Bilim All
   Son'g'ı qosılg'an resurslar
    » » » Андалиб шеърияти бадиий хусусиятлари

    Андалиб шеърияти бадиий хусусиятлари
    ассистент А.Куртчаев
    «Туркий филология» кафедраси


    ХVIII аср туркман мумтоз шеъриятида «ишқ булбули» мақомига эришган буюк сӯз санъаткори Андалиб (Булбул) (асл исми Нурмуҳаммад Ғариб) тахминан 1712 йилда Урганчда таваллуд топган. Унинг зуллисонайн шоир (туркман ва ӯзбек тилларида шеърлар ёзган) сифатида танилишида муҳим иккита омилни алоҳида таъкидлаш жоиз. Дастлабки омил Шарқ мумтоз поэтикаси кучли ижодий таъсири билан боғланса, кейинги омил халқ оғзаки ижоди сарчашмаларига пайвандланади. Хива мадрасаларида олинган таҳсил ижодкор фитрати шаклланишида муқим ӯрин эгаллайди. Андалиб мумтоз адабиёт ғазал, рубоий, мурабба, мухаммас, мусаддас, мусабба ва мувашшах жанрларида баракали ижод қилади. Жумладан, Алишер Навоий, Фузулий, Жомий ғазалларига мухаммаслар боғлаган. Шеърларида инсоннинг замон, ҳаёт билан муносабатлари акс этган. Халқ оғзаки ижодидан фойдаланиб, ҳис-туйғуларни содда ва равон ифодалашга эришган. 1200 мисрага яқин шеър ҳамда бир неча достонлари бизгача етиб келган. «Лайли ва Мажнун», «Тоҳир ва Зуҳра», «Юсуф ва Зулайҳо», «Зайн ул-араб», «Саъд Ваққос», «Бобо Равшан», «Маликаи Меҳринигор», «Ўғизнома» каби достонларида мумтоз достончиликнинг энг яхши хусусиятлари мужассамлашган. Муаллиф «Насимий» достонида озар шоири Насимий ҳаёти ва ижоди акс этган. Машраб ижодий таъсири сезиладиган манзумаларида самимий бир ҳарорат ва равон ифода услуби устувор:

    Эй рашки пари меҳри жамолинг не бало хўб,
    В-эй нилуфаридек қўша холинг не бало хўб [3, 22].

    Ижодкор мудом ҳаракатдаги тафаккурида куртак очган бадиий фикр ўзига хос ҳалқасини ташкил қилувчи муайян образда эстетик нигоҳ, лирик ҳарорат мужассам. Шу боис ҳам унга реал ҳаёт билан айнанлик мақомини бериш мумкин эмас. Илло бадиий ҳақиқат ҳаёт ҳақиқати бўлмай, онг ва туйғу – руҳоний назар ифодасининг уйғунлигидан ҳосил бўлувчи гўзаллик сифатида матнга таяниб, ижодкор микрооламига кечинмадошлик орқали поэтик идрок этилади[2, 252], - ёзади адабиётшунос И.Ёқубов.. Дарҳақиқат, ижод олами ўзига хослиги поэтик идрок моҳиятидан озиқланади. Тўғрироғи, ижтимоий-руҳий, миллий умуминсоний жиҳатлар қамрови шароит тақозоси ва характер амалий ишланганлик даражаси ички зиддияти, тасвир миқёси – таҳлил малакаси – талқин муқаррарлиги синтези билан изоҳланади. Бинобарин, шеърий табдилда шакл, мазмун ва услуб марказлашувини таъминлайдиган асосий тушунча дунёқараш зичлигига туташади. Айни пайтда, бадиий шакл тараққиёти ҳам ички, ҳам ташқи моҳиятини уюштирадиган эстетик салмоқ ифода йўсини ижодий мустақиллигини белгилайди. Шу нуқтаи назардан, ҳар бир адабий талқин ҳам асар бадиий воқелиги, ҳам ижодкор фитратига йўл очади. Субъект (ижодкор дунёқараши) ҳамда объект (материя) ижодий боғлам ҳосил қилади:

    Лаълинг ғамидин ташлади Хизр оби ҳаётин,
    Кавсар сувидек софи зулолинг не бало хўб [3, 31] .

    Шоир ифода йўсинини шакллантиришда ички ва ташқи омиллар ўзаро муносабати устуворлашади. Бадиий тасвир руҳияти зичлиги, поэтик тасаввур миқёслари ўзгарувчанлиги, тафаккур қамрови эгаллаган тезкорлик, мунозара ва таҳлил қоришиқлиги, ғоя адабий вазифадошлиги, талқинда ҳосил бўлган шаклий юришлар, рамз ва мажоз зиддияти шуни далолатлайди. Муаллиф идрок поэтик ҳужайраларини изчил кенгайтира боради, натижа ўлароқ онг ҳиссий маъно товланишлари борлиқ тарҳини баҳолашга замин ҳозирлайди. Унда ҳаёт моҳияти жонли мушоҳадани майдонга чиқаради, унда таҳлил ва талқин ўзаро ўрин алмашинувлари бир-бирини тўлдирувчи моҳият касб этади, унда нутқий далолат шахс ҳам зоҳири, ҳам ботинида мужассам эврилишларни белгилашга хизмат қилади, унда эстетик муносабат аниқлиги ижодий имкониятларни эркинлаштиришга замин яратади, унда ифода йўсини ва тасвир ижодкор фитратини белгилайди.

    Умуман, Андалиб лирикасида ишқ бадиий талқини ӯзига хослиги руҳий кечинма ёрқинлигини таъминловчи омил, унда ҳаётий зиддиятлар фалсафий қамрови акс этади, унда поэтик ҳолат идроки теранлашади, унда тушунча, тасаввур ва тафсилотлараро алоқа уйғунлашади, унда туйғу ҳамда онг қарама-қаршилиги моҳиятни очиб беради, унда ижтимоий белгилар зичлиги ифода умумлашмасини ҳосил қилади, унда тасвир ва таҳлил муносабати муҳокамани далолатлайди.




    Adabiyotlar
    1. Karimov I.A. Adabiyotga e’tibor – ma’naviyatga, kelajakka e’tibor. –Toshkent: “O’zbekiston”, 2009. -B.7.
    2. Ёқубов И. Бадиий-эстетик сўз сеҳри. –Тошкент: «ТДПУ». 2011. –Б.252.
    3. www.ZIYONET.uz

    Bilim All » Ilimiy maqalalar bo'limi | 14-iyul, 2015 jıl
    Bul bet 1771 ret ko'rildi.


    Reyting: Maqala unadima? Baha beriw sizin' qolın'ızda!

    Ёмғир

    Нолангни эшитиб, қалбим тиламен, Сени ҳаммадан ҳам яқин биламен, Сен йиғласанг, айт мен нима қиламен? Қўй йиғлама, йиғлоқи ёмғир....

    Биринши муҳаббат

    Бир кун келип белден мәдар талады, Бәҳәрде ашылған гул де солады, Бул дуньяда ҳеш ким қалмас бирақ та, Биринши муҳаббат мәңги қалады....

    Cоғиндим

    Нега кўнғироқ қилмайсиз энди, Соғинганим билмайсиз энди, Устимдан ҳеч кулмайсиз энди, Жоним сизни ёмон соғиндим....

    Бу кун

    Яна шеър ёзмоққа чоғландим бу кун, Сен билан хаёлий боғландим бу кун, Гумонлар ила хўп доғландим бу кун, Севгим-ла қаршимда оқландим бу кун....

    Қалбаки Twitter-дан огоҳ бўлинг

    Twitter-нинг қалбаки экизаги сервис фойдаланувчиларининг шаҳсий маълумотларин ўғирлаш илинжида. Бу ҳақида «Касперский лабораторияси» огоҳлантирди....











 English Time


Login:
Parol:
«    Noyabr 2024    »
DuSiSaPiJuSeEk
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
 Tamaddun nurı jurnalı

 Ku'nnin' qaharmani                  


Megaline.uz 2012-2016
E-ma'nzil: info@megaline.uz
Megaline.uz - saytının' informatsiyalıq resurs bazası "Bilim All" 2016.
Sayt materialların ruxsatsız ja'riyalaw qadag'an etiledi.