Bilim All
   Son'g'ı qosılg'an resurslar
    » » » Бадиий асар тили – адабий тилнинг юксак қайта ишланган кўринишидир

    Бадиий асар тили – адабий тилнинг юксак қайта ишланган кўринишидир
    Ражапова Кумуш
    ҚҚДУ “Ўзбек филологияси” кафедраси ўқитувчиси


    Бадиий тил – адабий асарлар ёзиладиган тил. Ёзувчи ҳаётни характерлар ва картиналар воситасида акс эттирар экан, жонли халқ тили бойликларидан ҳам, адабий тил нормаларидан ҳам кенг фойдаланади: ўз навбатида ҳам жонли тилнинг, ҳам адабий тилнинг ўсишига ҳисса кўшади. Ёзувчи асарнинг мавзуси, воқеаларнинг моҳияти ва персонажларнинг характерига қараб сўз ва иборалар танлайди, гап қурилиши усулларидан, диалектлардан, инверсия, архаизм, неологизм, жаргон ва бошқа лексик ресурслардан фойдаланади.

    Бадиий адабиёт тили адабий ва умумхалқ тилига асосланган бўлишига қарамай, сўз усталари томонидан пардозланган, жилоланган поэтик тилдир. Тил-бадиий адабиётнинг асосий қуролидир, ҳаёт ҳодисалари фактлар билан бирга унинг материалидир. Сўз – барча фактлар, барча фикрлар либосидир. Аммо ҳар бир факт замирида ижтимоий маъно бор, ҳар бир маъно замирида, бир ёки иккинчи фикр нега бундай-у, нега ундай эмас, деган сабаб бор.

    Тил бадиий адабиётда характерлар ва манзаралар яратиш қуролидир. Шунга кўра, адабиёт – сўз орқали бадиий тасвирлаш санъатидир.

    Адабий асар тили {ҳикоячи – муаллиф ва персонаж нутқи} типиклаштирилган, яъни умумлаштирилган ва индивидуаллаштирилган тилдир. Чунки, ёзувчи тавсирлаш йўли билан таърифлар экан, ўзаро сўзлашишда ишлатиладиган барча тасодифий, вақтинча кириб келган, мантиқсиз, фонетик жиҳатдан бузуқ турли сабабларга кўра асосий “талабга”, яъни умумхалқ тили тузилишига тўғри келмайдиган сўзларни олиб ташлайди. Ўз-ўзидан маълумки, жонли тил ёзувчи яратган одамлар тилида қолади, албатта, лекин шундай бўлса ҳам, жуда кам тасвирланаётган одам характерини янада бўрттириб, жонли қилиб кўрсатишга лойиқ миқдорда қолади.

    Ёзувчи ўз асари учун умумхалқ тили луғат составидан сўз олишда санъатнинг типиклаштириш қонуниятига амал қилар экан, ана шундагина ҳақиқий санъат асари пайдо бўлади. Шуниси ҳам эътиборлики, ҳар бир ёзувчи асарида сўз қўллаш жараёнида ҳам ўз услубини намоён қилади – натижада бир ёзувчининг тили иккинчи ёзувчининг тилидан озми – кўпми фарқланиб туради.

    Чинакам санъат асарлари тили халқчиллик руҳи билан суғорилган бўлади. Бошқача қилиб айтганда, санъат асарида қўлланилган ҳар бир сўз, жумла, махсус лексик ресурслар ва тасвир воситалари, поэтик фигуралар, сўз ўйинлари ва ҳоказоларда ифодаланган фикрлар китобхонлар оммасига тушунарли бўлиши – ёзувчи халқининг дилидаги, тилининг учидагини топиб айтиши, халқ руҳи, кайфиятларини, орзу-умидларини ифодалаши керак. Бунинг учун ёзувчи, албатта, китобий тил ва услубдан қочиши, жонли халқ тили ва услубига яқинлашиши лозим.

    Бадиий асар тили – образли тил. Ёзувчи ўз асарида бир қанча йўллар билан тилнниг образлилигига, тасвирийлигига эришади. Шулардан бири махсус бадиий тавсир воситаларини, махсус лексик ресурсларни, поэтик фигураларни, сўз ўйинларини моҳирона қўллаш йўли билан асар тилининг образлилигига эришиш.

    Адабий асар тилининг поэтиклиги, образлилиги, тасвирийлиги асар ғоясини, шунингдек, лирик қаҳрамон характерини жозибали қилиб очишга хизмат қилади.

    Бироқ, бундан фақат махсус бадиий тавсир воситаларини қўллаш орқали асар тилининг тасвирийлигига, образлилигига эришилар экан-да, деган бир ёқлама хулоса чиқариш ярамайди. Чунки, адабий асар тилида ўз ўрнида топиб ишлатилган оддий сўз ва иборалар ҳам тасвир воситаси ролини бажаради.

    Лаконизм ва афоризм – адабий тилини характерловчи муҳим хусусиятдир. Улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий “Сабъаи сайёр” достонида шундай дейди:

    Ҳар не достонга солди садо,
    Мунда бир байт бирла топғай адо.
    Мужмал онинг сўзин қилиб такмил,
    Ўз ҳадисимға бергаймен тафсил.

    Бу ўринда шоир олам – жаҳон фикрни бир байтда айтишга, мукаммал асарни ишлаб, қиёмига етказишга, аммо айтилиши лозим бўлган барча фикрларни мухтасар ифодалашга даъват этмоқдаки, бу фикрлар ҳозирги адабий асарлар тили учун ҳам тегишлидир.

    Муҳими, адабий асар тилида “адабий лақмаликка, кўп сўзлиликка берилиб кетмасдан лаконизмга эришишдир.

    Лаконизм [гр. lakonismos – қисқа, ихчам сўзидан] – кенг фикрни кам сўз ишлатиб, мухтасар, лўнда ва ихчам ифодалаш: асарда характерларни ва ёрқин манзаларни тасвирлашда бадиий воситалардан рационал фойдаланиш. Халқ мақоллари, шиорлар лаконик ифоданинг ёрқин намунасидир” .

    Адабий асар тили – эмоционал тил. Ёзувчи ҳар бир нарсани шундай тасвирлаб бериши керакки, натижада уни кўз олдимизга равшан келтира олайлик. Бунинг учун ҳар бир нарсанинг ўзига хос хусусиятини, ҳолатини пайқаб олиш ва уни аниқ, маънодор сўзлар орқали равшан айтиб бера олиш керак. А.А.Фадеев тилнинг эмоционаллиги ҳақида тўхталиб шундай дейди: "Саньаткор уз қахрамонларининг кечинмалари гирдобига китобхонни шунчалик тортиб кетадики, китобхон каҳрамон ҳиссиётларини биргаликда кечира бошлайди, китобхонда ғазаб ҳисси, пафос, кулги, кўзларида ёш пайдо бўлади. Инсонда бирон бир кайфият туғдириш санъатнинг энг сеҳрли хусусиятларидан биридир.

    Ёзувчи бу хусусиятни эгаллашга ҳам меҳнат натижасида эришади. Ёзувчи ўзида шундай ритм, шундай сўз, шундай сўз бирикмасини топиши, ўқувчини тарбиялаб етиштириши керакки, улар ўқувчида тегишли ҳис-туйғу, тегишли кайфият туғдира оладиган бўлсин.

    Адабий асар тили ўз жозибадорлиги, ширалилиги, сермаьнолилиги ва бўёқдорлиги билан китобхоннинг диққатини ўзига тортади.
    Адабиёт сўз санъатидир. Тил жамиятнинг алоқа қуролидир. Тил умумники ,халқникидир. Биз матбуот ва китоб тилини адабий тил, сўзлашув тилини жонли тил - умумхалқ тили деб атаймиз. Бадиий адабиёт тили айнан адабий тил хам, сўзлашув тили ҳам эмас. У буларнинг ҳар иккаласига асосланган тилдир. Ёзувчи ҳаёт воқеаларини тасвирлар, образлар яратар экан, жонли тил бойликларидан хам, адабий тилнинг ўсишига маълум ҳисса қўшади. Ёзувчи асарнинг мавзуси воқеаларнинг моҳияти ва персонажларнинг характерига караб сўз ва ибора танлайди, гaп қурилиши усулларидан, диалектал элементлардан, архаизм, жаргон ва бошқалардан фойдаланади.

    Бадиий асар тили китоб ва матбуот тили ҳисобланган адабий тил билан чамбарчас боғланган ва умумхалқ тилига асосланган бўлишига қарамай, шоир ва адиблар томонидан пардозланган, жилолангаи поэтик тилдир. Бадиий адабиёт тилида адабий қоидалардан чекиниш, масалан, инверсия ёки персонаж тили индивидуллаштириш ва тиниқлаштириш учун шева элементларини қўллаш, архаик сўз ё жаргон иборалар ишлатишга тўғри келади. Шу тарзда, бадиий адабиёт тили ёзувчига халқ ҳаётини
    ўймакорларча тасвирлаш учун қулай материал ва таъсирчан бадиий бўёқлар беради.

    Бадиий асар тили реалистик тасвир қонунларига бўйсундирилган: индивидуаллаштирилган, типиклаштирилган бўлади. Ёзувчи ўзи тасвирлаётган қаҳрамоннинг касби, маълумоти, иши, феъл-атвори ва бошқа хусусиятларини умумлаштириб, типиклаштириб боради. Ёзувчи умумхалқ тили ва унинг стилистик имкониятларидан фойдаланиб, умумхалқ тили хазинасига чуқур кириб бора оладиган бадиий тил воситаларини ижод қилади.


    Фойдаланилган адабиётлар:
    1. Ҳ.Ҳомидий, Ш.Абдуллаева, С.Иброҳимова. Адабиётшунослик терминлари луғати. Ўқитувчи нашриёти. Тошкент: 1967, 87-бет.

    Bilim All » Ilimiy maqalalar bo'limi | 28-iyul, 2015 jıl
    Bul bet 5887 ret ko'rildi.


    Reyting: Maqala unadima? Baha beriw sizin' qolın'ızda!
    +3


    Бу кун

    Яна шеър ёзмоққа чоғландим бу кун, Сен билан хаёлий боғландим бу кун, Гумонлар ила хўп доғландим бу кун, Севгим-ла қаршимда оқландим бу кун....

    Севилмоқ қийин

    Булутдан чиққан қўёшдек куйдирдинг, Лайли Кайсин суйдиргандек суйдирдинг, Гохида бир ширин жондан тўйдирдинг, Севмоқ осон экан севилмоқ қийин....











 English Time


Login:
Parol:
«    Dekabr 2024    »
DuSiSaPiJuSeEk
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
 Tamaddun nurı jurnalı

 Ku'nnin' qaharmani                  


Megaline.uz 2012-2016
E-ma'nzil: info@megaline.uz
Megaline.uz - saytının' informatsiyalıq resurs bazası "Bilim All" 2016.
Sayt materialların ruxsatsız ja'riyalaw qadag'an etiledi.