Айланади, чархи кажрафтор,
Инояту-саховат билан
Наврўз келар такрор ва такрор
Гўзал шукуҳ тароват билан.
Қалбларга кир эй дилбар фасл,
Майсаларни, гулларни уйғот.
Қувонч, севги умидлар асл,
Ҳар чечагинг Ватанга тўйхат.
Табиат ҳам бамисли она
Кўнгилларга улашар меҳр.
Мурувватга, савобга ўра
Дуоларда ҳикмат тўла нур.
Наврўз дейди:
"Ҳаёт бетакрор,
Ўз бахтинг қур ўз қўлинг билан
Тақдир таққан ҳикматли тумор,
Омон сақлар ўз элинг билан.
Юртни боққан ҳазрати деҳқон,
Янги куннинг уруғларин соч.
Менга бағрин очди Ўзбекистон
Сен ризқу-бахт йўлларини оч"
Наврўз келди, янги тонг отди,
Азиз халқим, азиз вақтинг бу.
Эркин, Озод янги ҳаётни,
Тиклаётган тилла тахтинг бу.
Наврўз келди,
Янги тонг отди...
Гулистон Матёқубова
12-may, 2014 jıl
www.megaline.uz arxivinen.
Келгин
Кел,мунисим, ёнимга, Фироқ тегди жонимга, Оқшомлари ишқ майи Оғу қўшди қонимга....
«Бир фарзандга уч китоб» акцияси
Яқинда пойтахтимизда янги технологиялар билан таъминланган, барча имкониятлар яратилган замонавий Болалар кутубхонаси болаларга совға тариқасида топширилган эди. Ушбу кутубхона фойдаланишга топширилган кундан...
Кўклам шукуҳи
Кўкка етдим, мен бахтга етдим, Кўлам каби кўкармоқ учун. Қўлларингдан кўкларни тутдим, Кўнглим кўкка уланмоқ учун....
Наврўз келди, янги тонг отди...
Айланади, чархи кажрафтор, Инояту-саховат билан Наврўз келар такрор ва такрор Гўзал шукуҳ тароват билан....
Жаллод кўзларинг
Суратингга термулиб сир борлигини билдим мен, Сенгга боққан кўзлардан қаттиқ рашклар қилдим, Чидолмай юрагимдан ҳаловатни олдим мен, Изласа дейман мени сени жаллод кўзларинг,...