Bilim All
   Son'g'ı qosılg'an resurslar
    » » » Чоғиштирма адабиётдаги муштарак манзиллар

    Чоғиштирма адабиётдаги муштарак манзиллар
    ( Фотима Мирзабоева ва Фарида Афр ўз шеърияти мисолида)

    Бугунги адабиётшуносли гимиз ҳар бир тадқиқотчидан ўткир зеҳн, синчковлик, айниқса, юзага чиқаётган илмий кашфиёт ва янгиликлардан хабардор бўлишни, умуман, кенг қамровли иш олиб боришни талаб этади. Бу эса миллий адабиётимизнинг бой маънавий хазинасини чуқур ўрганишимиз, уни англашимиз учун хизмат қилади. Муҳтарам Юртбошимиз “Юксак маънавият –енгилмас куч” асарида таъкидлаганларидек, “Ҳар бир илмий янгилик, яратилган кашфиёт бу янгича фикрлаш ва дунёқарашга туртки беради, маънавиятнинг шаклланишига ўзига хос таъсир кўрсатади” . Шунинг баробарида, илмий, ижодий изланишларнинг самараси ўлароқ кашф этилган ҳар бир янги фикр, тадқиқотчиларнинг адабий масалалар юзасидан бераётган янгича хулосалари адабиётшунослик базасининг тўлдирилиб, мукаммаллаштирилиб борилишига туртки бўлади. Шеъриятнинг мавзу кўлами жуда кенг. Шоир ўзи куйлаган ҳар қандай мавзуда ёниб, тўлқинланиб, жоиз бўлса, дилдан азобланиб куйлашга ўрганган бўлиши керак.

    Шундай унсурларни ўз шеърларида мужассам қилолган шоиралар ўзбек адабиёти вакиласи Фарида Бўтаева (адабий таҳаллуси Фарида Афрўз) ва қорақалпоқ адабиёти вакиласи Фотима Мирзабоевалар ижоди ҳақида атрофлича фикр юритамиз.

    Бу иккала лирик шоираларимиз ҳам ўз она тилларида тўлиб тўлқилланиб, дарёдек тошиб ижод қилувчи забардас ижодкорлар сафида ўз ўринларига эгадирлар. Аёл қалби, аёл маънавияти, аёл ҳис-туйғулари, аёл ўй кечинмалари қайси тилда бўлмасин, қандай шаклда бўлмасин, қайсидир мавзуни ёритмасин унинг бош мақсади гўзаллик, эзгулик, бахт тараннуми болади албатта.

    Фотима Мирзабоева лирикасида асосан соғинч, ҳижрон, висол, меҳр-муҳаббат, кутиш, ёлғизлик, умид, кўнгил мативлари устунлик қилса улар йил фасллари қиш, баҳор, куз, табиат манзаралари, тоғ, қор, боғлар, дарахт, гул каби унсурий воситалар орқали шеърхон қалбига образли турда йўл топади. Мисол тариқасида қуйидаги шеърни олайлик:

    Ышқы алеминде жоқ мендей зарлы,
    Арзыўлар таўының шынлары қарлы,
    Кеўлим өзин тамон талпына берер,
    Маған сол жерлерде шадлығым қолды.

    Бу тўртлик юқорида келтирган сўзларимизнинг айнан тасдиғ деб қарашимиз мумкин. Жаҳон отин Увайсий, Нодирабегим, Анбар отин, Дилшоди Барно каби шоираларимизнинг ижодий уммонидан баҳра олган ижодкор Фарида Афрўз шеърлари умумийликдан хусусийликга кўчади сўз, образ ва руҳият парчалари атрофида жипислашиб муаллифнинг борлиқга муносабатини ифодалайди. Фарида Афрўз шеърларида насиҳатнома, панднома мавзулар устун (“Умр ўзи бир кундир”, “Дўстим отанг қарияпди”, “Дуо олганлардан дуо ол болам” ва ҳакозолар.) бўлсада,муҳаббат мавзуси ҳам унинг ижодини четлаб ўтмаган:

    Балки давраларда кулганим ростдир,
    гул кийганим, гуллаганим,
    гул бўлганим ростдир,
    куйлаганим, куйдирганим,
    кул бўлганим ростдир,
    Аммо, Муҳаббатсиз Ҳеч кимман! Билдим!

    Шоиралар ижодида муштарак манзиллар ватан мадҳи, она меҳри, аёл садоқати, ва албатта муҳаббат мавзуларида ёзилган шеърлар бир бирини такрорламасдан, айни пайтда оҳангдошлиги билан шеърхонни ўйлантиради. Фотима Мирзабоевада:

    Дүньяда бар шығар саған мың адас,
    Өзиңсиз жабырқаб қалады кеўлим.
    Жумбақ болған қәлбиң есиклерин аш,
    Исмиңди такрарлап шаршамас тилим.

    Деган ҳолда лирик қаҳрамон муҳаббат ва ҳижрон ўтида ёнаётган, муҳаббатни исмини такрорлаш орқали тан олсаётган бўлса, Фарида Афрўзда эса лирик
    қаҳрамон муҳаббатини соғинганига иқрорлиги билан исботламоқчи бўлади.

    Сени соғинганман...
    Кўзимда дарёлар жимирлар аста,
    Уфуради, буғланар, тошар,
    Гўё минг йил тошқинсиз яшаб,
    Бир томчи иқрорга куним қолгандай...

    Бугунги кунда адабиёт хусусан шеърият лаҳза сайин ўзгариб, янгиланиб бораяпди, негаки Европа адабиёти таъсирида кириб
    келган модернизм, постмодернизм каби оқимлар-у, йўналишлар адабиётимизга янгиланишларни олиб келаяпди. Фарида Афрўзнинг “Тасбеҳ” номли фақатгина учлик (ҳакку) лардан иборат шеърий тўплами ана шундай янгиланишлар меваси, мисол тариқасида қуйидаги мисраларни кўриб чиқсак.

    Мен сени алдадим:
    “Севаман!” дедим
    Ўзимга эса кучим етмади.

    Адабиётнинг бош мақсади инсонлар кўнглига эзгули ва муҳаббат уруғларини экишдир шакл қандай бўлишидан қатъий назар юқоридаги учликда мазмун оҳарли ва бирламчидир. Фотима Мирзабоеванинг қуйидаги сатрлари ананавий оҳан , ананавий ритмда ўзгача мазмун маънодаги кўринишни касб этган . Сонше сақий, дартлес болсам да ҳазир әшкара айтпайман ҳаслы-дерегин. Қызғаниш жүрекке береди жәбир Сеўгисиз бағлардын бар ма кереги?

    Мисоллардан кўринадики қайси тилда бўлмасин, қандай шаклда бўлмасин адабиёт хусусан шеърият инсон қалбининг тубидаги уммонни тўлқинлантириб туради. Биз юқорида ижодларидан мисол келтирганимиз шоиралар Фотима Мирзабоева ва Фарида Афрўзларнинг шеърлари ҳақиқий маънода кўнгил уммонини тўлқинлантирувчи кучдир. Шоираларга бунданда юксак ижодий зафарлар тилаб қоламиз.


    Анвар Алламбергенов
    Ажинёз номидаги НДПИ
    Магистранти


    Bilim All » Ilimiy maqalalar bo'limi | 29-yanvar, 2015 jıl
    Bul bet 1764 ret ko'rildi.


    Reyting: Maqala unadima? Baha beriw sizin' qolın'ızda!

    Ёмғир

    Нолангни эшитиб, қалбим тиламен, Сени ҳаммадан ҳам яқин биламен, Сен йиғласанг, айт мен нима қиламен? Қўй йиғлама, йиғлоқи ёмғир....

    Биринши муҳаббат

    Бир кун келип белден мәдар талады, Бәҳәрде ашылған гул де солады, Бул дуньяда ҳеш ким қалмас бирақ та, Биринши муҳаббат мәңги қалады....

    Бу кун

    Яна шеър ёзмоққа чоғландим бу кун, Сен билан хаёлий боғландим бу кун, Гумонлар ила хўп доғландим бу кун, Севгим-ла қаршимда оқландим бу кун....

    Туйғулар исёни

    Туйғулар исёни қийнайди нечун, Бир пари сифатни севганим учун. Бу дардимга ўзи эрур табибим, Бекаму кўст бахт берсайди ҳабибим....











 English Time


Login:
Parol:
«    Noyabr 2024    »
DuSiSaPiJuSeEk
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
 Tamaddun nurı jurnalı

 Ku'nnin' qaharmani                  


Megaline.uz 2012-2016
E-ma'nzil: info@megaline.uz
Megaline.uz - saytının' informatsiyalıq resurs bazası "Bilim All" 2016.
Sayt materialların ruxsatsız ja'riyalaw qadag'an etiledi.