Шамс тиғларида кесилган ер ҳам.
Шу сўзим тинглаган кўнглинг тоғ бўлар,
Бир осмон остида яшаймиз,эркам.
Булутлар бошингда парвона бўлса,
Қуёшли бўлмагай менинг осмоним.
Гарчи йироқларда яшнаган гулсан,
Бир осмон остида яшаймиз,жоним.
Сўзларинг яқиндир юрак созига,
Аталгансан жоним қалб эъзозига,
Етмадик, - деб куйма кўнгил розига,
Бир осмон остида яшаймиз,жоним.
Армон кўчасига кирмаган кимлар,
Бу азоб сабабин билмайин жимлар,
Кўз кўзга тушмаса,йиғлама тунлар,
Бир осмон остида яшаймиз,жоним.
Соғинмоқлик пешонага ёзилган,
Лабим қайноқ лабларингга босилган,
Булутлари ел бўйнига осилган
Бир осмон остида яшаймиз,жоним.
Аббос Раҳим. Элликқалъа, Бўстон.
Келгин
Кел,мунисим, ёнимга, Фироқ тегди жонимга, Оқшомлари ишқ майи Оғу қўшди қонимга....
Сеҳргар рассом
Йўлим бор ўзимга аталган, Қаршилар қалашар қошимда. Омадим шаштимга қадалган, Тошлар ҳам кўринар ошимда....
Жаллод кўзларинг
Суратингга термулиб сир борлигини билдим мен, Сенгга боққан кўзлардан қаттиқ рашклар қилдим, Чидолмай юрагимдан ҳаловатни олдим мен, Изласа дейман мени сени жаллод кўзларинг,...
Cоғиндим
Нега кўнғироқ қилмайсиз энди, Соғинганим билмайсиз энди, Устимдан ҳеч кулмайсиз энди, Жоним сизни ёмон соғиндим....
Майлими
Бағрингда бўлсам гар йўкдир армоним, Кузда мўл бўлади доим сенла хирмоним, Ёлғизим, тенгсизим, борим, жаҳоним, Айт мен сени севсам майлими жоним....