Bilim All
   Son'g'ı qosılg'an resurslar
    » » » "SWAP Nima uchun kerak"

    "SWAP Nima uchun kerak"
    "SWAP Nima uchun kerak"Ҳозирги кунда IT соҳаси борган сари тезлик билан ривожланиб бормоқда. Маълумотлар алмашинуви ҳам ошиб бормоқда ва компютерлар ҳам замонга мос равишда ўзгармоқда. Фойдаланувчилар, компютер орқали бир вақтнинг ўзида бир неча амаллар (процес)ни бажаришмоқда. Бу компютер ресурсларига бўлган талабни кучайтирмоқда.

    Компютер бир қанча маълумотлар (файллар)ни қайта ишлаётганда, ўзининг оператив хотираси RAM, ОЗУ га мурожаат қилади. Маълумотлар шу хотирада қайта ишланади ва сақлаш учун қаттиқ диск HDD, винчестер га ёзилади. Агар маълумотлар ҳажми жуда катта бўлса, шу билан бирга бир вақтнинг ўзида бир неча процессларни ишлатиш керак бўлиб қолса оператив хотира ҳажми етмай қолади ва компютерда қотиб қолишлар пайдо бўлади. Бу ишлаётган процессларни мувофақиятсиз якунланишига сабаб бўлади. Шунинг олдини олиш учун swaping технологияси ўйлаб топилган.

    Бу технология windows операцион тизимида “файл подкачки” дейилади. Бу мақолада Linux операцион тизимида, бу технологияни тушунтиришга ҳаракат қиламан. Swaping(подкачка) технологиясининг иш принципи қуйидагича: операцион тизимда swap файл(swap file) ёки swap “раздел”(swap partition) очилади ва оператив хотирага сиғмаган маълумотлар вақтинча шу файл ёки разделда сақланади, оператив хотира бўшаганда маълумотлар автомат swap дан оператив хотирага ўтади ва swap файл бўшатилади. Swap ҳажмини фойдаланувчилар (Администратор ОТ) белгилайди.

    "SWAP Nima uchun kerak"

    Swap файл ёки swap раздел умумий ҳолда swap space деб аталади. Оператив хотира ва swap space биргаликда операцион тизимнинг виртуал хотираси дейилади. Бундан кўриниб турибдики, виртул хотирани ўзгартириш мумкин(swap space ни ўзгартирSwap “хотира”ни камчилик томони ҳам бор. Энг асосий камчилиги бу тезлик. Оператив хотирага қараганда swap секинроқ ишлайди. Чунки swap да компютернинг қаттиқ диски(винчестер)га мурожаат қилиш керак бўлади. Винчестер билан Input/output(киритиш/чиқариш) амалларини бажариш секинроқ амалга ошади. Оператив хотирада эса бу тезлик жуда катта кўрсаткичга эга. Оператив хотира Input/output амалларини наносекундларда амалга оширади, винчестер эса бу амалларни бир неча миллисекундларда. Кўриниб турибдики, орасидаги фарқ бир неча мингларни ташкил қилар экан.ган ҳолда).

    Linux операцион тизимини ўрнатишда, swap учун жой ажратиш кераклигини ОТ эслатиб ўтади, чунки linux тизими асосан серверларга ўрнатилади ва серверларда оператив хотиранинг камайиши иш жараёнига катта таъсир қилади. Шундай экан swap ҳажми қанча бўлиш керак?

    Адабиётларда ва тажрибаларим давомида гувоҳ бўлганларимни ёзсам, swap учун қанча жой ажратилиш керак деган саволга ҳамма жойларда ҳар хил айтилган ва ёзилган. Баъзи бировлар оператив хотира ҳажми қанча бўлса, swap ҳам шунча бўлиш керак дейишади, баъзилар эса оператив хотиранинг ҳажмини 2 га кўпайтириб, олинган натижани swap ҳажми қилиш керак дейишади. Агар мен ўзимни фикримни айтадиган бўлсам, swap ҳажмини оператив хотира ҳажми билан бир ҳил қилган маъқулроқ. Ундан кўп қилгандан кўра оператив хотира ҳажмини оширган тўғри йўл, манимча. Операцион тизимни ўрнатгандан сўнг ҳам swap ҳажмини ўзгартириш мумкин, шундай экан шароитга(бажариладиган амаллар)га қараб swap ҳажмини ўзгартириб(маълум бир вақт ошириб, маълум бир вақт камайтириб) қўйиш мумкин.

    "SWAP Nima uchun kerak"

    Windows 7 (windows нинг қолган турлари учун ҳам манимча бир ҳил)операцион тизимида “файл подкачки” ҳажмини қуйидагича кўриш мумкин:
    Мой компьютер - -> к/м - - > Свойства - - > Дополнительные параметры системы - - > Вкладка(Дополнительно) - - > Параметры (Быстродействие) - - > Дополнительно.


    Usnatdin Artikbayev.

    Bilim All » Ilimiy maqalalar bo'limi | 24-aprel, 2015 jıl
    Bul bet 1951 ret ko'rildi.


    Reyting: Maqala unadima? Baha beriw sizin' qolın'ızda!

    Кўклам шукуҳи

    Кўкка етдим, мен бахтга етдим, Кўлам каби кўкармоқ учун. Қўлларингдан кўкларни тутдим, Кўнглим кўкка уланмоқ учун....

    Оддийликдан мукаммаллик сари

    Юз йиллар аввал кичкина телефон ёрдамида узоқ масофадаги инсон билан алоқага киришиш ёки телефонни фотоаппарат ва бошқада восита сифатида фойдаланиш мумкиншилигини тасаввур қилиш қийин эди. Инсоннинг...

    Севилмоқ қийин

    Булутдан чиққан қўёшдек куйдирдинг, Лайли Кайсин суйдиргандек суйдирдинг, Гохида бир ширин жондан тўйдирдинг, Севмоқ осон экан севилмоқ қийин....

    Севгим

    Юрагимда ишқ дафтарин очган ўзингсан, Сўнгра тутқич бермай яна қочган ўзингсан, Мен телбанинг сирларини сочган ўзингсан, Менинг учун азизсан, эй севгим, севгилим....

    Қалбаки Twitter-дан огоҳ бўлинг

    Twitter-нинг қалбаки экизаги сервис фойдаланувчиларининг шаҳсий маълумотларин ўғирлаш илинжида. Бу ҳақида «Касперский лабораторияси» огоҳлантирди....











 English Time


Login:
Parol:
«    Aprel 2024    »
DuSiSaPiJuSeEk
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
 Tamaddun nurı jurnalı

 Ku'nnin' qaharmani                  


Megaline.uz 2012-2016
E-ma'nzil: info@megaline.uz
Megaline.uz - saytının' informatsiyalıq resurs bazası "Bilim All" 2016.
Sayt materialların ruxsatsız ja'riyalaw qadag'an etiledi.