Ҳақиқатдан ҳам эртамиз эгалари бўлмиш ёшларнинг ўсуб-унишларига ҳар тамонлама баркамол бўлиб вояга етишларига мамлакатимизда барча шарт шароитлар етарли даражада яратиб берилган. Бунинг тасдиғи сифатида юртимизнинг ҳар бир бурчагида қад кўтараётган ва кўпдан бери фаолият олиб бораётган халқ таълими вазирлигига қарашли спорт интернатлари, мусиқа мактаблари, ихтисослашган мактаблар каби ўнлаб ўқув ўринлари ва касб – ҳунар коллежлари, академик лицейларни айтишимиз мумкин. Ўн икки йиллик узлуксиз, бепул таълим тизимининг жорий этилиши, жаҳон ҳамжамиятида кўплаб давлатларнинг қизиқишини орттирди ва уларга намуна вазифасини бажармоқда. Ёшларимизнинг теран тафаккур ва чуқур билим соҳиблари бўлиб вояга етиши ва келажакда ўз ўринларини топиши учун бу шароитларни яратиб бериш билан чекланилмаган. Уларга таълим тарбия берувчи педогог кадрларнинг салоҳиятини ва лаёқатини ошириш, замон билан ҳамнафасликда дарс жараёнини олиб бориш учун ҳам зарур чора тадбирлар кўрилган. Олий ўқув юртларини 2015-2016-ўқув йилидаги битурувчилари ҳам олган билимларини амалётга жорий этган ҳолда ўзларидаги қобилятини юзага чиқариш учун амолиёт жараёнини ўтайдилар.
Хусусан Бердоқ номидаги Қорақалпоқ давлат университети “Ўзбек филологияси” факультети бакалаврят йўналиши 4-курс талабалари ҳам педогогик амалётга сафарбар қилинди. 30-октабрь куни факултетда “Бугунги амалётчи - эртанги педогог” мавзусида конференция бўлиб ўтди. Конферсенцияда факултет декани филология фанлари номизоди, доцент Ҳ. Абдуллаев, “Ўзбек тилшунослиги” кафедраси мудири доцент Ф. Бобожонов “Ўзбек тили ва адабиёти” кофедраси мудири филология фанлари номизоди О. Дусенбоев ва факултетнинг профессор ўқитувчилари, талаба ёшлар иштирок этдилар. Маъруза қилганлар талабаларнинг олган билим ва кўникмаларини амалётда жорий этиш тўғрисидаги буюруқ ва низомлар билан таништирган ҳолда уларга амалиёт даврида қилинадиган ишлар ва тайёрланадиган ҳужжатлар борасида кўрсатмаларни бердилар. 2015-йилнинг 2-ноябрдан бошлаб Нукус шаҳар ХТБ қарашли 25-мактабда амалёт ўтаётган талабалар, амалётнинг дастлабки ҳафтасида ўқув жараёнини кузатган бўлсалар, кейинги ҳафталарида дарс жадвали асосида мактабнинг Абдураҳмонова Гулора, Мусайева Сапоргул, Исмоилова Дилбар каби она тили ва адабиёти ўқитувчилари кузатуви остида ўзларининг мустақил равишдаги дарсларини ўта бошладилар. Фаол талабалар амалёт жараёнида ўзларига беркитилган синфларга очиқ дарслар ўтиб таълим самарадорлигини ошириш усуллари ҳақидаги назарий билимларини амалётда синаб кўрдилар. Бундай талабалар сафига Бозарбоева Навбаҳор, Қўсимбетова Комила, Режепова Меҳрибонум, Қадирбергенова Гавҳар, Бекимбетова Нафисаларни киритишимиз мумкин. Юқорида айтиб ўтганимиз назарий билимларини амалётга тадбиқ этиб таълим тизимидаги самарадорликни ошириш учун турли хил методлардан фойдаланиб ўтилаётган дарсларни кузатиб бораётган мактаб деректори Аллохова Гулчеҳра, маънавият ишлари бўйича директор муовини Бобожонов Пўлот, ўқув ишлари бўйича директор муовини Олтибоева Босималар амалётчи талабаларнинг дарсларини таҳлил қилар эканлар дарслар мобайнида камчилик ва қусурлардан кўра эришилган натижалар салмоқдор эканлигини, бундай дарслар анъанавий дарсларга қараганда ўқувчиларга ҳам ўқитувчига ҳам қулай эканлигини такидлаб ўтдилар. Бундан ташқари амалётчилар, шоир ва ёзувчи, ХХ аср ўзбек адабиёти намоёндаларидан бири Асқад Мухтор таваллуд санасининг 95-йиллигига бағишланган байрам тадбирини нишонладилар. Тадбирда 25-мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари, факултетнинг профессор ўқитувчилари қатнашди, тадбирда шоир шеърларида намуналар ўқилди. Ёзувчи асарларидан олинган парчалар асосида кўрсатилган саҳна кўринишлари ўқувчилар талқинида ўзкача кўринишда намоён бўлди. Тадбир якунида амалётчи талабаларга раҳбарлик қилаётган “Ўзбек тилшунослиги” кафедраси методика фани ўқитувчиси Ражапова Кумуш чиқиб гапирди. Тадбирда фаол қатнашган мактаб ўқувчилари, амалётчи талабалар мактаб маъмуряти ва факултет деканати томонидан фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Сўзимиз якунида юртбошимизнинг қуйидаги фикрларини келтириб ўтишни мақсадга мувоффиқ деб билдик. “Таълим-тарбия – онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган омилдир. Бинобарин, таълим-тарбия тизимини ўзгартирмасдан туриб онгни ўзгартириб бўлмайди. Онгни, тафаккурни ўзгартирмасдан туриб эса биз кўзлаган мақсад – озод ва обод жамиятни барпо этиб бўлмайди”.
Сапорбоев Жанабой
ҚДУ “Ўзбек филологияси” факултети 4-курс талабаси.
Ёшларни миллий қадириятлар руҳида тарбиялаш замон талаби
Республикамиздаги энг катта олий ўқув юртларидан бири бўлмиш, ҚДУ да "Ёшларни миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойиллари асосида тарбиялашнинг аҳамиятли вазифалари" мавзусида илмий – амалий...
Солиқлар бўйича тушинчалар берилди
Бугунги кунда, юртимизда эркин фуқаролик жамиятига асосланган очиқ демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш, халқнинг, айниқса, ёш авлоднинг ҳуқуқий онгини юксалтириш,...
Байрамга бағишланган турнир
Республикамиз солиқ органларида фаолият юритаётган хизматкорларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш мақсадида спорт соғломлаштириш тадбирлари орқали уларнинг саломатлагини мустахкамлашга...
«Бир фарзандга уч китоб» акцияси
Яқинда пойтахтимизда янги технологиялар билан таъминланган, барча имкониятлар яратилган замонавий Болалар кутубхонаси болаларга совға тариқасида топширилган эди. Ушбу кутубхона фойдаланишга топширилган кундан...
Болангизга чет тилларни ургатинг!
Биз ҳар қандай халқнинг маънавиятини билмоқчи бўлсак, аввало унинг тилини урганишга интиламиз.Бугунги кунда таълим соҳасида яратилаётган имкониятлар, таълим мазмунини такомиллаштиришга оид интерактив...