Мақолалар Документ Microsoft Office Word 2003, 2007, 2010да, Тimes New Roman шрифтида, 14 кегелда, 1,5 интервалда 5 бетдан кам бўлмаслиги лозим.
Мақоланинг биринчи бетида унинг номи, пастида муаллиф(лар)ининг И.Ш.Ф ва иш жойи, эгаллаган вазифаси, илмий унвон ва илмий даражаси, сурати, боғланиш учун телефон рақамлари бўлиши керак.
Мақолалар илмий, тарих ва ижтимоий-гуманитар фанларнинг долзарб муаммоларига бағишланган бўлиши шарт (одатан унда мавзунинг долзарблиги, ўрганилиш даражаси, мақсад ва вазифаси, охирида хулосалар бўлади)
.
Ҳар бир мақоланинг ўзбек, инглиз ва рус тилларида қисқача аннотацияси, таянч сўз ва иборалар берилган бўлиши, тақризи бўлиши шарт. Фойдаланилган манба ва адабиётлар алфавит бўйича библиографик маълумотлари (муаллиф, асар номи, нашр жойи, нашриёт, нашр йили, умумий бет) мақола охирида тўла кўрсатилади.
Масалан:
1.Аминов М, Ҳасанов Ф. Буюк аждодларимиз. – Тошкент:Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2010. Б.64.
2.Ўзбекистон халқлари тарихи. I жилд. Тошкент:Фан, 1992. Б.106.
3. Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. 1- том. (таржимон А.Расулов). Тошкент: Фан, 1968.
Кўчирма (цитата)лар тўртбурчак қавс ичида [ ] келтирилади ва фойдаланилган манба ва адабиёт рўйхатига биноан тартиб рақами бўйича берилади. Масалан: [6, б. 23-24] , [20,б. 30; 5, с 45] ва ҳ.к.
ЖУРНАЛ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР:
ОАВ номи ва тури: “Тамаддун нури” журнали
ОАВ тили: ўзбек, рус, инглиз, немис тилларида
Мақсади ва вазифалари: Илм-фан, тарихимизнинг ҳали очилмаган қирралари, маданий-маънавий руҳдаги етук мақолалар, адабий асарлар билан юртдошларимиз ҳамда дунё аҳлини таништириб, ДАКнинг илмий мақолаларини ва хорижлик илм аҳлининг ижод намуналарини ёритиб бориш.
Ихтисослашуви: ижтимоий-фалсафий, маданий-маънавий ва адабий, илмий, тасвирий санъат намуналари
Тарқатиш ҳудуди: Республика миқёсида
Даврийлиги: 3 ойда бир марта.
Таҳририят жойлашган жой (почта манзили): 230200, Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний шаҳри, “Халқлар дўстлиги” кўчаси, 14-уй.
Таҳририят тўғрисидаги бошқа маълумотлар: bеruniyavlodlari@mail.ru bеruniyavlodlari@gmail.com Тел: 0-361-524-01-55. (+99891-399-05-93)
Факс: 0-361- 524-01-55
Ҳажми: 60х84 1/8 (А-4) форматда, 90-100 саҳифада, 1000-10000 тиражда;
“Тамаддун нури” журнали бош муҳаррири
Мунаввара Қурбонбоева qurbonboyeva@inbox.ru Тел.: 94-452-71-95;
Allambergenov Anvar.
Кўклам шукуҳи
Кўкка етдим, мен бахтга етдим, Кўлам каби кўкармоқ учун. Қўлларингдан кўкларни тутдим, Кўнглим кўкка уланмоқ учун....
Ёмғир
Нолангни эшитиб, қалбим тиламен, Сени ҳаммадан ҳам яқин биламен, Сен йиғласанг, айт мен нима қиламен? Қўй йиғлама, йиғлоқи ёмғир....
Cоғиндим
Нега кўнғироқ қилмайсиз энди, Соғинганим билмайсиз энди, Устимдан ҳеч кулмайсиз энди, Жоним сизни ёмон соғиндим....
Қалбаки Twitter-дан огоҳ бўлинг
Twitter-нинг қалбаки экизаги сервис фойдаланувчиларининг шаҳсий маълумотларин ўғирлаш илинжида. Бу ҳақида «Касперский лабораторияси» огоҳлантирди....