Bilim All
   Son'g'ı qosılg'an resurslar
    » » » ДРАМАТИК АСАРЛАРНИНГ ТИЛ ХУСУСИЯТЛАРИ

    ДРАМАТИК АСАРЛАРНИНГ ТИЛ ХУСУСИЯТЛАРИ
    Ражапова Кумуш
    ҚҚДУ Ўзбек филологияси кафедраси ўқитувчиси


    Маълумки, тил бирликлари нутқ шаклларида турлича қўлланилади. Шу жумладан драматик асарларда ҳам тил бирликлари маълум бир услубга хос нутқ шаклида намоён бўлади. Тил бирликларининг драматик асарларда қўлланиш шакли драматик нутқ деб юритилади. Драматик нутқ лексик –грамматик ва услубий хусусиятларига кўра кўпроқ сўзлашув нутқига яқинроқ туради, лекин драмматик нутқ баъзи хусусиятлари билан сўзлашув нутқидан фарқ килади. Масалан, хиссий бўёқдорликка эга бўлган персонаж монологлари ёки шеърий мисраларнинг драматик нутқда эркин холда қўлланиши билан бадиий нутқга ўхшаб кетади. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки бадиий асарлар уч турга ажралади: лирик тур, эпик тур ва драматик тур. Бадиий услуб мана шу тилнинг умумий хусусиятларини бирлаштиради. Шу билан бирга хар бир тур алохида услубий хусусиятларига эга яъни хар бир турнинг ўзига хос услуби ва шу услубга хос нутқ шакллари мавжуд, шунга қараб бадиий асарлар нутқи хам прозоик, поэтик ва драматик нутқ шаклларига бўлинади.

    Ўзбек тилшунослигида прозоик ва поэтик нутқ муаммолари маълум даражада тадқиқ қилинган, лекин драматик нутқ масаласи эса баъзи ишларда маълум қирраларигина тилга олиб ўтилган.

    Драматик асарларнинг бошқа турдаги жанрлардан асосий фарқларидан бири шуки бундай асарлар саҳна учун ёзилади. Демак, асардаги воқеалар қахрамонлар нутқи орқали саҳнада очилади.

    Бадиий тил ва бадиий асар, бадиий асардаги образли тил асарда бадиийликни юзага келтирувчи воситалар мавжуд. Бадиий сўз доимо инсонга ҳузур бахш этиб келган сўзнинг қудрати қиличдан ўткир эканлиги ҳақидаги фикр бундан минг йиллар аввал зикр этилган. «Тирик жонларнинг униб усиши учун тоза ҳавонинг аҳамияти, қанчалик катта бўлса адабиётимизнинг равнаки учун чинакам бадиий тил аҳамияти шунчалик зўр»,1 чунки бадиий адабиётда сўз ўзининг турли жилолари билан табиат ва жамиятдаги воқеликни бутун борлигича ифода этади.

    Бадиий адабиёт тили адабиий тилнинг ўзига хос кўринишига эга бўлган шакллларидан биридир. Бадиий адабиёт тили хам тил тараққиётининг умумий қонуниятларига бўй синади. Бошқача қилиб айтганда, бадиий асар тили адабий тил каби омма учун алоқа восита бўлишдек хусусиятга эгадир. Бадиий адабиёт тилининг ўзига хослиги ва мураккаб йўналиши шундаки, у тилнинг адабий бўлмаган хилма-хил кўринишларини қатламларини хам кенг равишда ўзига сингдириб олиб умумхалққа намойиш этади. Шунингдек, хар бир бадиий адабиётда маълум бир адабиий тилнинг турли-туман услублари кенг қўлланиши мумкин.

    Бадиий асар тили фикрни бадиий ифодалаш нормасининг амалдаги бир кўриниши, намунаси ҳисобланиб нутқни адабий тил нормаси асосига кўриш бўйича қоида ўзгартирувчи ва манба бўлиб хизмат қилувчи энг мухим материалдир. Буюк талант соҳибларининг асарлари тилида адабий тил қурилишининг асосий тамойимллари тўгри, тўлиқ ва таъсирли акс эттириши билан бирга адабий тил қурилиши тараққиётининг мухим йўллари хам ўз ифодасига эга бўлади. Бадиий асарда бадиий нутқ энг мухим восита сифатида образлар дунёқараши психологиясини очиб беришда хизмат қилади.

    Бу хусусда Э.Абдиев «Драматик асар тилини ўрганиш» номли рисоласида шундай ёзади: Бадиий адабиёт ва драмматургияда услуб фақат эстетик функсиянигина ёки миллий тил бойликларидан фойдаланиш имкониятинигина кўрсатмасдан, балки «сўз санъати» воситасида яратилган бадиий образлар орқали воқейликни тасвирлашда хам катта ролъ ўйнайди.

    Демак драматик нутқ бадиий нутқнинг тармоқ кўриниши бўлиб бир жихатдан сўзлашув нутқига, иккинчи жихатдан публицтистик ва илмий услубга ўхшаб кетадиган, бироқ улардан фарқли бўлган тилнинг услубий кўринишидир. Сўз санъатининг асосий турларидан бири бўлган драма юнонча сўз бўлиб, ҳаракат, амал-фаолият деган маъноларни билдиради. Бу тур асосан, саҳнада ижро этиш учун мўлжалланган бўлиб, суҳбат-диалог шаклида ёзилади. Унда муаллиф персонажлар хатти-ҳаракатини, ҳодисаларини бевосита таҳлил этиш имкониятига эга эмас. Бундай вазифалар диалог етакчилигида, монолог, ремарка ва паузалар ёрдамида муайян вақт ичида кўз ўнгимизда содир бўлаётган қисматлар шаклида амалга оширилади. Бир кечага мўлжалланганлиги сабабли драма асари ҳажми чеклангандир.

    Драма бир неча маънода кечади, кенг маънода бадиий ижоднинг мустақил бир турини - драматургияни англатади. Тор маънода трагедия ва комедия оралғидаги бошқа бир жанрни - драма жанрини англатади. Яна драма ҳаракат – парда, акт маъносини ҳам қамрайди: уч пардали ёки бир пардали пьеса. Эстетик тущунчалардан ташқари, кенг халк оммаси драма сўзини танглик, мушкуллик, ғам, дард-ташвиш маъноларини ифодалашда ҳам қўллайди.

    Трагедия (рп.трагеидиа)- драматик асар турларидан бири бўлиб, унда иложсиз вазият, ҳалок этувчи оғир ва тенг бўлмаган кураш негизида қаҳрамоннинг характери очиб берилади.

    Трагедия драманинг энг қадимги турларидандир. У қадимги Грецияда вужудга келган ва ўз номини худо Дионис шарафига ўтказилган байрамдаги халқ тамошасидан олган. Дионисга қурбонлик учун эчки олиб келишар экан (эчкини гр. Трагос деб атайдилар). Бу маросим ракета тушиш, Дионис изтироблари ҳақида ривоят айтиш ва қурбонликка чиқарилган эчки ҳақида қўшиқ айтиш (қўшиқ гр. оде деб юритилади) билан ўтказилган. Демак, трагедия икки сўздан: Ирагос - эчки, оде - қўшиғидан келиб чиққан.

    Кейинча трагедия аввалги хусусиятини ўзгартириб, махсус театр томошасига айланган.

    Конфликтлар миллий ҳодисаларгина бўлиб қолмасдан, балки, умумбашарийлик характерига ҳам эга бўлади. Бундай асарларда одатда, йирик тарихий фожиалар, даврнинг алмашинуви каби улкан ҳодисалар тасвирланади. Трагедияда кўпинча ҳақикат ва адолат учун курашган буюк инсонларнинт фожеаси берилади. Трагедиянинг қахрамонлари, одатда, улуғвор, фавкулотда характерли одамлардир. Трагедияда инсон қалбининг ранг-баранг томонлари, ҳаётнинг шиддатли, кулгули, мунгли воқеалари ғоятда ёрқин очиб берилади. У ҳаётдаги шиддатли, қайғули, мунгли воқеаларни акс эттиради. Трагедия доимо хаётдаги энг муҳим, долзарб, ҳаёт - мамот масалаларини кўтариб чикади. Трагедияда кўпинча воқеалар қуюқлантирилган, зиддиятлар кескинлаштирилган шаклда ифодаланади.

    Агар драматик тур асарини эпик ёки лирик тур асарига солиштирсак, биринчи навбатда унинг нуқул диалогик шаклда ёзилгани ҳамда парда, акт ва кўринишларга бўлинганлиги кўзга ташланади. АММО бу аломатлар драманинг асосий специфик хусусияти сифатида таърифланса, хато бўлади. Чунки, диалогик шакл проза (эпос) асарида ҳам қўлланилади, қўлланилганда ҳам камдан-кам ёки тасодифан эмас, балки муаллиф нутқи билап бир қаторда системали равишда фойдаланилади.

    Драма асари ҳар гал диалогик шаклда ёзилиши шарт эмас. Драматик турга киносценарий каби, асосан повесть (кисса) шаклида ёзиладигап жанрнииг ҳам кириши драманинг асосий специфик аломати диалогик форма эмаслигини яна бир маротаба тасдиқ этади.

    Драматик асарнинг пардалар ва кўринишларга бўлинишига келсак, В.Г.Белинскийнинг трагедия муносабати билан айтган сўзлари драманинг спецификасини тайин этишда уларнинг катта аҳамияти йўклигини кўрсатади: «Трагедиянинг актларга бўлиниши ва актларнинг сонига келсак, бу умуман драманинг ташқи формасига оиддир» .

    Саҳна асари воқеа - ҳодисаларни кенг қамраб олиш хусусиятига кўра эпик-драматик моҳиятга эга бўлиб, фақат саҳна ҳаёти билан чеклаңмайди. Шунинг учун у эпос проза ва поэзия - лирика каби адабиётнииг мустақил тури ҳисобланади.

    Саҳна асари - пьеса суҳбат-диалог ҳамда персонажларнинг якка ҳолатдаги сўзлари - монологлардан ташкил топгани сабабли, сўзлашув нугқига яқин туриши шарт.

    Бадиий нутқ матннинг мазмунини рўёбга чиқарувчи, моҳиятини тингловчига етказувчи воситадир .

    Бадиий нутқ фаол фикрлаш ва мушоҳада этишни талаб этади. Нутқнинг бу тури оғзаки ва ёзма шаклларда амалга оширилади. Товушли сўзлашув жараёни оғзаки нугқ бўлиб, у диалог ва монолог шаклида бўлади.

    Диалог. Бадиий матнга хос нутқий шакллардан бўлган диалогик нутқ тузилиншнинг асосий кўринишларидан бўлиб, ижтимоий нутқий алоқаларнинг табиий шаклларидан ҳисобланади.

    Диалог нутқ бирдан ортиқ шахснинг эркин сўзлашуви жараёнига киради. Бунга мисол тариқасида Максуд Шайхзоданинг "Мирзо Улуғбек" трагсдиясини, "Жалолиддии Мангуберди" драмасини мисол қилиб кўрсатиш , Феруза ва Улуғбек диалогидан парча келтириш мумкин:
    Ф Е Р У З А . Устознинг келадиган вақти бўлиб қолди. Валийнеъмат буюрсинлар, салом алайкум!

    У Л У Ф Б Е К.
    Хўш, Феруза! Хўш, бугунги дарсинг тайёрми? Мулла бўлиб қолдингму ё ҳали борми?
    ФЕРУЗА.
    Сиз топширган масалалар бари ечилди Бир кўринг: шй ҳисобимда махраж тўғрими?
    УЛУҒБЕК. Тўғри, тўғри, баракалло.
    Энди ашъордан нималарни ёдладингу, қандай тушундинг?
    ФЕРУЗА. Мен битта байт топиб олдим, ғоят маъноли...
    Бадиий матнинг узвий қисмларидан бири бўлган монолог асар иштирокчисининг суҳбатдошига, ўзига, баъзан томошабинга қарата айтган сўзи, нутқи бўлиб, у кўпроқ драматик асарларда учрайди ва ички ҳамда очиқ нутқ кўринишларига эга бўлади. Монологнинг бу икки кўринишини Мақсуд Шайхзоданинг "Мирзо Улуғбек" дарамасида кўплаб учратиш мумкин.
    Шу асарнинг 3-парда 2-кўринишидаги Улуғбекнинг ўз-ўзига айтган монологи ички нутқ намунасидир.
    У Л У Ғ Б Е К
    Кўп ғалати замонда яшар эканман
    Қалбимдаги ҳароратни инсофга бсриб,
    Эвазига олмокдаман совук ғаразлар,
    Мен отамга, жаннатмакон Шоҳруҳ Мирзога
    Камарбаста ўғил бўлдим қирк йил муттассил
    Аммо шуни ўғиллардан кўрмадим, ҳайҳот!
    Абдуллатиф фикри заиф, жисми ногирон,

    Абдуллатиф - жисман тетик, хулқи хатарли. Бу-ку майли! Оналарнинг икром-иззатини умр бўйи талқин этдим аҳли ватанга. Ўз онамга эҳтиромим эвазига мен не эшитдим? Зуғум билан таъна, аразлар Бу ҳам майли! Ферузанинг шаънига ғийбат! Ёки унинг бирон айби бормикан бунда! Ёки осмон китобини варақлаб очиб, Сирларини ўрганмоқчи бўлганим учун Фалак мендан қасос олиш пайига тушган! Йўқ, тушмагин васвасага, Мирзо Улуғбек! Шубҳа-бошқа, далил-бошқа, хулоса-бошқа васвасалар шайтонга хос, умид- инсонга!...

    Асарнинг 2-парда биринчи кўринишидаги Улуғбекнинг халойиққа қарата сўзлаган монологи очиқ нугқ ва ташқи нутқ намунасидир:

    УЛ УҒ Б Е К.
    Ассалом, эй, Самарқанднинг вафодор халки!
    Сенга зафар ва осойиш келтирдим алъон!
    Мамлакатнинг тепасига тушганда хатар,
    Султонларнинг боши бундан оғрийди баттар.
    Давлатимиз танасини ғажиб йиртмоқчи
    Шақалларнинг галасини тўзғитиб келдик.
    Бир қанчаси ҳалок бўлди, анчаси асир,
    Ёғийларга минбаъд бўлур шу ибрат-таъзир.
    Биз Сайҳунда қайта тикдик тинчлик туғини.
    Самарканднинг таъзимида
    Тошкент бир ини қисматларнинг энг оғири султон қисмати,
    Элни боқиб, чўпон бўлмок унинг хизмати.
    Салтанатда лозим эрур мундай бир усул:
    Марғилонда товуқ йитса, шоҳ бўлсин масъул.

    Умуман айтганда, монолог (рп.монос - бир; логос - сўз)- асар иштирокчисининг суҳбатдошига, ўзига, баъзан томошабинга қарата айтган сўзи, нутқидир.

    Монолог пьесанинг бошида бўлса,воқеа ўрни билан таништиради,асар иштирокчиларидан бирининг саҳнада пайдо бўлишига замин ҳозирлайди ва шу одамни танитади.

    Монолог қаҳрамоннинг фикр ва кечинмаларини ифодалайди, образнинг моҳиятини очади.

    Инсонлар фаолияти ва уларга боғлик воқеа-ҳодисаларнинг бадиий-эстетик ифодасини беришда асарда муаллиф нутқи билан баравар хизмат қиладиган, диалогик ва монологик тарзда шаклланадиган персонажлар нутқи ҳам кам аҳамиятли эмас.

    Диалогик нутқнинг бадиий асарда ўзига хос ўрни бор. Воқеалар ривожидаги қатор масалалар унда ўз ечимини топади, кўплаб характерлар, образлар, бошқа бир қанча воситалар ёрдамида бўлгани каби, унинг иштирокида шаклланади.

    Умуман, бадиий адабиёт ва драматургияда ҳам услуб факат эстетик функциянигина ёки миллий тил бойликларидан фойдаланиш имкониятинигина кўрсатмасдан, балки "сўз санъати" воситасида яратилган бадиий образлар орқали воқеликни тасвирлашда ҳам катта роль уйнайди.

    Маълумки, ёзувчининг бадиий маҳорати унинг тил воситаларидан қанчалик усталик билан фойдаланиши билан белгиланмайди. Бинобарин, асар таҳлилининг асосий вазифаси драматургнинг қандай килиб оддий сўзларни танлаб, уларни яхлит бирликка бўйсундириб, кишилар образининг, табиий ҳодисаларнинг жонли тасвирини бера олганлигини кўрсата олишдир. Драматик асардаги эпитет, ўхшатишлар, метафора ва шунга ўхшаш тасвирий воситалар таҳлил этилганда, уларнинг асар мазмунини, ғоявий сюжетини, характерларини очиб бериши, ҳамда ёзувчи услубини қай йўсинда мос келишини кўрсатиш лозим.


    Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
    1) Қодиров П «Бадиий тил муаммолари»,
    Тошкент Ғафур Ғулом нашриёти 1977 йил 140 бет.
    2) Б.Имомов на бошкалар."Ўзбек драматургияси тарихи".Тошкент "Ўкитувчи", 1995 ти, 6-бст.

    Bilim All » Ilimiy maqalalar bo'limi | 28-iyul, 2015 jıl
    Bul bet 2794 ret ko'rildi.


    Reyting: Maqala unadima? Baha beriw sizin' qolın'ızda!

    Қутлуғ замон

    Шоирларга илҳомбағшсан, Кўнгилларга зар-нақшсан, Юлдузларга еттим учсам, Сен деганда , Мустақиллик....

    Бу кун

    Яна шеър ёзмоққа чоғландим бу кун, Сен билан хаёлий боғландим бу кун, Гумонлар ила хўп доғландим бу кун, Севгим-ла қаршимда оқландим бу кун....











 English Time


Login:
Parol:
«    Mart 2024    »
DuSiSaPiJuSeEk
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
 Tamaddun nurı jurnalı

 Ku'nnin' qaharmani                  


Megaline.uz 2012-2016
E-ma'nzil: info@megaline.uz
Megaline.uz - saytının' informatsiyalıq resurs bazası "Bilim All" 2016.
Sayt materialların ruxsatsız ja'riyalaw qadag'an etiledi.