Bilim All
   Son'g'ı qosılg'an resurslar
    » » » Интернет-реклама ахборот ҳуружлари қуролининг бир кўриниши сифатида

    Интернет-реклама ахборот ҳуружлари қуролининг бир кўриниши сифатида

    Оразымбетова.З (Филология фанлари номзоди, доц,)

    Өтениязова.Г (ҚДУ магистранти).

    Ахборот XXI аср одамининг тиричилик манбаиларидан бирига айланиб улгурди. Ахборот инсонга комил инсон бўлиб шаклланишини таъминдайди. Агар, ахборот инсоннинг бахт-иқболига хизмат қилса, соғлом ахборот сифатида кўринади. Глобаллашув жараёнининг тезлашуви соғлом ахборот билан бирга носоғлом ахборот яъни, инсоният онгини захарлайдиган, ҳулқ-атворни бузадиган, ёмон йўлга етаклайдиган, давлат тузумига таҳдид соладиган ахборотларнинг ҳам интернет тармоқларида қўп пайдо бўлишига сабаб бўлди.
    Ўзбекистон Республикасининг ахборот хавфсизлиги борасида куйидагиларга таҳдид солиниши мумкин. Масалан:
    - давлатимизнинг ахборот таъминотига оид давлат сиёсатига қарши таҳдидлар;
    -давлатимизга бузғунчи ғояларнинг кириб келиши, тарқалиши билан боғлиқ таҳдидлар;
    -ахборотлаштириш, телекоммуникация ва алоқа воситалари саноатининг ривожланиши, ички бозорнинг ушбу маҳсулотларга бўлган талабининг қондирилиши ҳамда уларнинг жаҳон бозорига чиқиши, шунингдек, республикада ахборот ресурсларининг тўпланиши, сақланиши ва улардан самарали фойдаланилишига бўлган таҳдидлар;
    -Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яратилган ахборот-телекоммуникация восита ва тизимларининг хавфсизлигига таҳдидлар ва бошқалар.
    Интернет-реклама-ахборот асрининг имкониятларининг бири сифатидажурналистика терминологиясидан жой олиб улгурди.

    Интернет-рекламанинг турларини қуйидагича кўрсатиш мумкун: 1. Контекст турдаги реклама. Ҳажми ўртача бўлган матн-реклама изланадиган тизимни ўрганиш в истеъмолчиларнинг саволларини тасвирли равшда ифодалаш учун мўлжалланган реклама.2.Тасвирли интернет-реклама. Ушбу рекламанинг матн-рекламадан фарқи бутун аудиторияни ўзига қамраб олиш ўзгачалигидадир.Сабаби, матн-рекламада матндаги маҳсулот ёки хизматни сотиб олишга ундайдиган бўлса, медиа реклама турида график тасвирлар, қисқа видеороликлар ёрдамида аудиторияни буткул қамраб олиш ҳусусиятига эга. 3.Бир бутун баннер туридаги реклама. Баннердаги кўринишлар бутун аудитория «йиғиладиган» маълум тематик майдончага жойлаштирилади. Кўп қаражатли онлайн рекламаларининг бири- баннер кўринишидаги реклама товарни реклама қилиш учун етарлича жой ажрата олади.

    Интернетнинг маркетинг хизмати рўлининг ошишига асосий сабаблардан етиб, интернет-рекламанинг ўзига хос ҳусусиятларини айтиб ўтиш жоиз: 1.Бутун бозор имкониятларига егалиги ва рекламалараро рақобатнинг кучлилиги. 2.Қаридор мижозларга муддат кафолатини таминлаш. 3. Интернет-реклама доимий равшда бозор талабларига кўра жойлаштирилади[i].

    Ҳозирги кунда интернетда реклама билан шуғулланадиган ва интернет-реклама билан боғлиқ қуйидаги рўйхатларни кўрсатиш мумкун: Media Case, Media Mix, Mamadjanov I.I.Yakka tartibdagi tadbirkor, Media promotion reklama agentligi, Prom.uz, Right accounting MChJ, Sir.uz, Sos.uz.

    Интернет рекламанинг ҳозирги кунда таниқли турлари сифатида қуйидаги олти турини келтириш мумкун: 1. Google Adwords ва Yandex Direct каби қидириш машиналари ёрдамида кўринадиган реклама; 2. Медиа ёки баннер реклама; 3. Ижтимоий тармоқ орқали узатиладиган реклама; 4. Мобиль телефонларга хабар шаклида жўнатиладиган реклама; 5. Google Maps орқали сизнинг компаниянгиздан жўнатиладиган реклама; 6. «Однаклассники.ру»даги реклама(бошқа ижтимоий тармоқларидагидан рекламани 5 кунга кўпроқ таёрлаши билан фарқланади)[ii].

    Ҳозирги кунда Ўзбекистон аҳолисига катта қавф солаётган ва катта зиён етказаётган интернет рекламалар пайдо бўлганлиги веб-маркетингнинг тобора авж олиб бораётганидан дарак бермоқда. Масалан, мангу ёшлик ва гўзалликни таъминлайдиган кремлар, оздирувчи ва семиртирувчи дори-дармоқлар ва маҳсулотлар (асосан, аёллар учун) сони кундан-кунга ошиб бормоқда. истеъмолчиларнинг ишончига тўлиқ кириб олиш мақсадида айрим рекмала компанияларининг ёлгон маълумотлар бериш евазига катта пул ишлашни йўлга қўйганлиги ҳам бор нарса. Лекин, пуқароларга кўрсатилаётган моддий зарарни қоплашга келганда «бош ушлаб» қолмоқдамиз. 2010 йил 22-июнда қабул қилинган ««Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2010 йил қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Қонунига бўйича: «1781-модда. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, Фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда тақдим этмаганлик ёки атайин нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, шунингдек ваколатли давлат органининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмасини ўз муддатида бажармаганлик —энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».

    Ўзбекистон Республикаси 2002 йил 12 декабрдаги 439-II-сонли "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати ахборот соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлади ҳамда
    шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг асосий вазифалари ҳамда фаолият йўналишларини, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқароларнинг ўрни ва аҳамиятини белгилайди[iii]. Мазкур Қонунда белгиланган вазифаларга эътибор берадиган бўлсак, Давлатимиздаги ҳар бир муассаса ва ташкилот, ўз-ўзини бошқариш уюшмалари, шунингдек, маҳалла, ўқув юртлари, ҳар бир инсон сергак туриши, интернетда жойлаштирилган рекламагагина эмас, ҳар бир материални ёлғон маълумот бўлиши мумкунлигини ҳисобга олган ҳолда қараши зарурлиги масаласи қўндаланг қилиб қўйилмоқда.



    [i]www.webformula.pro;

    [ii]www.internet-reklama.uz

    [iii] Ўзбекистон Республикасининг "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 2-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда);




    Bilim All » Ilimiy maqalalar bo'limi | 10-aprel, 2018 jıl
    Bul bet 876 ret ko'rildi.


    Reyting: Maqala unadima? Baha beriw sizin' qolın'ızda!
    +1


    Муаммоли масалалар муҳокама қилинди

    Жорий йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси Раисининг ўринбосари Э.Ф.Гадоев Қорақалполғистон Республикасининг бир гуруҳ фуқаролари ва республикада фаолият...

    Солиқ сиёсатидаги янги ўзгаришлар

    2014 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий йўналишлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги...

    Болаларга – солиқ сабоқлари

    Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси томонидан Хўжайли ва Нукус туманларидаги болалар ёзги дам олиш оромгоҳида «Солиқ ҳақида сиз нималарни биласиз?»...

    Ҳуқуқий кафолат

    Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий таъминот тизими қарияларга пенсия, нафақалар (вақтинча меҳнатга лайоқатсизлиги, ҳомиладорлик ва бола тарбияси) кўп болали ва ёлғиз оналар, кам...

    Ёш тадбиркорларга янада кенг йўл

    Жорий йилнинг 15 май куни қабул қилинган «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя килишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йулидаги тусиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари...











 English Time


Login:
Parol:
«    Dekabr 2019    »
DuSiSaPiJuSeEk
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
 Tamaddun nurı jurnalı

 Ku'nnin' qaharmani                  


Megaline.uz 2012-2016
E-ma'nzil: info@megaline.uz
Megaline.uz - saytının' informatsiyalıq resurs bazası "Bilim All" 2016.
Sayt materialların ruxsatsız ja'riyalaw qadag'an etiledi.