Bilim All
   Son'g'ı qosılg'an resurslar
    » » » Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги ўрни ва аҳамияти

    Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги ўрни ва аҳамияти
    Ражапова Кумуш
    ҚҚДУ “Ўзбек филологияси” кафедраси ўқитувчиси


    Маълумки, «ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили -бу миллатнинг руҳиди1».

    Шундай экан, маънавиятнинг кўзгуси бўлган она тилига бўлган муносабат шахснинг маънавиятга бўлган муносабатини ҳам белгилайди, десак муболаға бўлмайди. Камол топаётган ёш авлодга она тилига эътибор ва эҳтиром, унга давлат тили сифатида қарашнинг масъулияти каби туйғуларни сингдириш ва мустаҳкамлаб бориш долзарб муаммолардандир. Бу хусусда кўп ва хўб гапирилган бўлишига қарамай, муаммо ҳамон долзарблигича қолмоқда. Шу сабабдан талабаларда давлат тилига нисбатан онгли муносабатни шакллантириш мақсадида маърифий матнларни тавсия этмоқдамиз.

    Ушбу матн ва тавсиялардан ўқув дастуридаги “Ҳозирги ўзбек тили таълими асослари”, “Дунё тиллари тизимида ўзбек тилининг тутган ўрни”, “Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши ва бунинг оламшумул аҳамияти” ҳамда “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида ҳозирги ўзбек адабий тили таълимининг ўрни” мавзуларини ўтишда фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

    Ўзбек тили – Ўзбекистонда давлат тили. Бу тилда сўзлашувчиларнинг умумий сони 25- миллион билан 30- миллион орасида бўлиб, уларнинг асосий қисмини Ўзбекистонда ва унга чегарадош бўлган мустақил давлатларда истиқомат қилиб турган ўзбек тилида сўзлашувчи ва ўзини ўзбек деб билувчи аҳоли ташкил қилади.

    Ўзбек тили олтой тиллар оиласининг туркий тиллар туркумига киради ва сўзлашувчилар сони жиҳатидан турк тили ва озарбайжон тилидан сўнг учинчи ўринда туради. Ўзбек тили энг қадимий туркий ёзма тиллардан биридир. Ҳозирча ўрганилган манбаларга кўра, у деярли бир ярим минг йиллик тарихга эга. Аммо ўзбек тилининг асл тарихи бундан кўпроқ бўлиб, милоддан аввалги асрлар қаърига тақалади. Бу масалалар назарий ва методологик жиҳатдан ёритилмаган, фактик жиҳатдан ҳам тўла ўрганилмаган. Ўзбек тилининг тарихи, умуман, унинг ривожи туркий тиллар тарихининг таркибий қисми эканлиги назарий-методологик жиҳатдан кўриб чиқилмаган. Ўзбек тилининг асрлар давомида форс-тожик тилининг яқин ҳамроҳи бўлганлиги ва бу жараён иккала тилнинг бойишига ҳамда ривожланишига ижобий таъсир кўрсатганлиги масалалари ҳам тилшуносларнинг диққат марказидан етарли жой олганича йўқ.

    Ўзбек тили жаҳондаги энг бой ва ривожланган тиллардан бири. Бу тилнинг шаклланишида, айниқса, Алишер Навоийнинг хизмати катта.
    Ўзбек тилининг такомиллашиш жараёни тўрт асосий манбанинг иштирокида амалга ошган:
    а) асл туркий тиллар таъсири;
    б) форс-тожик тилининг асрлар давомидаги ҳар томонлама таъсири;
    в) араб тилининг ўрта асрлардаги Шарқ фанларининг ва ислом динининг умумий тили сифатидаги таъсири;
    г) XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Оврупо тилларининг таъсири.
    Ана шундай кўптомонлама таъсир, ўзбек тилининг грамматик жиҳатдан мукаммал ва луғавий бой бўлишини, фонетик жиҳатдан хушоҳанг тил сифатида шаклланишини таъмин этди.
    Ўзбек тили шеваларга бой тиллардан бири ҳисобланади. Шевалар - умуммиллий тилни бойитишнинг чексиз манбаидир.

    Ҳозирги замон ўзбек тили, асосан, уч кўринишга эга бўлиб, биринчидан, шевалардан, иккинчидан, умуммиллий адабий тилдан ва, учинчидан, уларнинг қоришмаси бўлмиш кундалик жонли мулоқот тилидан ташкил топган.

    XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, XX асрнинг 30-йилларигача ўзбек тили янги замон ўзбек миллатининг тили сифатида шаклланди, ўз тараққиёт йўлларини аниқлаб, ривожлана бошлади. Мустақиллик ўзбек тилини озод ва эркин ривожланишнинг шоҳ кўчасига олиб чиқди. 1989 йилнинг октябрь ойида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди, шу асосда барча мажлислар, илмий ва амалий анжуманлар, учрашувлар, олийгоҳлардаги дарслар ва ҳаётнинг бошқа томонларига оид тадбирлар ўзбек тилида ўтказила бошлади, илмий ва илмий-оммабоп адабиёт, асосан, ўзбек тилида чоп этилмоқда. Бу борада ҳали иш кўп ва уларни бажариш, биринчи навбатда, ўзбек миллий зиёлиларининг саъй-ҳаракатларига боғлиқ.

    Ярим асрдан ошиқ (1938-1991) давр ичида ўзбек тили мафкуравий, сиёсий, маъмурий жиҳатлардан улкан тазйиқ остида бўлди. У шўро жамиятининг ўгай тилларидан бирига айлантирилди. Ўзбекларнинг расмий вазиятларда юртида ўз она тилида сўзлашиши байналмилалчиликдан чекиниш деб талқин қилинди. «Ишчилар синфи шўро жамиятининг асосий ривожлантирувчи инқилобий кучи» дейилди, аммо Ўзбекистонтонда бу синфнинг кўпчилиги бошқа миллат вакиллари бўлгани сабабли, миллий тилимиз синфий нуқтаи назардан қаровсиз қолди. Ўзбек миллий зиёлиларига миллатчиликнинг ибтидоси, азал манбаи сифатида қаралди, ва шу боисдан, улар мавжуд тузум тазйиқида асосан рус тилида мулоқот қилишга мажбур этилдилар. Ишчилар синфи ва миллий зиёлилардан миллий тил масаласида етарли мадад ололмаган деҳқонлар (ўзбекларнинг олтмиш фоизи) ўзбек тилида билганларича сўзлашдилар.

    Ўзбек тили борасидаги ана шу тарқоқликни бартараф этиш - миллий зиёлиларимизнинг долзарб вазифасидир.
    Давлат тили— тегишли давлатдаги умумий расмий тил. Давлат тили одатда уч йўналишда белгиланади:
    а) тарихий анъана асосида ушбу давлат ҳудудида истиқомат қилувчи барча халқлар мавжуд тиллардан бирини умумтил деб тан оладилар; бундай тил кўпинча шу давлатдаги энг йирик ҳукмрон миллатнинг тили бўлади;
    б) ҳукумат, президент, парламент ёки раҳбар органлар томонидан давлатнинг расмий тили деб эълон қилинган халқаро ёки жаҳон тилларидан бири; давлат органларида, ҳукумат идораларида ва расмий ташкилотларда, кўрсатмага биноан, ёзишмалар фақат шу тилда қабул қилинади ёки жўнатилади, барча учрашув, муҳокама, мубоҳаса, мусоҳаба, мажлис, сессия, конференция, конгресс ва шу кабилар ана шу расмий тилда ўтказилади;
    в) давлатнинг қонун чиқарувчи органи томонидан ёки мамлакат президенти томонидан жамият ҳаётининг барча соҳаларида қўлланилиши керак деб эълон қилинган тил.

    Собиқ Иттифоқ ҳудудида жойлашган ва ҳозирги даврда мустақиллик йўлига чиққан мамлакатлар учун давлат тили сиёсатини амалга ошириш истибдод даврининг оқибатлари ва сарқитлари билан самарали курашишнинг зарурий шартидир. Аммо, маълумки, тилни ўзлаштириш, истеъмол доирасини кенгайтириш, уни бошқа тилларда сўзлашувчилар орасида ёйиш, давлат тилини бойитиш - булар сабр-тоқатни, изчил меҳнатни талаб қилади. Энг муҳим нарсалардан бири аҳолида давлат тилига муносабатни ўзгартириш, оммада ўз миллий тилига нисбатан бўлган ҳурмат ва қизиқиш ҳиссини уйғотиш ва мустаҳкамлаш, русийзабон аҳолида давлат тилига нисбатан бефарқлик, бегоналик ҳиссини сабр-тоқатли, кундалик изчил иш билан бартараф қилиш, давлат тили бўйича дарсликлар, луғатлар, ўқув китоблари, қўлланмалар тайёрлаш ва нашр этишни таъмин этмоқ лозим.


    Фойдаланилган адабиётлар:
    1. Каримов И А. Юксак маънавият –енгилмас куч.-Т.: Маънавият,2008 49- б

    Bilim All » Ilimiy maqalalar bo'limi | 28-iyul, 2015 jıl
    Bul bet 7603 ret ko'rildi.


    Reyting: Maqala unadima? Baha beriw sizin' qolın'ızda!
    +5


    -Paynet: "ПАЙНЕТ ИСЛЕМЕЙДИ НЕГЕ ЕКЕНИН БИЛМЕЙМЕН!!!"

    «Paynet» тизими орқали телефон алоқаси бўйича абонентларга пул ўтказиш ҳозирги кунда кенг йўлга қўйилган. Бу хизмат тури иқтисослашган шаҳобчаларда компьютер ёрдамида ёки кўча-кўйда, жамоаътлик...

    Қутлуғ замон

    Шоирларга илҳомбағшсан, Кўнгилларга зар-нақшсан, Юлдузларга еттим учсам, Сен деганда , Мустақиллик....

    Ёмғир

    Нолангни эшитиб, қалбим тиламен, Сени ҳаммадан ҳам яқин биламен, Сен йиғласанг, айт мен нима қиламен? Қўй йиғлама, йиғлоқи ёмғир....

    Ана тилиме

    Дүньяда миллет көп, тиллер ҳәр түрли, Оларды түсиниў қыйынды бәлки, Бирақта өз ана тилиңди билсең, Ҳәммесинен үлкен мәртебе усы....











 English Time


Login:
Parol:
«    Aprel 2024    »
DuSiSaPiJuSeEk
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
 Tamaddun nurı jurnalı

 Ku'nnin' qaharmani                  


Megaline.uz 2012-2016
E-ma'nzil: info@megaline.uz
Megaline.uz - saytının' informatsiyalıq resurs bazası "Bilim All" 2016.
Sayt materialların ruxsatsız ja'riyalaw qadag'an etiledi.