Юз тулпор югурган йўлим тор менинг.
Шашти зўр Жайҳуннинг тўлқинидан ҳам
Қора қалпоқ кийган xалқим бор менинг.
Кенг дала яйлови кўнглига кўзгу,
Қўй-у йилқидан кўп нияти эзгу,
Мен ғариб болангнинг бойлиги сўз-ку,
Сўзни шундоқ суйган xалқим бор менинг.
Қизиқчи, лаққилар ёнида жамсиз,
Ёшлик айвонига кириб шу дам сиз,
Куртигин емасдан кетармикансиз,
Кулсанг, ўртоқ деган халқим бор менинг.
Мардликда сиғмайди бир чопонига,
Савкеледа сулув келса ёнига.
Софлик ҳиди урилган забонига,
Дилни байроқ қилган xалқим бор менинг.
Ёниб севаман-да,ёниб севаман,
Қумзарралар ичра яшнаган чаман.
Фарҳоддай Оролга йўллар очаман,
Йўллари оқ юрган xалқим бор менинг.
Асрлар қаъридан тортса наъралар,
Йиллар бешигида Ватан аллалар,
Не ўтмишдан ўтди ўктам қалъалар,
Руҳи уйғок бўлган xалқим бор менинг.
Кўҳна қалъалардан эсиб турган ел,
Буюк зотлар руҳи кезиб юрган ер,
Тошни гул, даштни ҳам бўстон қилган эл,
Қанча фахрлансам ҳақим бор менинг,
Олижаноб, бардам халқим бор менинг.
Балиқбўй диёрим,тенгсиз диёрим,
Қўбиз ноласидан яралган борим,
Юракда ягонам,кўксимда орим,
Қорақалпоқ деган xалқим бор менинг!
Аббос Раҳим. Элликқалъа, Бўстон.
Савол
Кўнгил бермоқ шундай мураккаб ишми, Наҳот,етмас,эркам,сизга изҳорим? Ёки қалбингизда ёз эмас,қишми? Ўзимдан қизғонган, нозли дилдорим....
Кўклам шукуҳи
Кўкка етдим, мен бахтга етдим, Кўлам каби кўкармоқ учун. Қўлларингдан кўкларни тутдим, Кўнглим кўкка уланмоқ учун....
Ёмғир
Нолангни эшитиб, қалбим тиламен, Сени ҳаммадан ҳам яқин биламен, Сен йиғласанг, айт мен нима қиламен? Қўй йиғлама, йиғлоқи ёмғир....
Севгим
Юрагимда ишқ дафтарин очган ўзингсан, Сўнгра тутқич бермай яна қочган ўзингсан, Мен телбанинг сирларини сочган ўзингсан, Менинг учун азизсан, эй севгим, севгилим....
Раъно
Қирларни кезайму сенинг изингдан, Сўраш учун қўрқаман лек ўзингдан, Ўзимни топайин қаро кўзингдан Менинг керагимсан гўзалим Раъно....