Bul mobil menyu orni/ testing....


    Ёшларимизни огоҳликка чақирувчи китоб ҳақида
    Ёшларимизни огоҳликка чақирувчи китоб ҳақидаҲар бир инсон яхши яшаб равон турмуш кечиришни хоҳлайди. Кўпчилигимиз бундай ҳаётга ҳалол меҳнатимиз, эзгу ишларимиз орқали эришсак, айрим одамлар қинғир йўлни танлаб бойлик ва ҳокимиятга интилади. Бу йўлда улар ўзининг бор ёвуз имкониятларини ишга солиб бегуноҳ, ёш ва ғўр инсонлардан фойдаланади. Кўзлагандаям жуда баланд чўққини кўзлаб, мақсадига эришмагунча тиниб-тинчимайди. Дунё ўзи эзгулик ва ёвузликдан бир сўз билан айтганда оқ ва қорадан иборат. Ана шу икки эгизак рангни ажрата олиш эса давр талабига айланди. Бугуннинг энг хавотирли вазиятига айланган, бутун дунёга тобора кундан-кун ёвузликлари орқали мусулмон дунёсига, ислом динига нисбатан нафрат уйғотаётиб, ўзларини Ислом давлати дея атаётган террорчилик ташкилоти ҳам фақат бойликни мақсад қилиб, қора рангли байроқлари билан тинчлигимизга рахна солмоқда.

    Энг ачинарлиси уларнинг нафси йўлида, тенгдошларимизнинг гулдек ҳаётлари поён топаётганлигидир.

    Мана 7 йилдан ошдики, бу ёвуз кимсалар дунёнинг турли нуқталарида қанчадан-қанча портлашлар, қуролли тўқнашувлар содир қилиб, Оллоҳ томонидан яратилган энг буюк мўжиза инсон ҳаётига дахл қилмоқда.

    Юртбошимиз таъбири билан айтганда Бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида авж олаётган қарама-қаршилик, жумладан, Яқин Шарқда, Ироқ ва Сурия мамлакатларида бўлаётган қонли тўқнашувлар, мусулмон дунёсидаги турли мазхаб ва оқимлар ўртасида кучайиб бораётган ўзаро низо ва зиддиятлар бегунох одамларнинг қурбон бўлаётгани барчамизни ташвиш ва хавотирга солмасдан қўймайди.

    Шу боисдан ёшларимизни билимли, маънан етук қилиб тарбиялаш орқали кимларнингдир нафси йўлида қурбон бўлишини олдини олиш, уларни жаҳолатга қарши курашиш руҳида тарбиялашни бош вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди. Бу борада барча тегишли ташкилотлар, ўқув муассасалари билан, маҳаллалар билан ҳамкорликда режа бўйича бир қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

    Жумладан, шу йилнинг феврал ойида Айдарбек Тулеповнинг «ИШИД фитнаси» китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари М.Алеуов, ҳамон дунёнинг айрим ҳудудларида қонли тўқнашувлар, тўс-тўполонлар содир бўлаётганлигини, айниқса, Ироқ ва Суриядаги динимиз душманлари қўлида қўғирчоқ бўлаётган бир тўда террорчилар томонидан қилинаётган қўпорувчиликлар, қатлиомлар ва босқинчиликлар ҳар қандай кишининг қалбини ларзага соладиганлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг “ИШИД фитнаси” номли янги китоби айнан шу мавзуга бағишланганлигини, ушбу китобда дунё жамоатчилигининг диққат марказида турган ва оммавий ахборот воситаларидаги баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган “Ироқ ва Шом ислом давлати” (ИШИД) террорчилар тўдасининг фитналари фош этилгани, Мазкур китобда ИШИД террорчилар тўдаси Исломни ниқоб қилиб учинчи томоннинг буюртмасини бажараётгани, бошқарувни қўлга олишга уринаётгани, бойлик орттиришни кўзлаётгани аниқ мисоллар билан очиб берилганлиги ҳақида айтиб ўтди.

    Шунингдек, ғаламисларнинг мусулмонларни кофирга чиқариб, зулм қилаётгани, тинч аҳолига азоб бераётгани ва бошқа барча хатти-ҳаракатлари, даъволари Ислом дини моҳиятига буткул зид экани ҳужжат-далиллар асосида исботланганлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.

    Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Жалолиддин Хамрақулов бугунги кунда бутун дунё халқлари тинчлигига раҳна, одамларнинг қалбларига қўрқув, ғулғула солаётган, кимларнидир жигарпорасидан, кимларнидир эса меҳрибон ота-онасидан айираётган, оила деб аталмиш кичик жамиятни пароканда қилаётган ёвуз куч бу – шубҳасиз ИШИД яъни “Ироқ ва Шом ислом давлати” деб ном олган террорчи ташкилот эканлиги, бу террорчи ташкилот ҳаракатлари биздан узоқ деб бепарво бўлиш бугунги кунда ҳеч бир кишига лойиқ иш эмаслиги, шу боис ҳам Президентимиз халқимизни ИШИД каби тажовузкор фирқалар ёмонлигидан сақлашга қаратилган ғояларни олға сураётганлиги, ушбу китобда ислом душманларининг асл башаралари ёрқин мисоллар билан очиб берилгани, жумладан, ғаламисларнинг ҳар бир қинғир қилмишлари Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар ҳамда етук ҳанафий олимларининг фатволарига таяниб раддиялар берилгани китобни янада аҳамияти ва долзарблигини оширганини айтиб ўтди.

    Сўнг Тўхтобой жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматов “ИШИД фитнаси” номли китоб халқимизни огоҳликка чақириш йўлида қилинган саъй ҳаракатларнинг ёрқин меваси десак хато қилмаган бўламиз. Ушбу китобда ИШИД нинг Исломга тааллуқи йўқ экани, уларнинг ботил даъволари, улардан сақланиш чоралари, баён қилиниши билан бир қаторда улар сабабли азоб-уқубатларга, хўрликларга дучор бўлган кишилар қисмати акс эттирилганлиги, ИШИД аъзолари эса инсонларга нисбатан қилаётган жиноятлари: эр-хотин одида фарзандларини, ёш норасида гўдаклар кўз ўнгида ота-онасини ўлдириши, бир вақтлар илм-фан маркази, авлиёлар, олимлар сарчашмаси бўлган Бағдод каби шаҳарлар улар туфайли вайронага айланганлиги, Аллоҳ таоло дўстларининг қадамлари ва қабрлари билан тўла тупроқ бугун бегуноҳлар қони билан белангани уларнинг ҳаракатлари динимиз буйруқларига зид экани, шунингдек У сўзини якунлар экан, ушбу китобни хар бир инсон, хусусан, Республикамиздаги барча талаба ёшлар ўқиб ўрганишлари лозимлигини қайта-қайта такрорлаб ўтди.

    Агар кимдир ИШИД ҳақида тўлиқ ва тўғри маълумотга эга бўлишни хоҳласа, ушбу китоб унга муносиб манба бўла олади деб бемалол айта оламиз.


    М.Рахимбоева.
    ҚДУ талабаси.

    Elimizde, Megablog bo'limi | 23-noyabr, 2015 jıl
    Bul bet 1765 ret ko'rildi.


    Reyting: Maqala unadima? Baha beriw sizin' qolın'ızda!
    +2


    Ёшларни миллий қадириятлар руҳида тарбиялаш замон талаби

    Республикамиздаги энг катта олий ўқув юртларидан бири бўлмиш, ҚДУ да "Ёшларни миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойиллари асосида тарбиялашнинг аҳамиятли вазифалари" мавзусида илмий – амалий...

    Муаммоли масалалар муҳокама қилинди

    Жорий йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси Раисининг ўринбосари Э.Ф.Гадоев Қорақалполғистон Республикасининг бир гуруҳ фуқаролари ва республикада фаолият...

    Болаларга – солиқ сабоқлари

    Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси томонидан Хўжайли ва Нукус туманларидаги болалар ёзги дам олиш оромгоҳида «Солиқ ҳақида сиз нималарни биласиз?»...

    «Бир фарзандга уч китоб» акцияси

    Яқинда пойтахтимизда янги технологиялар билан таъминланган, барча имкониятлар яратилган замонавий Болалар кутубхонаси болаларга совға тариқасида топширилган эди. Ушбу кутубхона фойдаланишга топширилган кундан...

    Телефондан тўғри фойдаланайлик

    Асримизни техника асри деб бежиз айтишмайди. Техника тараққиёти шу даражада ривожланиб кетдики, масалан, қишлоқдаги оддий бир деҳқон ота чет давлатда ўқиётган фарзанди билан мўъжазгина...

Зейин интеллектуал ойыны
   Логикалық сораўлар
    Logikalıq soraw #65
       Juwaplar sani: 6

    Logikalıq soraw #65

    Yapon tilinde "Toģiz"-"Kyu", "Úsh"-"San". Soraw : Yaponlardiñ zamanagòy SMSlerinde 39 sanı qanday mánisti ańlatadı?...

    Logikalıq soraw #64
       Juwaplar sani: 3

    Logikalıq soraw #64

    Men ol dostım menen 16 jasımda tanıstım ha'm sol doslıg'ımız 10 jılg'a sozıldı biraq 10 jıldan son' qısqa waqıt ayralıqta jasadıq. Son' azg'ana mu'ddetten ja'ne...

    Logikalıq soraw #63
       Juwaplar sani: 5

    Logikalıq soraw #63

    Bul kásip iyeleri jumıs waqtında hesh qashan aq reńdegi kiyimlerdi kiymeydi. Siz bul kiyimlerdi jumıs waqtında kiyip ju'riwge biypul bersen'iz de olar bul usınastan bas tartadı. Sebebi bul olar ushın...


 

 Поэзия әлеми
   Поэзиялық қосық қатарлары
  • Jaslıqtın’ qa’dirin jaslıqta bilgil

    Jaslıqtın’ qa’dirin, jaslıqta bilgil,
    Qanatı jetilip ushpastan burın,
    Jaslıq bul tolısıp aqqan da’ryaday,
    Sol da’rya ag’ısıp tınbastan burın.

      
    02-may, 2013 jıl. 1795 ret ko'rildi


  • Sayr etmoqchiman...

    Istaklar ko’ngilda ochilgay go’yo,
    Men masrur ko’ngilning sho’x kulgusiman,
    Bo’ston ko’p, har biri o’zga bir dunyo,
    Men nazm bo’stonida sayr etmoqchiman.

      
    29-iyul, 2015 jıl. 1759 ret ko'rildi


  • Аўыл ҳаялының бир күни

    Таң атыўдан үйдиң алдын сыпырып,
    Малларында барып саўып келеди.
    Балларында оятады бир-бирлеп,
    Ыссы ғана шайын демлеп береди.

      
    01-avgust, 2014 jıl. 2388 ret ko'rildi


  • Миллионлар ишинде жалғыз еди ол

    Поезияда өшпес жулдыз атанып,
    Шайырлықта жүдә сөзлери талып,
    Тилинде бәрҳәмә жырланып халық,
    Миллионлар ишинде жалғыз еди ол.

      
    20-noyabr, 2015 jıl. 2069 ret ko'rildi


  • Өзбекстан – нурлы ўатаным мениң

    Бухара, Самарқанд, Хийўа, Хорезм,
    Тарийхый дереклерге байдур елим,
    Ҳәтте таң қалдырған дүньяның жүзин,
    Өзбекстан – нурлы ўатаным мениң.

      
    17-may, 2013 jıl. 2225 ret ko'rildi


  • Садық еди.

    Бой жетпеген жулдызға қол созыппан.
    Айыбым не көп қыйналдым азаптан.
    Таслап кеткениңди кейин аңлаппан.
    Жалғыз мухаббатым садық.

      
    20-yanvar, 2016 jıl. 2632 ret ko'rildi


 

 Ашық жүрек
   Поэзиялық қосық қатарлары
  • Men senga baxt tilab yuribman yashab!

    Sen mendan kechding jonim ne sabab?
    Nega ketding mening ko’nglimni g’ashlab?
    Xayotda yolg’iz qilib ketdingku tashlab,
    Men senga baxt tilab yuribman yashab!

      
    12-mart, 2013 jıl. 3217 ret ko'rildi


  • Жалған сезимлер

    Жасайсаң көзлеримниң қарасында
    Сенде мени еслейсеңбе арасында?
    Жүрегимди қыйнап, күйип-жанарман,
    Сен берген муҳаббаттың азабында.

      
    04-may, 2013 jıl. 2051 ret ko'rildi


  • Достыма жуўап

    Дос деўгеде енди бармайды тилим,
    От болып өртенди бүгин кеўилим,
    Жигит пенен қызлар дос бола алмас
    Жақсы қалың, достым сөнди үмитим.

      
    01-avgust, 2014 jıl. 3066 ret ko'rildi


  • Sevgi!

    Kirib kelsa yuraklarga sevgi fasli
    Yo’qoladi har faslning ko’rki gashti
    Afsus shikast yetkazadi har yurakga
    Lekin sevgi buyuk tuyg’umasmi asli?!

      
    14-mart, 2013 jıl. 2702 ret ko'rildi


 




Allayar Logikalıq soraw #64
Joqari oqiw ornilari
Logikalıq soraw #65
Ha'mmen'izdi qutliqlaymiz juwap: "Thank you yaki Raxmet"
Logikalıq soraw #65
Juwap jazdi: Bawirjan g'a
Duris san kyu degen soz joq. Birsq usi 2 sozdi qosip aytsan Thank you degen sozge uqsap ketkeni ushin raxmet retinde paydalanadi .
Logikalıq soraw #65
Yaponiyada sankyu degen soz joq. Bul thank you agilshin tilindegi soz. Yaponiyada balkim 39- statiyasi bar bolip. Sogan baylanisli jaqsi xam jaman manisti anlatui mumkin.
Нервти сақлаўдың усыллары
ku'ndelikli kerekli mag'liwmat biraq itibar qaratpaymiz
raxmet jumislarinin'izda tabislar
Logikalıq soraw #62
каскадер
Logikalıq soraw #62
Пластелин
Логикалық сораў #47
Tumsigin Qisip oltiredi.
Qaraqalpaqstan radiosı – xalıq xızmetind ...
Sala




Megaline.uz 2012-2018
E-mail: info@megaline.uz
Сайт материалларын рухсатсыз жәриялаў қадаған етиледи.