Bilim All
   Son'g'ı qosılg'an resurslar
    » » » ЎЗБЕК МОДЕРН ШЕЪРИЯТИДА АЁЛ ТАСВИРИ

    ЎЗБЕК МОДЕРН ШЕЪРИЯТИДА АЁЛ ТАСВИРИ
    Анвар Алламбергенов
    Ажиниёз номидаги Нукус давлат педогогика институти
    “Ўзбек тили ва адабиёти” мутахассислиги магистранти.


    Маълуки, шеъриятимизда аёллар мавзуси алоҳида ўрин тутади. Замонавий шеъриятимизда эса, хусусан, ўзбек модерн шеъриятида аёллар талқини ўзига хос тарзда ёритилмоқда. Модерн йўналишида ижод қилувчи шоирларимиз ижодида бундай мисоллар талайгина.

    Аёл шундай мўъжизаки, унга шеър ва шарҳ ёзиб якунига етолмайсиз. Бир қарашда аёлни тушиниш шунчалар осондек, бир қарашда уни тушиниш шунчалар мураккаб. Нодир яратиқ ҳисобланмиш аёл мавзуси шоира Гўзал Бегим ижодини ҳам четлаб ўтмаган. Унинг аёл образи талқин қилинган шеърларини биз ҳар хил рокурсларда кўришимиз мумкин. Масалан, қуйидаги “Оралиқ” шеъридан олинган парчага эътибор қаратайлик.
    Парда
    Парда ортидаги фикр
    Фикрни қучаётган аёл
    Ва аёл кўзидаги сурат
    Туйғулар ўтида ёнаётган шам
    Келаётган сабо кетаётган сас

    Шеър анъанавий шеърлар каби кишини ўзига жалб қилмаяпти. Бунинг сабаби бу мисралар айнан модерн йўналишда ёзилганлиги хoлос. Абдулла Ориповнинг “Аёл” яъни “Йигитлар мактубин битганда қондан…” дeб бошланувчи шеърини биламиз. Унда аёл садоқати, унинг сабр-тоқати, вафоси каби покизa туйғулар улуғланиши ўқувчини тўлқинлантиради. Қайсидир маънода шеърдаги аёл образига ҳамдардлик туйғусини уйғотади. Лекин юқоридаги шеърда бирор маротаба ҳам садоқат, вафо, муҳаббат ҳақида гапирилмаса ҳам шу каби ҳарир туйғулар мужассам эканини, мисраларни шарҳлаганимиздан сўнг англаб етамиз. Шоира бу шеъри билан нимани англатмоқчи ёки нимани тушунтирмоқчи деган саволлар атрофида, мисолни имкон қадар шарҳлаймиз. “Парда” одатда беркитиш, яшириш (театр саҳналарида кўпинча), ҳимояланиш (қуёш нуридан) ёки шунчаки безак, қаергадир чирой баҳш этиш учун фойдаланиладиган нарса ҳисобланади. Нима учун шеър муқаддимаси айнан парда детали билан бошланди? Юқоридаги парчанинг илк сатрларидан шу нарса англашиладики, ўз фикрини қобиқлаётган, аниқроғи, яшираётган образ ўқувчининг кўз олдида, жонланади. “Фикрни қучаётган аёл” нега энди фикрни қучуш? Ахир, фикр мавҳум тушунча-ку!? Биламизки, мавҳум отларни на кўриб, на эшитиб, на ҳидлаб ва ҳаттоки, ушлаб ҳам бўлмаса! Қандай қилиб фикрни қучуш мумкин!? Бу ерда образли тарзда сўз ўйини олиб борилаяпти яъни “фикрни қучаётган аёл” айнан ўз фикрида қаттиятлик билан туриши ва ўз эътиқодига собитлиги ҳақида айтилган. Шоира бу мисра орқали бизнинг ёдимизга “коса тагида ним коса” мақолини ёдимизга солaди. “Ва аёл кўзидаги сурат” бу мисра ҳам олдинги мисрани тўлдирувчи мантиқий давом, градация ҳисобланади. Аёл кўзидаги сурат бу хотира ҳисобланади. Аввало суратнинг ўзига ойдинлик киритиб олайлик, сурат бу хотира, ўтмиш, ширин хаёллар, лаҳсалик ҳолатни тарихда қолдирувчи муҳр ҳисобланади. Демак, аёл кўзидаги сурат мунг, ўтмиш, хаёл, хотира. Айтилганларнинг барчаси унда мужассам. Негаки, у ўз фикрида собитлик ва қаттият билан хотираларда яшаяпти. Шеърий парчадаги оҳанг ўқувчини шундай хулоса чиқаришга ундаяпти. Шеърий парча давомига назар соламиз. “Туйғулар ўтида ёнаётган шам” бу сатрда олдинги таҳминларимизни тасдиқловчи детал бордек. Инсон умри шамга қиёсланиши бор гап, аёл ҳам ўз ҳислари, туйғулари, хотиралари ва азоблари ўтида шамдек ёнаётир. “Келаётган сабо кетаётган сас” сабо бу образли қилиб айтганда шамолнинг невараcи дейишимиз мумкин. Сабода қандайдир бир ёқимлилик, танга хузур бахш этувчи майинлик мавжуд. Шамол оловни алангалатганидек, сабо шамнинг тез ёниб тугашига ўз ҳиссасини қўшади. Бунда мантиқий ифода бетакрор ташбеҳ сўзларнинг сиқиқлиги ва маҳфийлаштирилганлиги яъни поролланганлиги ва биринчи маҳфий сўз-калитини топмасангиз кейингилари ҳам мавҳумликка маҳкум бўлиши ўқувчини бироз безовта қилади. Лекин юқорида кўрсатилган омиллар шеърий парчанинг бадииятига асло таъсири йўқ. Парчадаги “келаётган сабо” даги мақсад шамнинг тез ёниб тугашини таъминловчи омил бўлса, “кетаётган сас” эса мисралар ибтидосидаги фикр ҳисобланади. Бу парчада аёл садоқати, матонати, сабр-тоқати ҳақида умуман гапирилмайди ва айнан унга ишора қилувчи унсурларни ҳам сезмаймиз. Аммо, зукко шеърхон кўз ўнгида биз учратмаймиз деган фикрлар гавдаланиши шубҳасиз. Шеърдан биз шундай хулоса чиқаришимиз учун кўрсатилган йўл мавжуд. Модерн шеърга қўйилган талабларнинг бири ҳам айнан шундай.

    Хулоса қилиб айтганда шеър учун қўйилган асосий талабларни парчалаб ташловчи модерн шеърият тушуниш ва тушунмаслик орасидаги ҳодиса ҳисобланади. Унда кундалик сўзлашув тилимиздаги сўзлар шундай жойлаштириладики, на қофия, на ритм, на туроқ, на бўғинлар сонига эътибор берилади. Фақатгина мантиқ ва шундан чиқариладиган хулоса муҳим рол ўйнаши билан фарқланади. Модерн шеърдаги маънонинг мағзини чақиш ва шу мазмун учун тафаккуримизни тараддудлантиришимиз қай даражада бўлиши ўзимизга боғлиқ. Бу деганимиз шеърда шоир ҳукм чиқармайди. Шеърхон ҳукм чиқариши учун чигалликлар ва ноаниқликлар билан боғлиқ бўлган сўз қўяди олдимизга. Хулоса ва ҳукм ўқувчининг ўзига ҳавола.

    Bilim All » Ilimiy maqalalar bo'limi | 11-fevral, 2016 jıl
    Bul bet 1997 ret ko'rildi.


    Reyting: Maqala unadima? Baha beriw sizin' qolın'ızda!

    Юртимда…

    Юртимда,ҳар қишлоқда, Ким далада,ким боғда. Ёрин тўй бўлган чоғда, Излар экан йигитлар....

    …Никоҳнинг салбий таъсири

    Яқин қариндошлар орасидаги никоҳнинг кейинги авлодлар турмишидаги оғир оқибатларни келтириб чиқариши ҳам унинг зарари ҳақида илимий асосларда тўхталиб ўтадиган бўлсак,...

    Бу кун

    Яна шеър ёзмоққа чоғландим бу кун, Сен билан хаёлий боғландим бу кун, Гумонлар ила хўп доғландим бу кун, Севгим-ла қаршимда оқландим бу кун....

    Раъно

    Қирларни кезайму сенинг изингдан, Сўраш учун қўрқаман лек ўзингдан, Ўзимни топайин қаро кўзингдан Менинг керагимсан гўзалим Раъно....











 English Time


Login:
Parol:
«    Noyabr 2024    »
DuSiSaPiJuSeEk
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
 Tamaddun nurı jurnalı

 Ku'nnin' qaharmani                  


Megaline.uz 2012-2016
E-ma'nzil: info@megaline.uz
Megaline.uz - saytının' informatsiyalıq resurs bazası "Bilim All" 2016.
Sayt materialların ruxsatsız ja'riyalaw qadag'an etiledi.