Bul mobil menyu orni/ testing....


    КЎҲНА ХОРАЗМ ПОЙТАХТИ КАТ ШАҲРИ ТАРИХИ III ҚИСМ (Мўғуллар истилосидан кейинги давр)

    МАТЯКУПОВ ТЕМУР

    Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Университети, Тарих ва ҳуқуқ факултети, Нукус шаҳри

     

    1221-йилнинг бошларида мўғуллар босқини натижасида, Кат шаҳри яна харобазорга айланди. Шаҳарнинг баланд ва маҳобатли деворлари Чингизхоннинг тошотар қуролларига нишон бўлди. Атрофдаги кўплаб шаҳарлар вайрона аҳволга келиб қолди,  қишлоқларнинг кўпчилигида ҳаёт издан чиқди. Бу ҳақда ХIV асрнинг 30-йилларида араб сайёҳи Ибн Баттута маълумот беради. У Олтин Ўрданинг Сарой шаҳридан Хоразмга йўл олиб, Кўҳна Урганчга келиб тўхтаган. Шаҳар ўша пайтлардаги Хоразмнинг маркази ҳисобланган. Кўҳна Урганчдан Ибн Баттута савдо йўли орқали Бухоро билан Самарқандга қараб йўл олади. У туяларга қўшилган араваларда йўлга чиққан. Тўртинчи куни у Хоразмнинг энг қадимги шаҳарларидан бўлмиш Катда бўлган. Кат атрофидаги қалъаларнинг кўпчилиги бузиб ташланган. Мўғуллар келмасдан олдин бу жой обод ва моддий жиҳатдан бой шаҳарлар бўлган эди. Бу ердан Вобкентгача бўлган йўлларнинг кўпчилик қисми ҳароба аҳволда бўлиб, булар ҳаммаси мўғуллар томонидан келтирилган вайронагарчиликнинг оқибати эди.[1]

    Шунга қарамасдан қисқа давр ичида Кат шаҳри тезлик билан қайта тикланиб, Жанубий Хоразмнинг марказига айланди. Чунки Амир Темурнинг биринчи юриши даврида (1372-йил) Кат шаҳри яхши мустаҳкамланган қалъа бўлган. Бу ҳақда ўша давр салномачилари – Шарафиддин Али Яздий ва Низомиддин Шомийлар ҳар бири ўзлари ёзган «Зафарнома»ларида тарихий аҳамиятга эга қимматли маълумотлар келтириб ўтади.

    Милодий 995-йилда Гурганж мири Маъмун ибн Муҳаммад (995-997) томонидан бирлаштирилган Хоразм давлати мўғуллар даврида яна икки қисмга ажралиб, маркази Урганч (Кўҳна Урганч) шаҳри бўлган Шимолий Хоразм Олтин Ўрда тарафидан, маркази Кат шаҳри бўлган Жанубий Хоразм эса Чиғатой улуси томонидан бошқарилган.

    1329-1331-йилларда тузилган ва Палладий томонидан чиқарилган Хитой харитасида Жўжи ва Чиғатой улусларининг чегаралари «Кэ-ти» (Кат) ва «Хула-цзы-му» (Хоразм-Урганч) шаҳарлари ўртасида эканлиги кўрсатилган[2].    

    1359-йилда Бердибекхоннинг вафотидан сўнг Олтин Ўрдада бошланган ғалаёнлардан фойдаланиб, Қўнғирот сўфилари Шимолий Хоразмда янги сулоланинг мустақил ҳукмронлигини тиклаб оладилар. Сўнгра Кат ва Хива шаҳарларини фатҳ этиб, Шимолий Хоразм билан Жанубий Хоразм ерларини бирлаштиради.

    Бу вақтда Мовароуннаҳрда йирик бир сиёсий куч – Амир Темур тарих саҳнасига чиқиб келади. Соҳибқирон Мовароуннаҳрни бирлаштирар экан, Хоразм ҳукмдори Ҳусайн Сўфидан Чиғатой улусига тегишли бўлган Кат ва Хива шаҳарларини қайтаришини сўраб икки марта элчи юборади. Бу ҳақда Шарафиддин Али Яздий ва Низомиддин Шомийлар ўз «Зафарнома»ларида Соҳибқирон Амир Темур ўз нозири Алка Товочини бошлиқ қилиб бир гуруҳ аъёнларини Ҳусайн Сўфи ҳузурига элчи қилиб юборганини баён қилади. Элчилар орқали йўлланган мактубида шундай дейилган эди: «Кот ва Хевақ Чиғатой улусига тегишли эрур. Ўтган муддат ичида уни эгасиз топиб, ўз тасарруфинг ҳавзасига киритмишсан. Энди лозимки, уни барча тобе ва туташ (ерлари) билан бирга биз томон элчилари ихтиёрига қайтарсанг, ҳар иккала томон ўртасида самимият ва дўстлик йўли очиқлигича қолса, тотувлик ва қўллаб-қувватламоқ шарт-шароитлари яратилса»[3].   

    Бунга Ҳусайн Сўфи шундай жавоб қилган: «Мен бу вилоятни қилич билан қўлга киритганман ва уни мендан қилич билан тортиб олиш мумкин». Гарчи Амир Темур бу жавобдан ғазабланган бўлса ҳам, ўзига яқин устозларидан мавлоно Жалолиддин Кешийнинг «мусулмонлар заҳмат чекмасин» – деган мазмундаги насиҳатига қулоқ тутиб, яна бир бор элчи юборади. Бу сафар эса Ҳусайн Сўфи элчи бўлиб борган Жалолиддин Кешийни қамаб қўйишларини бюради. Соҳибқирон бу хабарни эшитгач, қаттиқ ғазабланади ва катта қўшинга бошчилик қилиб, шахсан ўзи Хусайн Сўфининг устига юришга отланади.

    1372-йилда Амир Темур Хоразмга илк юришини бошлайди ва Кат қалъаси атрофларига келиб тушади. Бу пайтда Кат қалъасида Хусайн Сўфи томонидан тайинланган ноиблар – доруға Пирим ясовул (Низомиддин Шомийда Байрамхўжа ясовул) ва қозикалон Шайх Муҳаммад Муъаййидлар бўлиб, улар шаҳар дарвозаларини бекитиб, мудофаа чораларини кўрадилар.            

    Кат қалъасини қандай забт этгани тўғрисида Шарафиддин Али Яздий ҳамда Низомиддин Шомий шундай маълумотларни келтириб ўтадилар: «Кат қалъаси атрофи чуқур хандақлар билан ўраб олинган эди. Амир Темур аскарларига ўтин ва хас-хашак йиғиб келиб, хандақларни тўлдиришни буюради. Хандақлар хас-хашакка тўлдирилганидан кейин, Соҳибқирон саркардаларидан бири Кўча Маликка хандакка тушишни буюради, лекин у ваҳм босиб туша олмайди, шунда Амир Темур Хумор ясовулга ишора қилади ва у хандакка тушиб, ундан кечиб ўтади, изидан бошқа аскарлар ҳам хандакка тушади ҳамда кечиб ўтадилар[4]».

    Юқоридаги маълумотларга асосланиб, ўз замонасининг буюк тарихчилари бўлмиш Шарафиддин Али Яздий ва Низомиддин Шомий ХIV асрнинг иккинчи ярмида ҳали ҳам Кат шаҳрининг стратегик ҳамда мудофаа жиҳатдан катта аҳамиятга эга эканлиги ҳақида «Зафарнома»ларда таъкидлаб ўтгани бежиз эмас, албатта.    

    Кат шаҳрини эгаллаган Амир Темур ўз қўшини билан ғолибона юришни давом эттиради. Шу орада Ҳусайн Сўфи тўсатдан вафот этиб, ўрнига Хоразм тахтига укаси Юсуф Сўфи (1372-1380) ўтиради. Юсуф Сўфи вазиятнинг мураккаблигидан келиб чиқиб, Соҳибқиронга сулҳ таклиф қилиб, Кат ва Хива шаҳарларига бўлган даъвосидан воз кечади. Амир Темур сулҳга рози бўлади ва орқага қайтади.

    Бироқ Юсуф Сўфи сулҳ шартларини бузиб, 1372-йилнинг ўзидаёқ Кат ва Хивани қайтадан ўзига бўйсундиради. Оқибатда, 1373, 1376-йилларда  Амир Темур Хоразмга яна юриш қилди. Ана шу икки марта юриши натижасида Жанубий Хоразм Амир Темур давлатининг таркибига киради. Бу жараён Соҳибқироннинг ҳар иккала Хоразмни босиб олгунга қадар давом этди.

    Амир Темур Хоразмга 1379-йилги тўртинчи бор юришида қизиқ бир ҳодиса рўй беради: Юсуф Сўфи Соҳибқиронни яккама-якка жангга чорлайди. Амир Темур бунга рози бўлади ва қалъа (Кўҳна Урганч) олдидаги майдонга ёлғиз бориб, Юсуф Сўфини якка ўзи чиқишини талаб қилади. Юсуф Сўфи эса сўзида тура олмай қалъа ташқарисига чиқмайди. Шу орада Соҳибқиронга Термиздан янги қовун келтирадилар. Саркарда қовунни олтин паднусга солиб совға сифатида Юсуф Сўфига юборади. Соҳибқироннинг бу совғасида мажозий маъно бўлиб – «Термиз мардлар шаҳри, сен ҳам мард бўл» деган эди. Бундан орланган Юсуф Сўфи қалъа ташқарисига ўз қўшини билан чиқади ва икки қўшин ўртасида катта жанг бошланади. Амир Темур қўшинлари устун кела бошлагач, Юсуф Сўфи қалъага чекиниб, дарвозаларини бекитишни буюради. Қамал уч ярим ойдан кўпроқ давом этади. Бу пайтга келиб Юсуф Сўфи ҳам вафот этади. Ниҳоят, Кўҳна Урганч шаҳри эгалланади.  

    Шундай қилиб, Соҳибқирон Амир Темурга Қадимий Хоразм ўлкасини бўйсундириш осон кечмади. 1372-1388-йиллар давомида унга беш марта юриш қилишга мажбур бўлди.

    Кат ва Хива шаҳарларида сақланиб қолган айрим архитектура ёдгорликлари темурийлар даврида маданий ҳаётнинг қанчалик юксалганидан ҳам далолат беради. Бу соҳада Хивадаги Саид Алоуддин қабри (ХIV аср) ва Кат шаҳридаги Шайх Аббос қабри (ХIII) устига қурилган мақбара архитектурасининг деталлари айниқса, диққатга сазовордир. Бу шаҳарлар ўша даврда Хоразмнинг иқтисодий ва маданий жиҳатдан умуман юксалишини ифодалар эди[5].   

    Темурийлар ҳукмронлигидан кейин Кат шаҳри Хива хонлиги таркибида бўлди. Шаҳар кейинги юз йиликларда ҳам дунёнинг маданий, маърифий ва савдо-сотиқ маркази бўлиб қолаверди. Буни кўплаб тарихий асарларда ҳам келтирилган. Хива хони, тарихчи, «Шажарайи турк» ва «Шажарайи тарокима» асарлари муаллифи Абулғозихон (ҳукмронлиги 1644-1645) ҳаётининг бир қисми Кат шаҳрига боғлиқ бўлганини унинг асарларидан ҳам билиб олишимиз мумкин. 

    Хива хонлигида ХVII асрнинг бошларида парокандалик кучаяди. 1616-йили Араб Муҳаммадхоннинг ўғиллари Ҳабаш Султон билан Элбарс Султон найман ва уйғур қабилаларининг бошлиқларига таяниб, оталарига қарши исён кўтардилар. Ота фарзандларига ён босди. Улар бошқарувига топширилган ҳудудларга Вазир шаҳрини ҳам қўшиб берди. Бироқ бу билан низо тугамади. 1621-йили улар яна исён кўтаришди. Бу сафар оталари Араб Муҳаммадхон тарафида унинг бошқа икки ўғли - Асфандиёрхон ва Абулғозихон урушда қатнашдилар. Бу урушда Ҳабаш Султон ва Элбарс Султон қўшинлари ғолиб келди. Ноқобил фарзандларнинг амри билан асир олинган отанинг кўзига мил торттирилди ва Хивага келтириб қамаб қўйилди. Орадан кўп вақт ўтмай, хон қатл этилди.

    Мағлубиятдан кейин Абулғозихон аввал Кат шаҳрида, кейинчалик Бухоро хони Имомқулихон (1611-1642) саройида паноҳ топади.

    Хива тарихчиси Муниснинг ҳикоя қилишига кўра, Анушахон ҳукмронлиги даврида (1663-1687) Ёрмиш каналининг қурилишига сабаб – ўнг қирғоқдаги Кат шаҳрининг сувсиз қолиши бўлган. Шунинг учун, шаҳар аҳолисининг сувга муҳтожлигини эътиборга олиб, чап қирғоқдан Ёрмиш деб аталадиган канални қазиш ҳақида буйруқ берган ва у ерда Қиёт қалъасини қурдирган, эски Катда яшовчи аҳолининг катта қисми янги Қиётга кўчиб ўтган[6]. Анушахон бу тадбири орқали Жанубий Хоразмнинг қадимги шаҳарларида яшаган аҳолини йиғиб, уларга таянган ҳолда, ўз давлатини янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилган.

    Янги Қиёт шаҳри аҳолиси орасида буюк аждодларининг давомчилари етишиб чиқди. Муҳаммад Ризо Огоҳий 1809-йил 17-декабрда дунёга келади. Алишер Навоийдан кейин ўзбек адабиёти тарихида ижодининг кўламдорлиги жиҳатидан бирорта адиб Огаҳий билан беллаша олмайди. У 20 минг мисрадан ортиқроқ шеърлар, 6 та тарихий асар, 19 та таржима асар қолдирган.     

    Эски шаҳарга халойиқ Шайх Аббос Вали (XIII аср) қабрини зиёрат қилиш учун келиб турганлар ва кейинчалик, XIX асрга келиб шу ерлар атрофида Шайх Аббос (Шоббоз)[7]  деб ном олган шаҳар яна бунёд этилган.

    1806-йилда Амударёнинг ўнг қирғоғида, Шайх Аббос тумани ҳудудларида Бухоро амирининг қўшинлари билан жанг бўлиб ўтгани ҳақида маълумотлар сақланиб қолган. Уруш Хива қўшинининг мағлубияти билан тугади. Бу жангда Хива хони Элтузархон ҳалок бўлади ва унинг ўрнига тахтга укаси Муҳаммад Раҳим I (1806-1825) ўтирди.

    ХIХ асрнинг иккинчи ярмига келиб, Чор Россияси Ўрта Осиёни истило қила бошлайди. 1873-йилда Петро-Александровоск[8] қалъаси ҳарбий гарнизон сифатида бунёд этилди. Подшо Россияси Петро-Александровоскдан туриб, унинг атрофидаги истило қилинган ерларини бошқариб туради. Ҳозирги Беруний тумани ҳудудлари эса Шоббоз (Шайх Аббос Вали) ва Бийбозор волостлиги деб аталган.

    ХIХ аср охирида подшо Россиясининг мустамлакачилик сиёсатига қарши халқ ҳаракатлари ичида Шўрахон участкасининг Шайх Аббос Вали волостлигидан чиққан Бобо Кўклан Ўтиз ўғли бошқарган деҳқонлар қўзғолони ўзгача бўлади. Халқ орасида у Кўклан ботир деган ном олди. Қўзғолон узил-кесил ўн йил чамаси (1881-1891-йиллар) давом этди. У наинки Шайх Аббос Вали (Шоббоз) ва Бийбозор волостлиги, балки Нукус волостлиги ва бошқа жойларга ҳам ёйилди.

    Бобо Кўклан Ўтиз ўғли бошқарган деҳқонлар ҳаракати, айниқса, 1883-1884, 1887-1888 ва 1891-йиллари кучайди. 1884-йили Бобо Кўклан бошчилигида бир гуруҳ мард йигитлар Петро-Александровоск ҳарбий қароргоҳига кириб, ўнга яқин офитсернинг отларини олиб кетишган. 1891-йил Бобо Кўклан ўз йигитлари билан бирга Петро-Александровоскда қатл этилади.[9]  

    Лекин бу билан халқ ҳаракатлари тўхтаб қолмади. Кейинги халқ ҳаракатлари намоёндалари «босмачилар» номини олди ва қаршиликлар узоқ давом этди. Бу қаршиликлар эса аёвсиз бостирилар эди. Аммо азалдан тақдирини ўз қўли билан яратиб, ҳалол меҳнат эвазига кун кечиришга ўрганган халқимиз оғир, сохта ғоялар билан тўлиб тошган Совет даврида ҳам ўзининг оламшумул ишлари билан дунёни ҳайратга солди.

    Ҳозирги Беруний тумани 1927-йил 3-июлда Шайх Аббос Вали (Шоббоз) ва Бийбозор  волостлиги негизида ташкил этилган. Туманнинг барпо қилиш билан боғлиқ ишлар 1928-йилнинг феврал-май ойларида якунланган. Маълум муддат у «1-МАЙ» тумани деб ҳам юритилган.

    1957-йил 4-июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан олим Хоразмнинг қадимий пойтахти – Катга яқин жойда туғилганлиги илмий жамоатчилик томонидан ўз тасдиғини топгач, Шоббоз туманига Абу Райҳон Беруний номи берилди. Мана шу ўтган давр мобайнида, бу туман тумани ва шаҳар буюк ватандошимиз номи билан аталиб келинмоқда.

     



    [1] Б.Д. Греков ва А.Ю. Якубовский, «Олтин Ўрда ва унинг қулаши», Тошкент, 1956-йил, 132-133-бетлар. (Voyages d’ibn Batoutah, III том, 21-бет).

    [2] Юқоридаги харита Пекиндаги Россия диний миссиясининг асарларида кўрсатилган, I том. В.В. Бартольд ҳам «Сведения об Аральском море» китобида шу маълумотни келтиради. Я. Ғуломов «Хоразмнинг суғорилиш тарихи (Қадимги замондан ҳозиргача)». Тошкент, 1959-йил, 172-бет.

    [3] Шарафиддин Али Яздий, «Зафарнома», Тошкент, 1997-йил, 72-бет.

    [4] 1) Шарафиддин Али Яздий, «Зафарнома», Тошкент, 1997-йил, 73-74-бетлар. 2) Низомиддин Шомий, «Зафарнома», Тошкент, 1996-йил, 92-93-бетлар. 

    [5] Я. Ғуломов «Хоразмнинг суғорилиш тарихи (Қадимги замондан ҳозиргача)». Тошкент, 1959-йил, 184-бет.

    [6] Я. Ғуломов «Хоразмнинг суғорилиш тарихи (Қадимги замондан ҳозиргача)». Тошкент, 1959-йил, 209-бет.

    [7] Шайх Аббос (Шоббоз) – Беруний туманининг олдинги номи. ХVIII асрларгача Кат деб аталган. 1957-йил 4-июлда туманга Беруний номи берилади.

    [8] Петро-Александровоск – ҳозирги Тўрткул тумани.

    [9] «Қорақалпоғистон ХIX асрнинг иккинчи ярмидан XXI асргача». Нукус, 2003-йил, 94-95-96-бетлар.


    --- bo'limi | 28-iyul, 2015 jıl
    Bul bet 4073 ret ko'rildi.


    Reyting: Maqala unadima? Baha beriw sizin' qolın'ızda!

    Ёмғир

    Нолангни эшитиб, қалбим тиламен, Сени ҳаммадан ҳам яқин биламен, Сен йиғласанг, айт мен нима қиламен? Қўй йиғлама, йиғлоқи ёмғир....

    Наврўз келди, янги тонг отди...

    Айланади, чархи кажрафтор, Инояту-саховат билан Наврўз келар такрор ва такрор Гўзал шукуҳ тароват билан....

    Cоғиндим

    Нега кўнғироқ қилмайсиз энди, Соғинганим билмайсиз энди, Устимдан ҳеч кулмайсиз энди, Жоним сизни ёмон соғиндим....

    Бу кун

    Яна шеър ёзмоққа чоғландим бу кун, Сен билан хаёлий боғландим бу кун, Гумонлар ила хўп доғландим бу кун, Севгим-ла қаршимда оқландим бу кун....

Зейин интеллектуал ойыны
   Логикалық сораўлар
    Logikalıq soraw #65
       Juwaplar sani: 6

    Logikalıq soraw #65

    Yapon tilinde "Toģiz"-"Kyu", "Úsh"-"San". Soraw : Yaponlardiñ zamanagòy SMSlerinde 39 sanı qanday mánisti ańlatadı?...

    Logikalıq soraw #64
       Juwaplar sani: 3

    Logikalıq soraw #64

    Men ol dostım menen 16 jasımda tanıstım ha'm sol doslıg'ımız 10 jılg'a sozıldı biraq 10 jıldan son' qısqa waqıt ayralıqta jasadıq. Son' azg'ana mu'ddetten ja'ne...

    Logikalıq soraw #63
       Juwaplar sani: 5

    Logikalıq soraw #63

    Bul kásip iyeleri jumıs waqtında hesh qashan aq reńdegi kiyimlerdi kiymeydi. Siz bul kiyimlerdi jumıs waqtında kiyip ju'riwge biypul bersen'iz de olar bul usınastan bas tartadı. Sebebi bul olar ushın...


 

 Поэзия әлеми
   Поэзиялық қосық қатарлары
  • Наўқыран әўлад ҳәм сораў белгиси

    Сәлем сизге уллы Наўқыран әўлад ,
    Танысаңыз сораў белги боламан.
    Бир-еки сораўым бар рухсат етиң.
    Жуўап берсең шадлықларға толаман.

      
    26-oktyabr, 2015 jıl. 1441 ret ko'rildi


  • Хош ҳаўазлым - дуўтарым.

    Әсирлердиң гүўасы,
    Бабалардың мийрасы,
    Саз-әсбаптың сарасы,
    Сайра дуўтар, дуўтарым.

      
    12-may, 2013 jıl. 1954 ret ko'rildi


  • Watan

    Watan - sen gu’l ju’zli, mehriban ana,
    Ha’miyshe qushag’ın’ perzentke tolı,
    Watan- sen ba’rshege birsen’, bir dana,
    Keleshegi nurlı, haq aydın jolı.

      
    21-mart, 2014 jıl. 2263 ret ko'rildi


  • Өз тилинди умытпа!

    Ана тил-қатнасық, молшылық табыс,
    Ана тил-қанаат ар менен намыс,
    Ана тил-сын сыпат, мисли бир нағыс,
    Қайда болсаң, өз тилиңди умытпа.

      
    26-oktyabr, 2015 jıl. 1984 ret ko'rildi


  • Bahor

    Hamma yoqda bahor nafasi,
    Bulbul bilan oshno tutundim,
    Siz bilmaysiz mengina asli,
    Shoira bo’lmoq uchun tug’ildim.

      
    18-dekabr, 2015 jıl. 2275 ret ko'rildi


  • “O’mir”

    O’mirsharqpalegi tınbas heshbir dem,
    Ku’n izinen ay ha’m jıllarda keler,
    Bul bir bes ku’nlik du’niya der,
    Hey insan! Baxıtın’ talpınsan’ keler.

      
    12-aprel, 2013 jıl. 1850 ret ko'rildi


 

 Ашық жүрек
   Поэзиялық қосық қатарлары
  • Ilk sevganimga!

    Men u payt yeti yoshlarda edim,
    Birovni sevishga hali yosh edim,
    Lekin men sevardim sinfdoshimni,
    O’ziga aytishga tortinar edim.

      
    19-mart, 2013 jıl. 2929 ret ko'rildi


  • "Ey banda"

    Armon ushalmagan orzu deysan,
    Dardim ko‘p davosi yo‘q deysan,
    O‘tgan umrimda sho‘x navo yo‘q deysan,
    Buncha noshukrsan-a ey banda.

      
    19-dekabr, 2015 jıl. 2292 ret ko'rildi


  • Мухаббат дәрти

    Жаслығымның гөззал бир кешесинде.
    Ушраттым кеўилим аңсаған қызды
    Қарап көзлерине көзим түскенде
    Жүрегим үзилип кеткендей болды

      
    01-avgust, 2014 jıl. 2391 ret ko'rildi


  • Ashıqlıq zan’ı

    Ku’tpekten kewilim sharshadı,
    İmkansız esigin japtıma?
    Ko’zimde baxıt nurın shashadı,
    Qulıp o’z giltin taptıma?

      
    04-noyabr, 2015 jıl. 1658 ret ko'rildi


 




Allayar Logikalıq soraw #64
Joqari oqiw ornilari
Logikalıq soraw #65
Ha'mmen'izdi qutliqlaymiz juwap: "Thank you yaki Raxmet"
Logikalıq soraw #65
Juwap jazdi: Bawirjan g'a
Duris san kyu degen soz joq. Birsq usi 2 sozdi qosip aytsan Thank you degen sozge uqsap ketkeni ushin raxmet retinde paydalanadi .
Logikalıq soraw #65
Yaponiyada sankyu degen soz joq. Bul thank you agilshin tilindegi soz. Yaponiyada balkim 39- statiyasi bar bolip. Sogan baylanisli jaqsi xam jaman manisti anlatui mumkin.
Нервти сақлаўдың усыллары
ku'ndelikli kerekli mag'liwmat biraq itibar qaratpaymiz
raxmet jumislarinin'izda tabislar
Logikalıq soraw #62
каскадер
Logikalıq soraw #62
Пластелин
Логикалық сораў #47
Tumsigin Qisip oltiredi.
Qaraqalpaqstan radiosı – xalıq xızmetind ...
Sala




Megaline.uz 2012-2018
E-mail: info@megaline.uz
Сайт материалларын рухсатсыз жәриялаў қадаған етиледи.