Bilim All
   Son'g'ı qosılg'an resurslar
    » » » РАУФ ПАРФИНИНГ «ҚОРА ДЕВОР» СОНЕТИДА ИФОДА МАНТИҚИЙ ТАРАҚҚИЁТИ

    РАУФ ПАРФИНИНГ «ҚОРА ДЕВОР» СОНЕТИДА ИФОДА МАНТИҚИЙ ТАРАҚҚИЁТИ

    Қурбонбоев И.

    Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети

    ХХ аср ӯзбек шеърий дунёқараши тараққиётида Рауф Парфи ижоди мустаҳкам ӯрин эгаллайди. Ғоят теран ва сирли-жозиб кӯнгил розларини мусаввирона чизган, нафис ишора ва чӯнг дардга йӯғрилган туйғу маънодошлигини кӯрсата олган ҳамда тасвир малакасини бадиий жиҳатдан юксалтирган шоир адабий талқинида тасаввурни ҳиссий идроклаш иқтидори қабариб кӯринади. Инсон фитратида сӯз, ижод ва эътиқодни жиддий омухталаштирган буюк санъаткор тафаккур хосланганлик даражасида руҳият таҳлили етакчи ӯринга кӯтарилади. Мунтазам шахс маънавий дахлсизлиги ва шуурий озодлигини ифода қувват-ҳофизасига пайвандлаган муаллиф поэтик қамровида ажиб эстетик жозиба жилоланади. Тушунчага тенглаштирилган ғоя залвори, индивидуаллик ва ижтимоийликни жипслаштиришга мойиллик, табдилни ижодий мустақилликка йӯналтириш қобилияти, мушоҳада мантиқий такомили ӯзига хослиги рауфона сезим табиатини далолатлайди:

    Қандайин сирдир бу, бу қандай тушдир,

    Бу қандай уйқудир, уйғонган уйқу.

    Кӯзларимдан қора қузғунлар учди

    Мудҳиш қора девор ортида, ёҳу! [4, 86]

    Рауф Парфии шахс руҳоний маърифатини англашга йӯғрилган «Қора девор» (1997) манзумасида тасвир ӯлчами маънавий мезон мақомига кӯтарилади. Адабий талқинда «бутун Инсоният тақдири учун қайғуриш Ҳисси юклаган Улкан Вазифа» (У.Ҳамдам) ӯз поэтик далолатини топган. Аслида виждон, тарих, жамият ва миллат манфаат-эҳтиёжини бирлаштирадиган Масъулият ҳисси шахс яшаш майдонини белгилайди. Ифода шиддати замирида тушунчалараро зиддиятлар салмоғи мавжуд. Тасаввурда қайта тикланган ижод мантиғи лирик такрор (қандайин сирдир бу, бу қандай тушдир, бу қандай уйқудир), идрок сезгисини моддийлаштириш (заҳарга айландим, оғочдек синдим) ва асл моҳият пардасини кӯтариш (ишқ бер!) воситасида имкониятдан реалликка эврилади. Муаллиф ҳаёт ибтидоси ва интиҳоси, «мавжудлик жумбоғи»га жавоб ахтараркан, одамзод феъл-атворини жуда кескин баҳолайди: «бани одам овчи, одамни овлар, тишлаб тӯймас, ғажиб тӯймас, бедаво!». Муттасил равишда «пинжида хиёнат, қабоҳат, ғавғо» юкини ортган оломон лирик қаҳрамонни тушунишга қодир эмас! Фақат ва фақат «айтилмаган бир сӯз» қудратигина борлиқни поклашга хизмат қилади. «Белги берди фалак, номаълум бир из» фалсафий мушоҳадаси залворида «бир қудрат наъшаси»га ишора сезилади:

    Надир бу? Тилим лол, вужуд валангар,

    Кӯргали кӯзим йӯқ, кӯзим ӯйилғон.

    Бир шарпа илғамас, қулоқларим кар…

    Билдим, Сиздан бошқа барчаси ёлғон… [4, 87]

    Шоир наздида «қора девор» - ҳаёт рамзи. «Бӯйинга чирмашган иблис» мисоли у инсонни асл моҳиятидан узоқлаштиради. «Сирти оқланган» борлиқ жилваси мудоми одамзод аҳволи-руҳиясини мураккаблаштиради. «Жавобсиз саволлар» - жорий ҳолат зиддиятлари келтириб чиқарган манзара. Айнан муаллиф «ёлғиз бир нарсага – Аллоҳ нури тазаҳҳур айловчи руҳ ва руҳнинг абадийлигига ишонади. Қолган барча мавжудлик: олам, ҳақиқат, ҳаёт ҳодисаларини у руҳ ва ғоялар дунёсининг зуҳрланишидан бошқа бир нима эмас, деб ҳисоблайди [2, 18]. Унга қоришиб кетишга хизмат қиладиган ришта – Ишқ! «Жонимнинг парвозин бергил, соғиндим» илтижоси ботинида жорий ғояга майл кӯзга ташланади. Бинобарин, ишонч ҳисси инсон ирода йӯналишини белгилайди. «Алданган, чархланган қалб» билан яшаш улкан фожеа! «Шоир бу шеърида воқеабандлик асосида ички кечинмаларга таъсир ӯтказиш йӯлидан боради. Унинг мақсади нафис ишораларни парда орқасида кӯрсатишдан иборат [3, 43]. Миллий тасвир ӯлчамида тасвир руҳиятини теранлаштиришга йӯғрилган жорий усул онгда сезиладиган ботиний кайфиятни чизади. «Қора ранг» - фалсафаси тасаввурни қуюқлаштириш баробарида изтироб вазнини ҳам оғирлаштиради. Ёлғизлик ҳолати кечимида ҳосил бӯладиган кӯз илғамас туйғу сарҳадлари тушуниш ва тушунтириш доирасидан чиқиб кетади. Мудоми имкон, макон ҳамда замон доирасини кенгайтиришга хизмат қиладиган ифода мустақиллиги унинг етакчи фазилати.

    Умуман, Рауф Парфи қаламига мансуб «Қора девор» сонетида мушоҳада фалсафий такомили теран сезимлардан озиқланади. Ижодий мантиқ тиғизлиги, таҳлил ва талқин изчиллиги ҳамда рамзий –мажозий қамровдан тасвир тиниқлигига ӯтишга доимий эҳтиёж шоир бадиий изланишлари табиатини белгилаб беради. Унда ижодкор ривоя техникаси алоҳидалиги устуворлашади, унда онг ва туйғу зиддияти ифода қабариқлигини ҳосил қилади, унда кузатиш ва мушоҳада бир-бирини тӯлдирувчи моҳиятга эврилади, унда сӯз ва ғояаро ҳиссий идрок марказлашади, унда маъно товланишлари поэтик таҳлилни янада теранлаштиради, унда шакл юришлари субъектив муносабатни шарҳлайди, унда тафаккур хосланганлик даражаси эстетик қадриятларни қайта баҳолаш мезонига эврилади, унда тасаввур руҳияти миллат эҳтиёжи ва жамият манфаатини улуғловчи қудратга айланади.

    Адабиётлар

    1.Каримов И.А. Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор. –Тошкент: Ӯзбекистон, 2009.

    2.Ҳаққулов И. Ижод иқлими. –Тошкент: Фан, 2009.

    3.Баҳром Рӯзимуҳаммад. Чӯлпон – тонг юлдузи демак. –Тошкент: Ӯқитувчи, 1997.

    4.Рауф Парфи. Сӯнгги видо. –Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 2006.

     

     

     


     


    Bilim All » Ilimiy maqalalar bo'limi | 28-iyul, 2015 jıl
    Bul bet 1481 ret ko'rildi.


    Reyting: Maqala unadima? Baha beriw sizin' qolın'ızda!

    Қутлуғ замон

    Шоирларга илҳомбағшсан, Кўнгилларга зар-нақшсан, Юлдузларга еттим учсам, Сен деганда , Мустақиллик....

    Ёмғир

    Нолангни эшитиб, қалбим тиламен, Сени ҳаммадан ҳам яқин биламен, Сен йиғласанг, айт мен нима қиламен? Қўй йиғлама, йиғлоқи ёмғир....

    Cоғиндим

    Нега кўнғироқ қилмайсиз энди, Соғинганим билмайсиз энди, Устимдан ҳеч кулмайсиз энди, Жоним сизни ёмон соғиндим....











 English Time


Login:
Parol:
«    Noyabr 2024    »
DuSiSaPiJuSeEk
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
 Tamaddun nurı jurnalı

 Ku'nnin' qaharmani                  


Megaline.uz 2012-2016
E-ma'nzil: info@megaline.uz
Megaline.uz - saytının' informatsiyalıq resurs bazası "Bilim All" 2016.
Sayt materialların ruxsatsız ja'riyalaw qadag'an etiledi.