Инсоннинг яратувчилик қобилиятининг чексиз эканлигини 38 йил олдин Motorola компаниясининг ходими Мартин Купер исботлаб берди. У уяли алоқа хизматини тақдим этиш, унинг ўзига хос имкониятларини кўрсатди.
Ана шундай Стив Джобс томонидан яратилган iPhone ва Android системасида ишлайдиган телефонларнинг яратилиши инсоният мушкулини енгиллаштирди. Бир вақтнинг ўзида кўпгина функцияларни амалга оширувчи кичкина уяли телефон ҳамманинг яқин ҳамроҳига айланиб улгурди.
Стив Джобснинг янги ўғлони
iPhone нинг биринчи авлоди 2007-йили 9-январьда MacWorld кўргазмасида намойиш этилди. Янги телефон кўпгина имкониятлар яъни мусиқа плеери ва чўнтак компьютерини ўзида мужассамлаштирган бўлса ҳам кўпгина камчиликларга эга эди. Телефонни 3G да қўллаш мумкин эмас эди. Бу эса интернетда ишлаб имкониятларини пасайттириб юборади. Apple нинг иккинчи авлод мультимедиали тузилишга эга телефон 2008-йили WWDC конференциясида кўпчиликка таништирилди ва iPhone 3G номини олди. iPhone 3G интернетда Google Maps ни фойдаланганда GPS ва A-GPS системалирида ишлайдиган бўлди ва iPhone OS 2.0. операцион системаси жойлаштирилди.
Бундан кейинги йилларда Samsung компанияси ҳам ақилли яъни adroid системасида ишлайдиган телефонларни яратишни бошлади. Бу телефонларнинг кейинги авлодлари S ҳарфи қушилган ҳолда ишлаб чиқарила бошлади. S ҳарфи инглиз тилидаги «speed», «тезлик» сўзининг қисқартмаси эди. Янги телефонларнинг файлларни сақлаш қўлами анча кенгайтирилди, 3 мегапикселли камера ҳам жойлаштирилди. Телефон ишлаб чиқарувчиларнинг янги телефонларга ўрнатиб келган системалари ва интерфейслари ёрдамида фақатгина интернетдан фойдаланибгина қолмасдан, Play Market – Google ва бошқада программалар ёрдамида нарса ҳарид қилиш имконияти ҳам пайдо бўлди яъни инсоннинг ўз уйида ўтириб кўпгина ишларни бажаришига қулайлик яратилди.
Андройд смартфон учун зарур янги программалар
Play Market – Google – Бугунги куни унда ярим миллиондан ортиқ программа пулли ва пулсиз қилиб ўрнатилган. Агар Google акаутингиз ёрдамида ҳисоб рақамингизга пул солиб қуйсангиз, унда пулли программалардан ҳам фойдаланиш имконияти пайда бўлади.
Opera Mobile – Opera веб браузерининг смартфон учун зарур бўлган нусқаси. Унда экранни катталаштирадиган ва кичкина қиладиган Small-Screen Rendering, бир вақтнинг ўзида бир нечта варақларни ошадиган интерфейс, трафикни тежайдиган Opera Turbo технологияси, хабарларни синхронизация қиладиган Opera Link технологиялари ҳам бор.
Google drive – андроидга мўлжалланган программасида компьютерда бор бўлган барча ҳужжатларни кўриш ва таҳрир қилиш мумкин. Бундан ташқари бу программа ёрдамида иккинчи бир фойдлананувчининг ҳужжатга ўзгартиришлар киритиши учун имконият яратилди, оффлайнда ишлаш мумкин.
Twitter – Андроид учун мулжалланган программа бошқа фойдаланувчиларнинг ёзган мактубини, дўстларингизнинг янгиликларини кўриш, шахсий мактубларни уқиш, ёзган матнига расм қушиш имкониятини яратади.
Instagram – программаси ёрдамида ўзингиз ҳохлаган расмларга фильтрни қўллаган ҳолда ўзгартиш киритиш имконияти пайдо бўлади. Бу программани онлайн альбом дейиш ҳам мумкин. Шунингдек расмларинингиз билан Twitter ва Facebook ижтимоий тармоқларда, блогларда бир баҳам кўриш имконият ҳам бор.
Instapaper – программаси DropBox каби ҳар ҳил файлларга синхронизация ясашда ас қотади. Агар сиз бир сайтдан мақола ўқийсиз, уни кейин уқигингиз келади, аммо топиш имконият бўлмайди. Яъни ўзингизга керакли бўлган сайтларда сақлаш учун анча қулай.
iPhone 6 у қандай
iPhone нинг ҳар бир модификацияси дунё юзини кўрганда мутахассислар унинг олдинги моделлардан устун томонларини қидиришни бошлашади. Янги телефонлар инсонни ҳайратлантирувчи яъни олдин бўлмаган мосламалар урнатилмаса ҳам унда фойдаланувчига қулайлик яратадиган функциялар билан программаларнинг жойлаштирилиши одатга айланиб улгурди.
iPhone 6 нинг дисплейи катталаштирилди. Янги телефонларда 5,5 дюймли дисплей ўрнатилди. Бундан ташқари телефоннинг дизайнига ҳам эътибор қаратилди. Телефон четлари юмалоқ шаклга эга ультра юпқа корпуска эга. iPhone 6 га А8 чипи ўрнатилди. Унинг операцион тезлиги юқори. iPhone 6 ёмон ёритилган хоналарда суратга олиб ҳам яхши кўринишдаги сифатга эга бўлиш мумкин. Бунинг учун унга 10 мегапикселли f/2.0 апертура ва оптик стабилизатор ўрнатилган. Бармоқ изларини нуқсонсиз аниқлайдиган янги биометрик датчик ўрнатди.
Тўғри янги телефонлар инсоннинг кўпгина эҳтиёжларини қаноатлантириш учун ишлаб чиқарилмоқда. Аммо, барибир ҳам телефоннинг асосий хизмати алоқа ўрнатиш ва унинг сифатини яхшилаш эканлиги уяли телефон ишлаб чиқарувчи компанияларнинг бош мезони бўлиб қолмоқда.
Хурмет Атажанов,
Журналист.
Селфи қылыўға арналған қолайлы телефон
Жақында HTC компаниясы One M8 смартфонының жаңа версиясын шығарады. Жаңа версияның аты One M8 Eye. Атамасына итибар берсек, смартфон камерасы жетилистирилген үлгиде болады....
iPhone смартфонларына арналған шалбарлар
Көплеген кийим тигиўши үлкен компаниялар iPhone 6 Plus смартфонларына арналған джинси кийимлериниң қалтасын үлкейтпекте....
Наврўз келди, янги тонг отди...
Айланади, чархи кажрафтор, Инояту-саховат билан Наврўз келар такрор ва такрор Гўзал шукуҳ тароват билан....
Севилмоқ қийин
Булутдан чиққан қўёшдек куйдирдинг, Лайли Кайсин суйдиргандек суйдирдинг, Гохида бир ширин жондан тўйдирдинг, Севмоқ осон экан севилмоқ қийин....
Қалбаки Twitter-дан огоҳ бўлинг
Twitter-нинг қалбаки экизаги сервис фойдаланувчиларининг шаҳсий маълумотларин ўғирлаш илинжида. Бу ҳақида «Касперский лабораторияси» огоҳлантирди....