Пойтахтимиз кўчалари бўйлаб сайр қилар эканмиз, кундан-кунга чирой очиб бораётган Нукусимизни кўриб дилимда фахр туйғуси уйғонади. Янги бино –иншоатлар, йўл қурилишлари айниқса шахар кўркига кўрк қўшмоқда. Тунги пайтда бундан ҳам гўзалроқ бўлиб кетадиган, чироқлар билан безатилган меҳмонхоналар, ресторан, кафе ва дўконлар кўзни қувонтиради.
Буларнинг ҳаммаси яхши-ку я, лекин мана шу бетакрор иншоотларга ном қўйишда бироз бепарволикка йўл қўйиляптими деб ўйлаб қоламиз. Бизнингча кўчадаги ёзувлар бу жойнинг қаер эканлигини англатиб туриши керак. Бизда эса худди чет элга келиб қолгандек, мехмонхона, ресторан ва дўконлар номлари чет тилларда савлат тўкиб турибди. Тўғри ҳар ким ўз мулкига эркин эгалик қилиб, уни ҳохлаганча атайди, бироқ биз ўзлигимизни, миллийлигимизни, қаерда яшашимизни унутмаслимиз керак ва биз атаган номлар пойтахтимиз мехмонларига юқорида санаб ўтган қадриятларимизни англатиб туриши керак.
Бироқ бизда ҳаммага тушунарли номлардан кўра кўпчиликка тушунарсиз объект атамалари талайгина. Масалан, Т.Қайыпбергенов кўчаси бўйидаги “МAVIS”(Продуктовый магазин) ва марказий кўчаларда жойлашган “Beauty”(Салон), “VERSAL”(Ресторан), “ART”(Кафе), “Bodrum”(Кафе), “Yurta” (Кафе), “Merlion”(Ресторан), “BEER HOUSE”(Озиқ –овқат магазин), шунингдек,
У.Татибаев кўчасида жойлашган “Life Time”(Магазин), “Argo”(Кафе),
A.Досназаров кўчаси бўйида эса “ARS” (Кафе), “TROYA”(Гилам магазин), “BOCTOK”(Кафе), “FЕNIKS”(Ресторан), “БОЧКА” (Кафе), “Albatros”(Кафе), “FORTUNA”(Кафе),
Сараев кўчасида “Ali San”(Ресторан), “Neo” (Ресторан), “Imperial”(Ресторан), “Rahnamo”(Меҳмонхона),
Қорақалпоғистон кўчасида “Rich”(Кафе), “brillant home”(Магазин), “Vega”(Маркет), “Many-Many”(Детский), “Dubay”(Ресторан) бу каби номларни, “Retro” “Gold Millenum” яна юзлаб давом эттиришимиз мумкин.
Аммо “NAWRIZ”, “Qirq qiz”, “Massaget”, “Jipek Joli”, “OKS”, “Samarqand”, “Bes Tobe”, “Bes qala”, “Shax”, “Otabek&Kumush”, “Tabassum”, “Bayterek”, “Shimbay” каби бизга тушунарли номлар бармоқ билан санарлик.
Биз тадбиркор ва ишбилармонларни ушбу масала бўйича суҳбатга тортганимизда “Merlion” ресторани маъмурияти саволларга жавоб бермасликларини айтган бўлса, “Rich” кафеси ходими қирол маъносида, яъни кафелар орасида қирол бўлсин деб шу номни қўйганлигини таъкидлади. Айрим дўкон ва гўзаллик салонлари ходимлари нега шундай ном қўйилганлигини ўзлари билмасликлари, мулк эгаларидан сўрашимиз кераклигини айтишди. “ART” меҳмонхонаси бошқарувчиси биз шунчаки интернетдан санъат деган маънони англатгани учун танладик деган бўлса, “Vega” дўкони ходимлари юлдуз маъносини англатгани учун шундай атадик дея жавоб берди. “ОКS” кафесига борганимизда биз Амударёни эски номи унутилиб кетмасин, бу тарих деган жавобни олдик.
Ўзинггиз ўйлаб кўринг шаҳримизга чет элдан ёки бошқа вилоятлардан меҳмон келса, Нукус деб аталадиган масканга эмас, балки ўзларига таниш сўзлар ёзилган жойга келиб қолганидан таажжубга тушмасмикан? Биронта саййоҳ келиб, “Massaget” меҳмонхонасига ташриф буюрса, табиийки “Massaget” сўзининг маъноси билан қизиқади, бунга жавобан меҳмонхона ходими унга тарихимизни гапириб беради, қарабсизки Биз чет элликларни ўз тарихимиз билан таништирамиз. Яна бир томони ўсиб келаётган ёш авлод ҳам кўчада кетиб бораётиб ота-онасидан ёзувлар ҳақида сўраганида ўзлигимизга оид тушунчалар берса, яхши бўларди. Бу бизни таҳлил қилган фикрларимиз ҳолос. Хулоса чиқариш эса сиз Megaline.uz сайти фойдаланувчиларидан.
Мухайё Рахимбаева,
Бердоқ номидаги Қорақалпоқ давлат
университети журналистика таълим
йўналиши 3-курс талабаси.
Болаларга – солиқ сабоқлари
Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси томонидан Хўжайли ва Нукус туманларидаги болалар ёзги дам олиш оромгоҳида «Солиқ ҳақида сиз нималарни биласиз?»...
Байрамга бағишланган турнир
Республикамиз солиқ органларида фаолият юритаётган хизматкорларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш мақсадида спорт соғломлаштириш тадбирлари орқали уларнинг саломатлагини мустахкамлашга...
…Никоҳнинг салбий таъсири
Яқин қариндошлар орасидаги никоҳнинг кейинги авлодлар турмишидаги оғир оқибатларни келтириб чиқариши ҳам унинг зарари ҳақида илимий асосларда тўхталиб ўтадиган бўлсак,...
Телефондан тўғри фойдаланайлик
Асримизни техника асри деб бежиз айтишмайди. Техника тараққиёти шу даражада ривожланиб кетдики, масалан, қишлоқдаги оддий бир деҳқон ота чет давлатда ўқиётган фарзанди билан мўъжазгина...