Жорий йилнинг 15 май куни қабул қилинган «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя килишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йулидаги тусиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари касб-ҳунар коллежларини тугатган ёш мутахассисларнинг бандлигини таъминлашда муҳим дастуриламал булаётир. Енг муҳими, тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланиш истагини билдирган ёшлар солиқдан бир қатор имтиёзга эга бўлмоқда.
Жумладан, солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришларга мувофиқ касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилади. Бундан кўзланган асосий мақсад кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни янада рағбатлантириш, ёшларни, биринчи навбатда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш учун қўлай шарт-шароитлар яратишдир.
Яна бир муҳим янгиликлардан бири, якка тартибдаги тадбиркорлар касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга йўллаган ҳолатда коллежни битиргандан бошлаб ўн икки ой мобайнида йолланма ишчилар учун белгиланган солиқдан озод этилганлиги мазкур фармонда қайд этилган.
– «Ёшлигимдан тикувчиликга қизиқаман. Ҳозир дугонам Нафиса билан бирга тикув цехини очиб, халққа хизмат қилмоқдамиз. Солиқдан олган имтиёзлардан унумли фойдаланиб, фаолиятимизни сифат жиҳатдан янада яхшилашга ҳаракат қилябмиз» – дейди Нукус шаҳрида яшовчи касб-ҳунар коллежи битирувчиси Гулназ Турдыбекова.
Бир сўз билан айтганда, солиқдан берилаётган имтиёзлар юртимиздаги қўлай тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, ишбилармонлик фаолиятини изчил ривожлантириш, ёшларни иш билан таъминлаш учун мустаҳкам асосларни яратиб берди.
М.Чимбергенова
Қорақалпоғистон Республикаси
Давлат солиқ бошқармаси Ахборот
хизмати бош мутахассиси-бошқарма
бошлиғининг матбуот котиби.
Ҳуқуқий кафолат
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий таъминот тизими қарияларга пенсия, нафақалар (вақтинча меҳнатга лайоқатсизлиги, ҳомиладорлик ва бола тарбияси) кўп болали ва ёлғиз оналар, кам...
Ёш тадбиркорларга янада кенг йўл
Жорий йилнинг 15 май куни қабул қилинган «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя килишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йулидаги тусиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари...
Билсангиз ҳам сир берманг….
Инсон турмишида ўз-аро мулоқотда сир сақлаш қоидаларига риоя этиш муҳим аҳамият касб этади. Сирнинг асосий турлари – бу Давлат сири, оила сири, эр-хотинлар сири, дўстлар сири,...
Беруний меҳнатлари ва ёшлар
Буюк шарқ мутаффакирларининг бири – Абу Райхон ал Берунийни дунёга танитган ёзма меҳнатларидан бири «Қадимий халқлардан қолган эсдаликлар» асаридир. У асарни Касбий денгизи соҳилидаги...
Телефондан тўғри фойдаланайлик
Асримизни техника асри деб бежиз айтишмайди. Техника тараққиёти шу даражада ривожланиб кетдики, масалан, қишлоқдаги оддий бир деҳқон ота чет давлатда ўқиётган фарзанди билан мўъжазгина...