Тошкент
(«Ҳаётнинг ўзи фалсафа» китобининг 217 - саҳифасидан олинди).
«Туғилиб дунёга дўстликка келдим»,
Деб буюк Навоий айлаган фарёд.
Хитойдан йўл тортиб армонли элнинг,
Ширин қизи учун жон берган Фарҳод.
Улуғбекнинг учқур ҳаёли толган,
Кўз тикиб юлдузга у узоқ вақтлар.
Биз учун эртаклар бўлмади ёлғон,
Фаразни чин қилди шу фазогирлар.
Инсонга кўрсатган шарофатингни,
Шарқдаги сен буюк манзилгоҳимсан.
Аланга олдириб муҳаббатимни,
Йиллар ўтган сайин чирой очасан.
Вояга етказдинг Ойбек домлани,
Шодман бўлганман мен унга ини.
Қутлуғ даргоҳига тегса тавоним,
Жигарим, деб бағрига тортади мени.
Сенда Ғафур, Уйғун жўшқин шеъри бор,
Сенда Мукаррама гўзал жилваси.
Ҳалима овозининг тилсим сири бор,
Зулфиялар элнинг булбулгўёси.
Мартабаси тоғдек бу қардош элнинг,
Боғлари беҳиштдир, халқи меҳмондўст.
Моҳир ҳунармандни ўзбекда кўрдим,
Сўзида, ишида йўқдир каму-кўст.
Тилеўберген Жумамуратов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири.
«Ҳаётнинг ўзи фалсафа» китобидан баъзи таржималар.
Анвар Алламбергенов таржимаси.
«Туғилиб дунёга дўстликка келдим»,
Деб буюк Навоий айлаган фарёд.
Хитойдан йўл тортиб армонли элнинг,
Ширин қизи учун жон берган Фарҳод.
Улуғбекнинг учқур ҳаёли толган,
Кўз тикиб юлдузга у узоқ вақтлар.
Биз учун эртаклар бўлмади ёлғон,
Фаразни чин қилди шу фазогирлар.
Инсонга кўрсатган шарофатингни,
Шарқдаги сен буюк манзилгоҳимсан.
Аланга олдириб муҳаббатимни,
Йиллар ўтган сайин чирой очасан.
Вояга етказдинг Ойбек домлани,
Шодман бўлганман мен унга ини.
Қутлуғ даргоҳига тегса тавоним,
Жигарим, деб бағрига тортади мени.
Сенда Ғафур, Уйғун жўшқин шеъри бор,
Сенда Мукаррама гўзал жилваси.
Ҳалима овозининг тилсим сири бор,
Зулфиялар элнинг булбулгўёси.
Мартабаси тоғдек бу қардош элнинг,
Боғлари беҳиштдир, халқи меҳмондўст.
Моҳир ҳунармандни ўзбекда кўрдим,
Сўзида, ишида йўқдир каму-кўст.
Тилеўберген Жумамуратов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири.
«Ҳаётнинг ўзи фалсафа» китобидан баъзи таржималар.
Анвар Алламбергенов таржимаси.
Раҳмат
Келиб қолдим етмиш ёшга, Ҳар фаслнинг ўрни бошқа. Лекин қариб қолганим йўқ, Тайёр бўлиб пишган ошга....
Ашхаботда учрашув
Ҳаёлим Гўрўғли, ихлос ғиротим, Гўрўғли Ғиротин минишга келдим. Юрак ила бирга учган қанотим, Олтин остонангга киришга келдим....
Хисор
Не-не карвонлар ўтмаган, Қувонишган, кулишган. Шилдираган чашмадан, Муздек тиниқ сув ичган....
Темир тоғ
Келган эдим мен соғиниб, Юрагим қолди боғланиб. Темир тоғ деган номи ҳам, Қўйилган роса топилиб....
Кўклам шукуҳи
Кўкка етдим, мен бахтга етдим, Кўлам каби кўкармоқ учун. Қўлларингдан кўкларни тутдим, Кўнглим кўкка уланмоқ учун....