 sozdi qosip aytsan Thank you degen sozge uqsap ketkeni ushin raxmet retinde paydalanadi .
Logikalıq soraw #65
Yaponiyada sankyu degen soz joq. Bul thank you agilshin tilindegi soz. Yaponiyada balkim 39- statiyasi bar bolip. Sogan baylanisli jaqsi xam jaman manisti anlatui mumkin.
Нервти сақлаўдың усыллары
ku'ndelikli kerekli mag'liwmat biraq itibar qaratpaymiz
raxmet jumislarinin'izda tabislar
Logikalıq soraw #62
каскадер
Logikalıq soraw #62
Пластелин
Логикалық сораў #47
Tumsigin Qisip oltiredi.
Qaraqalpaqstan radiosı – xalıq xızmetind ...
Sala




Megaline.uz 2012-2018
E-mail: info@megaline.uz
Сайт материалларын рухсатсыз жәриялаў қадаған етиледи.