Bilim All
   Son'g'ı qosılg'an resurslar
    » » » Нутқ маданияти тушунчаси моҳияти

    Нутқ маданияти тушунчаси моҳияти
    ассистент А.Куртчаев
    «Туркий филология» кафедраси

    Кундалик ҳаётда тил, тафаккур ҳамда нутқ коммуникацияси жамият ва инсон турмуш тарзини жипслаштиради. Унда билиш эхтиёжи ва тарбия манфаати ӯзаро муносабати акс этади. Муттасил ўрганиш ва ўзлаштиришга тақозолайдиган шахс мақоми алоқа-аралашув жараёни воситасида шаклланади. Лисоний муносабатлар амалий ишланганлик даражаси, аввало, билим эгаллаш кафолати, ўз навбатида, кузатиш-таҳлиллаш-тажриба ахлоқий мезонларни ҳосил қилади. Сўз ва мушоҳада тиғизлиги миллий ўзлик, миллий онг, миллий мафкура барқарорлигини таъминловчи омил вазифасини бажаради. Тафаккур чексизлиги ҳамда тасаввур кенгайишини жипслаштирадиган учлик мудоми одамзод фаолиятига раҳна солади. Зеро, унда тушунча хусусияти умумлашади.

    Ҳар бир миллий тил тараққиёти унинг амалий ишланганлик даражаси билан ўлчанади. Мавжуд мезон умумхалқ сўзлашув услуби ва шева ўртасидаги алоқа зичлигига туташади. Бинобарин, луғавий бирликлар қўлланмаси кенгайиши мавжуд иккиликни бирлаштириб юборади. Юзага келган иттифоқ нутқий малака такомилига таъсир ўтказади. Ўз ўрнида, жамият дид-савияси юксалиши бевосита лексик конструкциялар фаоллигига боғланади. Қолаверса, сўз ва ғоя узвийлиги ижтимоий муносабатлар ривожига дахлдор тушунчалар, унда миллий маънавият ва умуминсоний қадриятлар узви қабариб кўринади. Инсон идрок сезгиси ҳам тил табиати, ҳам нутқ кўникмаси жипслашувига дахлдорлигини инобатга олсак, нотиқлик санъати зарурати ошади.

    Тафаккур ва тил бир-бири билан тиғиз боғлиқ бўлган ижтимоий ҳодисалар. Инсон нутқи бўлмаса, тил воситалари бўлмаса фикрлаш ҳам бўлмайди. Тафаккур бўлмаса, тил, нутқнинг ҳам бўлиши мумкин эмас. Тафаккур ва тил бир-бирисиз мавжуд бўлмаса ҳам, улар айнан бир хил ҳодиса эмас. Тафаккур ботиний олам инсон миясида умумлашган, тил билан ифодаланадиган инъикоси. Тил эса фикрни ифодалаш усули, уни қайд этиш ва бошқаларга, авлодларга етказиш воситасидир. Бошқача айтганда, тил тафаккурнинг борлиқ шакли бўлса, тафаккур тилнинг мазмуни. Тил миллий маданият шакли сифатида тафаккур ҳаракати, унинг фаолияти натижасида яратилган маънавий бойликларни замон ва маконда абадийлаштиради: Улар доимо бир-бирини тақозо қилади, бир-бирининг яшашига ва муттасил ривожланиб боришига ёрдам беради.

    Умуман, тафаккур фақат инсонларга хос бўлган меҳнат ва нутқ фаолияти билан боғлиқ ҳолда мавжуд. Инсон тафаккури нутқ билан маҳкам боғланган ҳолда юзага чиқади ва унинг натижалари тилда қайд қилинади. Демак, тафаккур жараёнининг натижаси ҳамиша бирон-бир фикрдан иборат бўлиб, бу фикр тушунча, ҳукм, хулоса тарзида фақат тил воситасида намоён бўлади. Тил тафаккур билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, фикрни реаллаштирадиган, ӯзаро фикр алмашинув воситаси саналади.



    Adabiyotlar
    1. Karimov I.A. Adabiyotga e’tibor – ma’naviyatga, kelajakka e’tibor. –Toshkent: “O’zbekiston”, 2009. -B.7.
    2. Ешимбетов О. Ӯқитувчи нутқи маданияти. –Тошкент: «Фан ва технологиялар». 2012. –Б.15.
    3. Маҳмудов Н., Рафиев А., Йӯлдошев И. Давлат тилида иш юритиш. –Тошкент: 2002. –Б.22.
    4. www.ZIYONET.uz

    Bilim All » Ilimiy maqalalar bo'limi | 14-iyul, 2015 jıl
    Bul bet 3431 ret ko'rildi.


    Reyting: Maqala unadima? Baha beriw sizin' qolın'ızda!

    Қутлуғ замон

    Шоирларга илҳомбағшсан, Кўнгилларга зар-нақшсан, Юлдузларга еттим учсам, Сен деганда , Мустақиллик....

    Наврўз келди, янги тонг отди...

    Айланади, чархи кажрафтор, Инояту-саховат билан Наврўз келар такрор ва такрор Гўзал шукуҳ тароват билан....

    Бу кун

    Яна шеър ёзмоққа чоғландим бу кун, Сен билан хаёлий боғландим бу кун, Гумонлар ила хўп доғландим бу кун, Севгим-ла қаршимда оқландим бу кун....

    Қалбаки Twitter-дан огоҳ бўлинг

    Twitter-нинг қалбаки экизаги сервис фойдаланувчиларининг шаҳсий маълумотларин ўғирлаш илинжида. Бу ҳақида «Касперский лабораторияси» огоҳлантирди....











 English Time


Login:
Parol:
«    Dekabr 2024    »
DuSiSaPiJuSeEk
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
 Tamaddun nurı jurnalı

 Ku'nnin' qaharmani                  


Megaline.uz 2012-2016
E-ma'nzil: info@megaline.uz
Megaline.uz - saytının' informatsiyalıq resurs bazası "Bilim All" 2016.
Sayt materialların ruxsatsız ja'riyalaw qadag'an etiledi.