Bul mobil menyu orni/ testing....


    Facebook адабиёт(ми?)
    Facebook адабиёт(ми?) Президентимиз “Адабиётга эътибор, маънавиятга – келажакка эътибор” рисоласида шундай ёзади: “Тўғрисини айтадиган бўлсак, ёшлар бугун ахборот ва маълумотларни асосан Интернет орқали оляпти, дунёни телевидение, компьютер орқали танияпти. Ота-онаси, ўқитувчилари минг тарғиб-ташвиқ қилмасин, бугунги ёшлар “Ўткан кунлар”, “Уруш ва тинчлик” каби мумтоз романларни ёппасига ўқияпти, деб айта оламизми? Модомики, шундай экан, энди одамлар, ёшлар китоб ўқимай қўйди, деб фақат нолиб ўтирмасдан, ана шу таъсирчан замонавий ахборот воситалари орқали адабиётимизни кенг тарғиб этиш, хусусан, Интернет имкониятларидан фойдаланиб, етук бадиий асарларни ёшларга етказиш устида ҳам жиддий бош қотириш зарур, деб ўйлайман”.

    Замондош инсон кундалик ҳаётини интернетсиз тасаввур қилиш қийин. Чунки ҳар бир инсон ўзига керакли мулоқот воситаларидан унумли фойдаланса, ҳаётининг қайсидир бўғини учун унинг нафи тегса бунинг ҳеч қандай зарарли томонлари бўлмаса керак. Кунимизда жуда кўпчилик (шоир, ёзувчи, ўқитувчи, журналист, санъаткор, спортчи, ҳайдовчи, қурувчи, фермер) ижтимоий тармоқларнинг у ёки бу турларига аъзо бўлган. Кундалик ҳаётини мазмунли ва вақтичоғлик билан ўтказишнинг нимаси ёмон? Бугунги кунга келиб ер юзида Facebookдан фойдаланувчилар сони 1,5 млд кишидан ошди. Жумладан, ер юзи аҳолисининг 7 % ни ташкил қилади. Ўзбекистонда Facebookдан фойдаланувчилар сони кундан-кун ортиб бормоқда. Ўтказилган сўровномалар натижасига кўра фойдаланувчилар сонини қуйидагича ажратиш мумкин:

    1. Бизнесменлар (тадбиркорлар),
    2. Адабиётшнослар, ёзувчи ва шоирлар,
    3. Санъаткорлар,
    4. Психологлар,
    5. Ҳар хил касб-корга оид кишилар.

    Facebook – ўзига хос мулоқот воситаси бўлиб, кунимизда фойдаланувчилар асосан, чат ва янгиликлар, видео, файллар, гуруҳлар, реклама афишаларни жойлаш мақсадида мурожаат қилишади. Биз мақоламизда Facebookнинг битта қирраси – у адабиёт ўрнини боса оладими ёки адабий-бадиий тасаввурларни ривожланишига хизмат қиладими деган саволга жавоб топишни мақсад қилиб олдик.
    Facebook ижтимоий тармоғи Ўзбекистонда урф бўлганига ва оммалаша бошлаганига 6 йилдан ошди. Ижтимоий тармоқнинг қулай томони шундаки, шоир ёки ёзувчилар билан жонли мулоқот қилиш имконига эга бўлишдадир. Мулоқот кўнгилларни ўзига яқинлаштиради. Этика, эстетика доирасидан чиқиб кетмаслик, ўзбекона шарм-ҳаё, андиша, ўзаро ҳурмат-иззат тарзида олиб борилса, ҳар икки томон учун ҳам фойдалидир. Негаки, матнни эълон қилаётган муаллиф дунёқараши билан ўша матнни ўқувчи дунёқарашида жуда катта фарқлар борлигини англаш керак. Facebook адабиёт бўла оладими? Савол жавобини ҳар ким ўзича талқин қилади. Facebook бугунги кунда ўзига хос адабиёт манбаидир. Кутубхонада, ҳар хил адабиёт сайтларида бадиий матнлар сараланган, сайқалланган, маълум китоб ҳолига, тартибга келтирилган бўлади. Facebookда эса бугун ёки кечагина ёзилган ҳароратли тўрт қатор шеър, мақола ёки мулоҳазалар эълон қилиниб борилади. Facebook адабиётининг фаол вакиллари ҳозир халқ хўжалигининг турли соҳаларида фаолият юритишмоқда. Бир қатор шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олим, журналистлар, жумладан, Хуршид Даврон, Мурод Муҳаммад Дўст, Улуғбек Ҳамдам, Луқмон Бўрихон, Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон, Исажон Султон, Шермурод Субҳон, Муҳаммад Исмоил, Хосият Рустамова, Ойдиннисо, Нодира Афоқова, Жаббор Эшонқул, Фахриёр, Санжар Назар, Абуғафур Искандар, Алишер Назар, Гулноз Мўминова, Ҳамидбек Юсупов, Саломат Вафо, Баҳром Рўзимуҳаммад, Ботиржон Эргашев, Мавлон Бобохонов, Умид Али, Холиёр Сафаров, Аслиддин Мустафоев, Мақсуд Жонихонов, Раҳим Жуманиёз, Одил Икром, Шавкат Жўрабек, Рухсора Орипова, Дилбар Ражабова кабилар бу тармоқнинг фаол аъзоларидан саналади. Юқорида номлари келтирилган адибу шоирлар, адабиётшуносу ҳаваскор қаламкашларнинг ижод намуналари Facebook ижтиомий тармоғида мунтазам равишда бериб борилади.
    Бу тармоқда ижодкорлар томонидан махсус “ижодий гуруҳлар” ташкил қилинган бўлиб, унда асосан шу гуруҳнинг мавзу-мундарижасида акс этган материаллар эълон қилинади. Мазкур гуруҳлар қуйидагилардан иборат:

    “Адабиёт бўстони”, “Сиз ўқиган илмий ва бадиий асарлар”, “Бугунги адабий жараён”, “ХХ аср жаҳон шеърияти” каби катта мавзуларни ўз ичига олган гуруҳларни ташкил қилади. Мазкур гуруҳларда назм, наср, драматургия, адабий танқид ва адабий жараёнга боғлиқ мақолалар, ихчам тадқиқотлар жой эгаллаган.

    Facebook адабиёт(ми?) деган ўз-ўзидан савол туғилиши табиий. Бу ижтимоий тармоққа аъзо бўлган ва нима мақсадларни кўзлаб аъзо бўлган деган қарашлар ҳам муҳокамага келиб қўшилади. Яъни эълон қилинаётган шеърлар, ибратли ҳаётий фикр-мулоҳазалар моҳиятида ўзбек адабиёти ва мумтоз адибларимиз ижодий фаолиятига дахлдор бақувват мақолаларнинг бериб борилиши ўқувчига ҳам вақтни тежашни, ҳам замон билан бирга ҳамнафас яшаш имконини беради.

    Facebook – адбиётдир. Аввалари кутубхоналарда излаган нарсаларимизни топиш мақсадида борганимизда соатлаб қолиб кетишга тўғри келарди. Эндиликда керакли маълумотларимизни бир пайтнинг ўзида топиб, ўқиб, фикр билдириш имкони мавжуд бўлмоқда...
    Дунё авзойига назар ташлайдиган бўлсак, ривожланган давлатларда бу тармоқдан фойдаланишнинг ўзига хос қонун-қоидалари, дастурлари ишлаб чиқилмоқда. Бизда ҳам бунинг ёрқин амалий ифодасини кўришимиз мумкин. Фан-техника тараққиёти шундай суратларда илгарилаш билан кетар экан, албатта, адабиёт масаласи яна ўша мангу саволлигича қолаверади. Зеро, Дарҳақиқат, Президент И.Каримовнинг юқорида келтирилган мазкур фикрлари барчамиз учун дастуриамал бўлиб хизмат қилиши тайин. Яъниким, ижтимоий тармоқлардан ёшларга фақат тўғри фойдаланишни ўргатиш, “нималарни олиш”, кераклиги хусусида тушунча бериш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман. Интернет (Facebook) адабиёти тармоққа аъзо бўлганлар сони билан эмас, ундан оқилона фойдаланаётган сифат миқдори билан белгиланади. “Ҳа, хавотирга ҳам ўрин йўқ эмас, чунки Интернет – ҳар ким ўз фикрини айтиш ҳуқуқига эга бўлган умумий демократик макондир. Лекин келажакнинг мулоқот технологияси ҳозирча мана шу. Барибирам, Интернет бир томондан янги феноменни ҳосил қилгани билан, ёзувчи ёки ўқувчисиз мавжуд бўла олмайди”(И.Султон). Зотан, Facebook адабиёти, дея эътироф қилинаётган ижтимоий тармоқлар тараққиёт сари қадам ташлаётган Ўзбекистоннинг, ҳамда ёшларининг баркамол инсон бўлиб улғайиши, Ватанга садоқат руҳида тарбияланишига хизмат қилса, бас!


    Хурсандбек ТЎЛИБОЕВ.

    Xabar-line bo'limi | 18-mart, 2016 jıl
    Bul bet 2500 ret ko'rildi.


    Reyting: Maqala unadima? Baha beriw sizin' qolın'ızda!
    +2


    abbos 18 mart 2016 23:06

    Xursand akaning fikrlariga to`liq qo`shilaman. Menimcha, internetda ham, TVda ham "Madaniyat va ma'rifat" kanalidagi kabi kitobxonlik kechalarini tashkil qilish va havaskorlarning ijod namunalarini tanqidiy-tahliliy jihatdan qizg`in muhokama qilgan holda ularni adabiyot maydoniga olib kirish kerak. Shunda katta avlod vakillari yanada ko`proq izlanishga majbur bo`ladi..!

    Муҳаббат формуласи

    Муҳаббат миллатни,ирқни танламас, Унинг ёлғиз уйи девона юрак, Дил xаста бўлганда,моҳир шифокор Давони қайлардан топмоғи керак?...

    Башариятнинг улуғ уғлони

    Бабур ўз ижоди билан Шарқ халқлари адабиёти, маданияти ва Ҳиндистон тарихида катта ўрин эгаллаган намоёндалардан бири. Бобур ўз даврининг фарзанди, халқни бошқаришда ўзига хос кўзқарашга эга...

    «Бир фарзандга уч китоб» акцияси

    Яқинда пойтахтимизда янги технологиялар билан таъминланган, барча имкониятлар яратилган замонавий Болалар кутубхонаси болаларга совға тариқасида топширилган эди. Ушбу кутубхона фойдаланишга топширилган кундан...

    …Никоҳнинг салбий таъсири

    Яқин қариндошлар орасидаги никоҳнинг кейинги авлодлар турмишидаги оғир оқибатларни келтириб чиқариши ҳам унинг зарари ҳақида илимий асосларда тўхталиб ўтадиган бўлсак,...

    Телефондан тўғри фойдаланайлик

    Асримизни техника асри деб бежиз айтишмайди. Техника тараққиёти шу даражада ривожланиб кетдики, масалан, қишлоқдаги оддий бир деҳқон ота чет давлатда ўқиётган фарзанди билан мўъжазгина...

Зейин интеллектуал ойыны
   Логикалық сораўлар
    Logikalıq soraw #65
       Juwaplar sani: 6

    Logikalıq soraw #65

    Yapon tilinde "Toģiz"-"Kyu", "Úsh"-"San". Soraw : Yaponlardiñ zamanagòy SMSlerinde 39 sanı qanday mánisti ańlatadı?...

    Logikalıq soraw #64
       Juwaplar sani: 3

    Logikalıq soraw #64

    Men ol dostım menen 16 jasımda tanıstım ha'm sol doslıg'ımız 10 jılg'a sozıldı biraq 10 jıldan son' qısqa waqıt ayralıqta jasadıq. Son' azg'ana mu'ddetten ja'ne...

    Logikalıq soraw #63
       Juwaplar sani: 5

    Logikalıq soraw #63

    Bul kásip iyeleri jumıs waqtında hesh qashan aq reńdegi kiyimlerdi kiymeydi. Siz bul kiyimlerdi jumıs waqtında kiyip ju'riwge biypul bersen'iz de olar bul usınastan bas tartadı. Sebebi bul olar ushın...


 

 Поэзия әлеми
   Поэзиялық қосық қатарлары
  • “Watan”

    Tumaristin’ qarnınan,
    Tuwılıpsan’ jan bolıp.
    Shıraqlardın’ murnınan,
    Atlıg’ıpsan’ qan bolıp.

      
    04-iyul, 2015 jıl. 2525 ret ko'rildi


  • İshki debdiw

    “O’tsem eken qay jerinen bul qumnın’?
    Barsam” – degen, “qaysı turg’an iz benen?”.
    Tamshısıman ag’ıp turg’an Jayhunnın’,
    Ten’izge barıwg’a soqpaq izlegen.

      
    07-sentyabr, 2015 jıl. 2493 ret ko'rildi


  • Фарзанд

    Тун билан кун алмашади тиним билмай,
    Айланади тўхтамасдан чархнинг тоши,
    Умр ўтар ҳеч кимсага вафо қилмай,
    Қолар лекин ҳар банданинг бир издоши.

      
    21-dekabr, 2015 jıl. 2363 ret ko'rildi


  • Jayhun samalı

    O’tken ku’nge na’zer salıp qarayın,
    Erkinliktin’ shug’la shashqan toyında,
    Go’zzallıqqa bo’lep kewil sarayım,
    Gu’z samalı eser Jayhun boyında.

      
    16-oktyabr, 2015 jıl. 1533 ret ko'rildi


  • Ana tilim

    Ana tilim - ar namısım,
    Milletimnin’ aynası,
    Ana tilim – tarıyxım,
    Babalardın’ miyrası.

      
    15-aprel, 2013 jıl. 5464 ret ko'rildi


  • Уллы ҳәм мүқәддессең, Ғәрезсиз Ўатан!!!

    Мүбәрек болсын жигирма жасың,
    Ғәрезсиз ел - Өзбекстаным,
    Бахыт қусың бәлентте қанат қақсын,
    Уллысаң, муқәддессең Ана-Ўатаным.

      
    12-may, 2013 jıl. 2544 ret ko'rildi


 

 Ашық жүрек
   Поэзиялық қосық қатарлары
  • Тағдир жолында

    Айралық паслының музлары ерип,
    Көрген түслеримиз оңынан келип,
    Мухаббат бағының гүллерин терип,
    Биз және ушрастық тәғдир жолында.

      
    26-oktyabr, 2015 jıl. 2206 ret ko'rildi


  • Үмит ушқыны (монолог)

    Кешир…
    Сени тыныш қоялмайман,
    Буның ҳеште илажи жоқ,
    Мен басқасын сүйе алмайман,

      
    04-mart, 2014 jıl. 5257 ret ko'rildi


  • Sevdim azizim!

    Bir ko’rdim u aqlim yo’qoldi,
    O’sha chexrang yurakda qoldi,
    Jonu tanim olovda yondi,
    Seni bir ko’rdim sevdim azizim.

      
    19-mart, 2013 jıl. 2052 ret ko'rildi


  • Ko’p ku’ttirmey kel, dilbarım

    Bir ko’rgende boldın’ a’rman,
    Da’rtime de sensen’ da’rman,
    Sen barsan’ ba, mende barman,
    Ko’p ku’ttirmey kel, dilbarım.

      
    19-mart, 2013 jıl. 2587 ret ko'rildi


 




Allayar Logikalıq soraw #64
Joqari oqiw ornilari
Logikalıq soraw #65
Ha'mmen'izdi qutliqlaymiz juwap: "Thank you yaki Raxmet"
Logikalıq soraw #65
Juwap jazdi: Bawirjan g'a
Duris san kyu degen soz joq. Birsq usi 2 sozdi qosip aytsan Thank you degen sozge uqsap ketkeni ushin raxmet retinde paydalanadi .
Logikalıq soraw #65
Yaponiyada sankyu degen soz joq. Bul thank you agilshin tilindegi soz. Yaponiyada balkim 39- statiyasi bar bolip. Sogan baylanisli jaqsi xam jaman manisti anlatui mumkin.
Нервти сақлаўдың усыллары
ku'ndelikli kerekli mag'liwmat biraq itibar qaratpaymiz
raxmet jumislarinin'izda tabislar
Logikalıq soraw #62
каскадер
Logikalıq soraw #62
Пластелин
Логикалық сораў #47
Tumsigin Qisip oltiredi.
Qaraqalpaqstan radiosı – xalıq xızmetind ...
Sala




Megaline.uz 2012-2018
E-mail: info@megaline.uz
Сайт материалларын рухсатсыз жәриялаў қадаған етиледи.