Bilim All
   Son'g'ı qosılg'an resurslar
    » » » Алишер Навоий ва қорақалпоқ адабиёти

    Алишер Навоий ва қорақалпоқ адабиёти
    Алишер Навоий ва қорақалпоқ адабиёти

    Анвар Алламбергенов
    Ажиниёз номидаги Нукус давлат педогогика институти
    “Ўзбек тили ва адабиёти” мутахассислиги 2-босқич магистранти.



    Бой ва қадим тарихга эга ўзбек мумтоз адабиётини бобомиз, ғазал мулкининг султони, шоирлар шоҳи Низомиддин Мир Алишер Навоий ижодисиз тасаввур қила олмаймиз. Навоий ўзининг нодир асарлари билан туркий тилимизнинг нақадар нафис ва сержило эканлигини амалда исботлаб берди, унинг биргин “Муҳокамат-ул луғатайн” яъни икки тил муҳокамаси асарида тилимизнинг имкониятлари бошқа тиллардан қолишмайдиган даражада эканлигини, қиёсланаётган форс-тожик тилларини камстмаган ҳолда кўрсатиб берган ва туркий тилдаги бир феълнинг 99 та вариантдоши борлигига мисол келтирган. “Хамса” асарининг айнан она тилимизда ёзилишининг ўзи оламшумул воқеа бўлди десак янглишмаган бўламиз. Навоий чашмасидан кўплаб истеъдодлар сув ичган Заҳириддин Муҳаммад Бобур дейсизми, Шермуҳаммад Мунис дейсизми, Муҳаммад Ризо Огаҳий дейсизми, Зокиржон Ҳолмуҳаммад ўғли Фурқат дейсизми барча барчаси ўз ҳаётлари мобайнида Навоий ижодига қайта ва қайта мурожаат қилганлар, уни ўзига устоз санаганлар. Қаранкий нафақат юқорида қайт этган, ўзбек адабиёти тарихида ўчмас из қолдирган шоирларимиз балки бутун бир миллат адабиётининг улуғ вакиллари юзага келишида ҳам ҳазрат Алишер Навоийнинг ўринлари беқиёсдир. Қорақалпоқ адабиёти тарихига назар ташлар эканмиз Ажиниёз Қўсибой ўғли, Бердақ Қарғабой ўғли, каби буюк сиймолари ҳам Навоий ижоди билан таниш бўлганлар ва шунинг таъсирида ўзларининг ижод намуналарини яратганлар. Бердақнинг биргина “Навоийдан савод очдим” дия ёзишининг ўзиёқ юқоридаги фикрларимизнинг тасдиғи ҳисобланади. Ажиниёз эса Навоий кўплаб мурожаат қилган баҳрларда ўзининг ғазалларини битган. Бугунги кунда ҳам қорақалпоқ халқи Алишер Навоийни ўзининг қадрдон шоири деб билади, унинг адабий меросини маънавий қадриятининг ажралмас бир қисми сифатида тушунади. Бунга мисол тариқасида Навоий ғазалларига битилган муҳаммаслар, ғазалларидан таъсирланган ҳолда ўзларининг эркин ижод намуналарини яратишлари-ю, улуғ алломанинг ижодидан намуналар таржима қилишларини келтириб ўтишимиз мумкин.

    Ўзбек шоирларининг асарларини қорақалпоқ тилига ўгириш масаласи ХХ асрнинг 30-йилларидан бошланган. Улуғ донишманд шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллиг муносабати билан қорақалпоқ матбуотида Навоийнинг бир несча асарлари таржима қилинган ҳолда дунё юзини кўрди. 1938 йили «Қизил Қорақалпоғистон» газетасининг бир неча сонларида Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достони М. Дарибоев таржимасида, «Лайли ва Мажнун» достони А.Шамуратов таржимаси сифатида нашр этилди.

    Иккинчи жаҳон урушидан сўнг шоир Байниёз Қайпназаров таржимаси билан «Ҳайрат-ул аброр» достони қорақалпоқ тилига ўгирилди. Жўлмирза Аймирзаев ва Наврўз Жапақовлар таржималари билан айрим ғазаллари қорақалпоқчага ўгирилди. Матен Матназаров 1961 йилда Навоийнинг «Садди Искандарий» достонини қорақалпоқ китобхонларига тақдим этди. Бундан ташқари шоир Даулен Айтмуратов томонидан қилинган айрим ғазаллар таржималари 1977 йилда «Қарақалпақстан» нашриётида босмадан чиқди.

    Кейинги йилларда ҳам қорақалпоқ адабиётида Навоийга қайта-қайта мурожаат қилинаяпди. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсуповнинг муҳаммасларини оласизми ёки истеъдодли шоирлар Абулқосим Ўтепбергенов, Туркменбой Жиямуротовларнинг ғазалларини оласизми, Шарафаддин Аяпов, Жабборберган Шамуратовлар томонидан Навоий ғазалларининг қорақалпоқчага таржимасини оласизми буларнинг барчасига сабаб Навоийнинг ижод чашмасидан баҳраманд бўлиб илҳомланганликларидандир. Маълумки, таржиманинг сўзма-сўз, қисқартирилган ва ўзлаштирилган деган учта йўли қадимдан мавжуд. Ғазал жанри ўзининг шаклий хусусиятлари, ўзига хос ритми ва мусиқийлиги билан ҳам кишини ўзига мафтун қилади. Демак, шундай хусусиятларнинг барчаси ғазалнинг иккинчи умри – таржималарда ҳам ифода топган бўлиши шарт.

    Таржимонлар Даулен Айтмуратов, Ибройим Юсупов, Абулқосим Ўтепбергенов, Шарофаддин Аяповларнинг моҳирона таржималари билан аллома ғазалларининг иккинчи умри давом этмоқда. Таржимада ижодкордан жуда катта масъулят талаб қилинадаи негаки бир халқ тилидан иккинчи халқ тилига таржима қилинган асар хоҳ у насрий асар бўлсин хоҳ у шеърий асар бўлсин яхши чиқмаса таржимада ўқиган китобхон, таржимоннинг нўноқроқ таржимасига эмас, муаллифнинг ўзига қандайдир ихлоссизлик билан қарайди. Таржимонга қуйидаги бир нечта талаблар қўйилади у муаллиф услуби, давр руҳи, адбий анъана кабиларни яхши ўзлаштирган бўлмоғи лозим. Юқоридаги талабларга жавоб бермай туриб қилинган таржима тўмтоқ, ҳиссиз ва жонсиз чиқиши табиий, у шаклан таржима мазмунан эса қуруқ сўзлар йиғиндиси бўлиб қолиши ҳам шубҳасиз.

    Айниқса, ғазалларни таржима қилиш ўта қийин ва масъулиятли ишдир. Навоий эса айнан шу жанрда баракали қалам тебратган шоир. Оҳангдор ритмик бўлаклар асосида иш кўриладиган ғазалларни таржима қилиш учун аруз назариясини пухта билиш, шарқ мумтоз поэзияси анъаналаридан яхши хабардор бўлиш керак. Чунки, бирор ғазални вазнини сақлаган ҳолда бошқа тилга кўчириш унинг оҳанги, бинобарин шоирнинг кайфияти, туйғуларини ҳам етказиб бериш демакдир.

    Юқорида қўйилган талабларга тўлақонли жавоб берган ҳолда Алишер Навоий ижодидан қилинган таржималарни биз “Қорақалпоқ адабиёти” газетаси саҳифаларида кузатдик. Хусусан газетанинг 2011-йил 2-сонида Ибройим Юсуповнинг, 2014-йил 2-сонида Абулқосим Ўтепбергеновнинг, 2015-йил 2-сонида Жабборберган Шамуротовларнинг таржималарини муваффақиятли чиқган, дейиш мумкин. Уларнинг композицион қурилиши, маъноси, оҳанги, вазни, қофия ва радифларини сақлашга катта эътибор берган. Ўзбек ва қорақалпоқ шеърий анъаналарининг бир-бирига ўхшашлиги, бу икки тилнинг ўзига хос фарқли хусусиятлари бўлса-да, кўп сўзларнинг бир хил маънони англатиши таржимон ишини хийла енгиллаштиради. Бу айрим байтлардаги бир неча сўзларнигина таржима қилиб, шакл ва мазмунни кам ўзгартирган ҳолда қорақлпоқ шеърхонларига етказиш имконини берган.

    Шеърий асарлар – қўшиқ, ғазал, рубоий, сонет, поэма ва балладалар таржимадан сўнг ўзининг иккинчи умрини бошлайди. Таржимадан шеърий асарнинг қанчалик силлиқ, аслиятга яқин чиқиши таржимоннинг маҳоратига боғлиқ. Асрлар давомида бир қанча авлодларга хизмат қилган таржималар мавжудлиги ҳаммага аён. Лекин умуман, асл нусхага нисбатан таржиманинг умри қисқалигини эътироф этиш керак. Аслият ўзгармаслиги билан «идеал» ҳисобланса, яхши, силлиқ таржима замонлар, маконлар, авлодлар, дидлар, эстетик тасаввурлар тафовутига дуч келган ҳолда бот-бот ўзгариб туради. Баъзан шундай бўладики, юз йиллар давомида бизгача етиб келган шеърий обидалар бир авлоднинг ҳаёти давомидаёқ ўн марталаб таржима қилиниши мумкин. Лекин биз ўйлаймизки юқорида номлари тилга олинган таржимонларимиз томонидан ўгрилган ижод намуналари замонлар ва маконлар талабларига жавоб берган ҳолда, асрлар оша келажак авлодларга етиб боради.

    Bilim All » Ilimiy maqalalar bo'limi | 11-fevral, 2016 jıl
    Bul bet 3099 ret ko'rildi.


    Reyting: Maqala unadima? Baha beriw sizin' qolın'ızda!
    +2


    Тошкент

    «Туғилиб дунёга дўстликка келдим», Деб буюк Навоий айлаган фарёд. Хитойдан йўл тортиб армонли элнинг, Ширин қизи учун жон берган Фарҳод....

    Xалқим бор

    Забардаст тоғларга салом бермасам, Юз тулпор югурган йўлим тор менинг. Шашти зўр Жайҳуннинг тўлқинидан ҳам Қора қалпоқ кийган xалқим бор менинг....

    Байрамга бағишланган турнир

    Республикамиз солиқ органларида фаолият юритаётган хизматкорларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш мақсадида спорт соғломлаштириш тадбирлари орқали уларнинг саломатлагини мустахкамлашга...

    …Никоҳнинг салбий таъсири

    Яқин қариндошлар орасидаги никоҳнинг кейинги авлодлар турмишидаги оғир оқибатларни келтириб чиқариши ҳам унинг зарари ҳақида илимий асосларда тўхталиб ўтадиган бўлсак,...

    Ёмғир

    Нолангни эшитиб, қалбим тиламен, Сени ҳаммадан ҳам яқин биламен, Сен йиғласанг, айт мен нима қиламен? Қўй йиғлама, йиғлоқи ёмғир....











 English Time


Login:
Parol:
«    Noyabr 2024    »
DuSiSaPiJuSeEk
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
 Tamaddun nurı jurnalı

 Ku'nnin' qaharmani                  


Megaline.uz 2012-2016
E-ma'nzil: info@megaline.uz
Megaline.uz - saytının' informatsiyalıq resurs bazası "Bilim All" 2016.
Sayt materialların ruxsatsız ja'riyalaw qadag'an etiledi.