Республикамиздаги энг катта олий ўқув юртларидан бири бўлмиш, ҚДУ да "Ёшларни миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойиллари асосида тарбиялашнинг аҳамиятли вазифалари" мавзусида илмий – амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда, Тошкент Ислом университети исломшунослик илмий тадқиқот маркази ҳодими Азат Сарсенбаев, Қорақалпоғистон мусулмонлар бюроси қози ўринбосари Баҳрамаддин Разов, Қорақалпоғистон Республикаси ўгит – насиҳат маркази раиси ўринбосари Яқуббой Ажимов ва бир қатор университетнинг профессор ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлари иштирок этишди. Тадбирни университет маънавият ва маърифат ишлари проректори Ҳ.Турсинбоева олиб борди.
Йиғилишда "Ёшларни диний бағрикенглик ва миллий қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялашнинг аҳамиятла масалалари", "Ислом бағри кенгдир", "Тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ёшларнинг ўрни ва вазифалари" каби баёнотлар тингланди.
"Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими" кафедраси раиси Алмагул Байриева сўзга чиқиб ёшларни диний екстеримизм ва ақидапарастлик каби ёт иллатлардан огоҳ бўлишга дават этиб, бундай вайронкор ғояларнинг салбий оқибатлари ҳақида тўҳталиб ўтди.
Президентимиз И.А.Каримов айтганидек "Ўзбекистонимизда тинчлик осойишталик ва ҳавфсизликни, фуқаролар ва миллатлараро аҳиллик ва ҳамжиҳатликни кўз қорачиғидек сақлаш ва мустаҳкамлаш бундан буён ҳам энг муҳим ҳал қилувчи вазифамиз бўлиши даркор".
Семинарда иштирок этган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан етарлича жавоб олди ва шу соҳага оид билимларини янада мустаҳкамлади десак муболаға бўлмайди.
М.Рахимбоева.
ҚДУ талабаси.
Тинчлик ва осойишталик – бош мезонимиз
Биз ўз бахтимизни ҳар куни юртимизнинг гўзал тонгларида, юзлари кулиб турган бобо-ю бувижонларимизнинг саломимизга алик олиб, дуога очган мехрибон қўлларида, ота-оналаримизнинг насихатларида, ака-укаларимизнинг...
Муаммоли масалалар муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси Раисининг ўринбосари Э.Ф.Гадоев Қорақалполғистон Республикасининг бир гуруҳ фуқаролари ва республикада фаолият...
Ҳуқуқий кафолат
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий таъминот тизими қарияларга пенсия, нафақалар (вақтинча меҳнатга лайоқатсизлиги, ҳомиладорлик ва бола тарбияси) кўп болали ва ёлғиз оналар, кам...
Қутлуғ замон
Шоирларга илҳомбағшсан, Кўнгилларга зар-нақшсан, Юлдузларга еттим учсам, Сен деганда , Мустақиллик....